Ирода тўғрисида тушунча



Download 436,33 Kb.
bet1/3
Sana11.07.2022
Hajmi436,33 Kb.
#776350
  1   2   3
Bog'liq
PSIX


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ҲУҚУҚШУНОСЛИК ФАКУЛТЕТИ
Миллий ғоя,маънавият асослари ва хуқуқ таълими йўналиши
МУСТАҚИЛ ИШ
МАВЗУ: ИДРОК
БАЖАРДИ:

ТЕКШИРДИ:


ТОШКЕНТ 2013-Й


РЕЖА:

1. Ирода тўғрисида тушунча.


2. Ирода актининг тузилиши.
3. Ирода назарияси ва тадқиқоти тўғрисида тушунча.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.


Ирода тўғрисида тушунча


Борлиқни акс эттириш, фаолиятни муайян йўналишида ташкил қилиш, муаммолар ечимини эгаллаш юзасидан маълум бир қарорга келиш, уни амалга ошириш жараёнида қийинчиликларни енгиш ҳаракатлар ёрдами билан рўёбга чиқади. Турли эҳтиёжлар (шахсий, жамоавий, табиий, маданий, моддий, манавий) туфайли вужудга келадиган, мақсадиган йўналганлик хусусиятини касб этадиган шахснинг фаоллиги ўзининг тузилиши, шакли ранг- баранг бўлган ҳаракатлар, хатти –ҳаракатлар ва саъи –ҳаракатлар ёрдами билан табиат, жамият таркибларини мақсадга мувофиқ келмаганлиги сабабли қайта қуради, такомиллаштиради, эзгу ниятга хизмат қилдиришга бўйсундирилади. Эҳтиёж, мотив, қизиқиш, англашилмаган, англашилган майллар негизидан келиб чиқадиган барча кўринишдаги ҳаракатлар ўзларининг юзага келишига ихтиёрсиз ва ихтиёрий туркумларга ажратилади. Одатда психологияда ихтиёрсиз ҳаракатлар анланилган ёки етарли даражада англанмаган истак, хоҳиш, тилак, майл, установка ва шу кабиларнинг ички туртки таъсирида пайдо бўлиши натижасида рўёбга чиқарилади. Мазкур истак ва унинг бошқа шакллари импульсив (лотинча impulsus ихтиёрсиз қўзғолиш маъносини англатади) хусусиятига эга бўлиб, инсон томонидан англанилмаганлиги учун маълум объектга қаратиш юзасидан режалаштирилмаган, ҳатто кўзда тутилмаган бўлади. Инсоннинг фавқулоддаги вазиятда юзага келадиган саросималик аффекти, даҳшат, ҳаяжонланиш, ажабланиш, шубҳаланиш ва шунга ўхшаш бошқа моҳиятли, ҳар хил шаклдаги хатти-ҳаракатлари ихтиёрсиз туркумдагиларга ёрқин мисолдир. Ундаги атамалар маъноси, акс этиш имконияти бундан олдинги ҳиссиёт тўғрисидаги маълумотларда кенг кўламда баён қилинган.


Бошқа категорияга тааллуқли ҳаракатлар ихтиёрий ҳаракатлар деб номланиб, улар мақсад кўзлаш, мақсадни англашни ва уни амалга оширишни таъминловчи операциялар, усуллар ва воситаларни шахс ўз миясида тасаввур қилишни, самарадорлигини тахминан баҳолашни тақозо этади. Ўзининг моҳияти билан тафовутланиб турувчи ихтиёрий ҳаракатларнинг алоҳида гуруҳини иродавий ҳаракатлар деб аталувчи туркум ташкил қилади. Психологик маълумотларга асосланган ҳолда уларга қуйидагича таъриф бериш мумкин: «Мақсадга эришиш йўлида учрайдиган қарама-қаршиликларни бартараф қилиш жараёнида зўр бериш билан уйғунлашган, муайян мақсадга йўналтирилган онгли ҳаракатлар иродавий ҳаракатлар дейилади».
Шахснинг иродавий фаолияти ўз олдига қўйган англанган мақсадларни бажаришдан, амалга оширишдан иборат содда шаклдаги ҳаракатларнинг мажмуасидан иборат эмас. Зўр беришни тақозо этмайдиган иш ҳаракати (масалан, шкафдан чойнак олиш, сочиқни қозиққа илиш ва ҳоказолар) билан иродавий фаолият таркиблари ўртасида кескин тафовут мавжуд. Иродавий фаолият ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, унинг моҳияти шундан иборатки, бунда шахс ўз олдига қўйган ва унга муҳим аҳамият касб этувчи мақсадларига ўзи учун камроқ қийматга молик хатти-ҳаракат мотивларини муайян йўналишга сафарбар қилиб, умумий мақсадга хизмат қилдиради.
Шахс фаоллигининг ҳар хил кўришлари мавжуд бўлиб, улар функционал томондан бир-биридан фарқланади, лекин ирода инсон фаоллигининг алоҳида ўзига хос шаклидан иборатлиги ажралиб туради. Ирода шахснинг ўз хатти-ҳаркатларини (хулқ-атворини) ўзи бошқаришини, у ёки бу хусусиятли интилиш ва истакларини тормозлашини талаб қилади, бинобарин, у англанилган турлича ҳаракатлар тизими мужассам бўлишини назарда тутади. Иродавий фаолият моҳияти шунда кўзга ташланадики, бунда шахс ўзини ўзи бошқаради, ўзини қўлга олади, ўзининг хусусий ихтиёрсиз импульсив томонларини назорат этади, ҳатто зарурат туғилса, у ҳолда уларни томоман йўқотади ҳам. Ироданинг пайдо бўлиши бош омили-инсон томонидан фаолиятнинг турли таркиблари иродавий ҳаракатларнинг тизимли тарзда тадбиқи бундай иш-ҳаракатларда онг билан мужассамлашувчи шахснинг фаоллигидир. Иродавий фаолият шахс томонидан кенг қўламда англанилган ва руҳий жараёнларни амалга ошириш хусусияти бўйича иродавий зўр беришни талаб қиладиган ақлий амалларни тақозо этади. Бундай ақлий амаллар фавқулоддаги вазиятни баҳолаш, келгуси амалга оширишга мўлжалланган ҳаракатлар учун воситалар ва операциялар танлаш, мақсад кўзлаш ва унга эришишнинг усулларини саралаш, уларни татбиқ этиш учун муайян қарор қабул қилиш кабилар бўлиб ҳисобланади. Ушбу амалларнинг барчаси иродавий фаолиятнинг операционал томони деб баҳоланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, баъзи психологик ҳолатларда, вазиятларда иродавий фаолият инсоннинг бутун ҳаёт йўлини аниқлаб берадиган, унинг ижтимоий психологик қиёфасини (сиймосини) намоён қиладиган ва маънавий-ахлоқий қадриятини рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган қарорга келиш билан уйғунлашади . Шунинг учун бундай иродавий ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида шахс онгли ҳаракат қилувчи субъект тариқасида ҳам уларнинг кашфиётчиси, ҳам бир даврнинг ўзида ижрочиси (бажарувчи) бўлиб иштирок этади. Мазкур ҳолатда шахс ўзида тўкис мужассамланган қарашлари тизимига (динамик стереотипига), иймон-эътиқодга, ишонч ва дунё қарашига, қадриятига, ҳаётий муносабатлари мажмуасига, ақл-заковатига, маънавиятига асосланган ҳолда онгли йўл тутади. Шахснинг умр (ҳаёт) йўлида қадрий хусусият касб этувчи жавобгарлик ҳисси иродавий ҳаракатларни татбиқ қилишда унинг миясига мужассамлашган, англанилган барча ижтимоий психологик шартланган фазилатлар (қараш, эътиқод, қадрият, маънавият ва ҳоказолар) соғлом фикр, устунвор (юксак туйғу) ҳиссиёт тариқасида фаоллашади, мустаҳкамланади ҳамда баҳолаш, қарорга келиш, танлаш, ижро этиш (бажариш) жараёнларига таъсир қилиб, умумий ҳамкорлик тизимида ўз изини қолдиради. Жавобгарлик ҳисси шахс маънавияти, руҳияти, қадрияти намоён бўлиши, кечиши, такомиллашиши босқичларининг бошқарувчиси, онгли турткиси, сифатининг кўтарувчиси функциясини бажаради.
Инсониятнинг ижтимоий тарихий тараққиётининг йирик намояндалари ижодий ва фаолиятига тааллуқли маълумотлар, қарорга келиш намуналари уларнинг ижтимоий психологик қиёфаларини акс эттириш имкониятига эгадир. Масалан, буюк саркарда Амир Темур Кўраганнинг «Куч адолатдадир» деган ҳикмати, Алишер Навоийнинг «Занжирбанд шер-енгаман дер» ҳитоби, Чўлпоннинг «Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир» чақириғи жавобгарликни юксак ҳис этган ҳолда халқининг хоҳиш иродасини ифода қилиб, қатъий иродавий хатти-ҳаракатларини амалга оширганлар, шу билан бирга улар ўзларининг маънавий, қадрий, руҳий қиёфаларини чуқур ва кўпёқлама очиб беришга мушарраф бўлганлар. Ижтимоий тарихий саҳифаларимизда, яқин ўтмишимизда ва истиқлол даврида кўплаб ватандошларимиз иродавий хатти-ҳаракатларининг намунавий
кўринишларини намойиш қилганлар, булар расмий манбаларда ва бадиий адабиётларда кенг кўламда ёритилган.

Download 436,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish