2. Ирода актининг тузилиши.
Ирода муаммосига бағишланган бундан олдинги саҳифаларда таъкидлаб ўтилганидек, шахснинг иродавий ҳаракатлари мураккаб психологик мазмун, моҳият, маъно касб этиши билан тавсифланади. Шуни ҳам эслаш ўринлики, шахсда мативлар нурашининг пайдо бўлиши учун унга масъулият, жавобгарлик ҳиссининг юклатилиши, иродавий ҳаракатни амалга ошириш зарурияти туғилиши, мазкур вазиятда шубҳаланиш, иккиланиш уйғониши фавқулодда унда иродавий зўр беришлар вужудга келиши лозим. Бу воқеликни тушунтириш ёки изоҳлаш учун психологик нуқтаи назардан ирода актининг таркибларидан иборат эканлиги аниқланиш учун унинг унсурлари, бўлинмалари, тузилиши тўғрисида мулоҳаза юритиш жоиз.
Инсоннинг миясида туғиладиган мақсадга эришиш туфайлигина иродавий ҳаракат амалиётга татбиқ этилади. Ушбу фикр бошқачароқ ифодалаганда, шахс у ёки бу ҳаракат ёрдами билан қўйилган мақсадига эришиш йўлларини англаб ётади, яъни ҳаракат билан мақсад, ўртасидаги уйғунлик инсонга табора яққоллашади, англашинилади. Ҳолбуки шундай экан, шахс ўзининг руҳий ҳолатини ўзгартиришга қарор қилади, қондирилиши лозим бўлган эҳтиёжларини муайян тартибга келтиради, уларни бирламчи ва иккиламчи даражаларга ажратилишини лозим топади. Худди шу йўсинда иродавий ҳаракатни амалга оширишнинг тарқоқ ва йиғиқ таркиблари (унсурлари) мақсадга йўналтирилади. Ушбу жараёнга инсон шахсини ундаётган, ҳам англанилган, ҳам англанилмаган руҳий тайёргарлик мотивдан иборат бўлиб, мақсадга интилиш ва унга эришиш мажбуриятини тушунтиришга хизмат қилади.
Инсоннинг ҳаёти ва фаолиятида унинг борлиқдаги нарсаларга нисбатан ўзини тортадиган ҳар хил хусусиятли мақсадлари вужудга кела бошлайди. Лекин шуни таъкидладлаш жоизки, шахс олдида пайдо бўлган мақсадларни у танлаши, моҳият жиҳатидан маъқуллиги (Номаъқуллиги) юзасидан қарор қабул қилиши, уларнинг ҳозирги давр учун аҳамият касб этишини, истиқбол имкониятлари сингари хусусиятларини ҳисобга олиши лозим. Шахс фаоллигининг механизми сифатида унда аниқ, яққол, объектга йўналган мақсадни амалга ошириш (қарор топтириш) эзгу ниятни рўёбга чиқади. Масалан, кундалик моддий эҳтиёжини қондириш, саёҳатга чиқиш, иш жойини алмаштирилиш, тил Марказига ўқишга кириш, қариндошлари ҳолидан хабар олиш, телевизор томоша қилиш истаклари туғилиши мумкин. Бу аснода ирода актининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, нафақат хоҳиш-истакдаги мақсадни танлай олиш, балки уни амалга ошириш имконияти аниқроқ эканлигини тушуниш аниқроқ эканлигини тушуниш ҳамда англашдир. Худди шу тариқа иродавий ҳаракатнинг муҳим таркиби, бинобарин, ажратиб олинган мақсадга эришишнинг йўл-йўриқлари шакли ва моҳияти тўғрисида мулоҳаза юритиш, унинг устида бош қотириш даври бошланади. Мазкур жараёнда фикр юритилаётган воситаларнинг мақсадга эришиш йўлига мувофиқлиги таҳлил қилинади, ақлан чамалаш кўрилади, уни рўёбга чиқаришга мутлақо мос ёрдамчи услублар, ҳаракатлар танланади. Юқорида мулоҳаза юритилган ақлий хатти-ҳаракатларнинг барчаси ўзининг моҳияти билан ирода актининг таркибига кирувчи ақлий жараёнлар, ақлий лаҳзалар, ақли вазиятлар сифатида мужассамлашади.
Иродавий актнинг бошланиши мақсадга эришиш йўл-йўриқлари ҳақиқатдан ҳам аниқ истакларнинг ушалишига зизмат қилиши тўғрисида оқилона қарорга келишда ўз ифодасини топади. Психологик маълумотларнинг кўрсатилишича, танланган ҳаракатлар оқилона, омилкор, одилона эканлиги тўғрисида қарорга келинганида, мақсадга мувофиқлиги ишончли далиллар устига қурилганида ушбу жараён қийинчиликларсиз содир бўлади. Бироқ аксарият ҳолларда қарорга келиш мураккаб жараёнга айланади, бунинг натижасида мотивлар кураши юзага келади, бинобарин, танлаш, якдилликка келиш муддати бирмунча чўзилади. Масалан, шахсда иш жойини алмаштириш хоҳиш-истаги туғилади деб айтайлик, бироқ унда бошқа хусусиятга эга бўлган интилишлари ҳукм суриши мумкин, ўз навбатида улар ишхонани ўзгартиришга тўсқинлик ҳам қилади. Жумладан, иш жойини ўзгартириш маошнинг янги ишхонада бироз юқорилиги билан боғлиқ бўлса-да, лекин янги муҳитга ва жамоага, нотаниш шарт-шароитга, бошқача талабга мослашиш (кўникиш) зарурлигини тақазо этади. Ана шу тарздаги муносабатлар билан мотивлар кураши юзага келади, унинг негизида: а) янги иш жойидан, б)ичи қаноатланиш туйғусидан воз кечиш керакми; ёки в) қимматли имконият туғилиши, г) унинг истиқболи эвазига ўзининг бошқа эҳтиёжларидан юз ўгириши лозимми деган мотивлар кураши боради. Мотивлар курашида у ёки бу тарзда қарорга келишни маъқуллаш (эътироф қилиш) ёки маъқулламаслик (эътироф этмаслик)тўғрисидаги мулоҳазаларни таҳлил қилиш (уларни чамалаш) билан чекланиб қолмасдан, билки ўзаро зиддиятли, бир-бирини инкор этувчи ҳаракатларни татбиқ этишга ундовчи қабилдаги мотивлар кураши шам туғилиши мумкин. Ўзаро қарама-қарши мотивларнинг салмоғи қамровли бўлса, шахсни фаолиятга ундовчи эҳтиёжларнинг объекти ўзининг қиймати (аҳамиятлилиги) билан ўзаро бараварлашса, у ҳолда бундай мотивлар кураши уларга ҳамоҳанг тарзда кучли кечади. Мабодо шахсда телевиденияда кино кўриш хоҳиши билан дўстининг таваллуд топганлигини табриклаш учун бориш истаги ўртасида руҳий кураш юзага келса, мотивлар кураши содир бўлмайди, чунки бундай маҳалда шахсда кинони томоша қилиш тилаги (интилиш) ўзидан ўзи йўқолади. Лекин мотивлар кураши ҳамиша ҳам шундай енгил кечади деб хулоса чиқармаслик керак, бунда муносабат, хоҳиш шахс учун қанчалик муҳим аҳамият касб этишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Жумладан, шахсни (сафарга отланиш (тайёргарлиги) ҳамда қариндошдаги тўйга табриклаш учун бориш истаклари (зарурияти) ўртасидаги мотивлар кураши ўзаро бир-бирига зид эканлиги туфайли фақат улардан биттасини танлаш тақозо этилганлиги сабабли муросасиз кураш тариқасида кескин тус олиши мумкин. Шунга ўхшаш мотивлар кураши натижасида муайян қарорга келиши ёки қарор қабул қилиш вужудга келади, бунда шубҳаланиш, сустлик, лоқайдлик, иккиланиш сингари сифатлар (гоҳо иллатлар) фаолият доирасидан сиқибчиқарилиб, бутун диққат эътибор қарорни амалга оширишга йўналтирилади. Мабодо қарорга келинганидан кейин ҳам журъатсизлик шахсни иккиланиш сари етаклашда давом этаверса, у ҳолда иродавий ҳаракат туб маънодаги ғайратдан, шижоатдан, собитқадамликдан, белгиланган мақсад сари интилишдан маҳрум эканлигини акс эттиради. Мақсадга эришиш учун шахс ўзини тайёрлайди, психологик ва статистик кутилмалар ўзаро тафавутланиши юзасидан маълумотларни умумлаштиради.
Шуниэслатиб фтиш ўринлики, қарорга келиш, уни амалга оширишда қийинчиликларни бартараф этишда иродавий зўр бериш муҳим аҳамият касб этади. Аксарият психологик ҳолатларда инсон томонидан қарорга ўзи эҳтиёжларнинг устунворлиги даражаси таъсирини зарурий чора тариқасида енгиш билан уйғунлашган, жиддийлик, зўриқиш хусусиятли ички зўр бериш жараёни билан узвий боғлиқликка эга. Шахс ўзидаги қарама-қаршиликларни енгишга нисбатан бундай муносабат (зарурият) биринчидан, субъектнинг айрим истаклари, мустаҳкамланган салбий одатлари; иккинчидан, турмуш ҳодисаларига нисбатан кўникиш ҳисси; учунчидан, маъқулланилмаган ахлоқ-одоб принциплари, анъаналар билан курашнинг кечиши иродавий актнинг ўзига хос хусусиятга эга бўлган хислати (сифати) ҳисобланиш иродавий зўр бериш томонидан идора қилинади.
Инсонда вужудга келган кучли, шижоатли интилишларни йўқолишига ҳаракат қилинади Бироқ қабул қилинган қарор (ёки қарорга келиш)нинг ахлоқ-одоб принципларига жавоб бера олишини аҳамият касб этиш имкониятини англашнинг ўзи шахс учун мураккаб ишни «ўлик» нуқтасидан силжитишга, қўзғатишга етарли даражадаги омил бўлиб хизмат қила олмайди. Мазкур ҳолатни шахс томонидан тушуниш (англаш) бурч, масъулият, жавобгарлик, қатъиятлилик туйғулари билан қатъий ишонч, зарурият барқарор ички кечинмалар (регулятор ҳислар) мустаҳкамланса, бундай даврда ушбу нарса кўпгина интилишларни йўқотишга имкон берадиган ҳақиқий иродавий зўр беришни вужудга келтиради. Юксак ҳислар (бурч, масъулият, жавобгарлик, ватанпарварлик, фидоийлик кабилар) ахлоқий талаблар интериоризацияга айланганлигини, яъни шахснинг маънавий мулкига ўтаётганлигини, эгостик (худбинларча0 интилишлар билан альтруистик (ижтимоий фидоийлик) истаклари (хоҳишлари) ўртасидаги қарама-қаршилик юзага келадиган фавқулоддаги вазиятда амалга ошириладиган хулқ-атворнинг ички механизмларга айланганини акс эттиради. Юксак ҳислар мотивлар курашида интилиш ўнг ёки сўнг томонга оғишини аниқлайди, мақсадни амалга ошишини таъминлашда регулятор функциясини бажаради.
Психологияда иродавий акт тўғрисида мулоҳаза юритилганда шу нарса таъкидланадики, иродавий зўр беришнинг ички кечиши фақат қарорга келишда пайдо бўлмайди, балки уни ижро этиш жараёнида жадал суръатга эришишда ҳам амалга ошади. Бунинг психологик маъноси шуки, қабул қилинган қарорни ижро этиш (бажариш) аксарият ҳолларда субъектив ва объектив хусусиятли бир талай қарама-қаршиликларга дуч келади, уларни енгиб ўтиш эса иродавий зўр беришни, зўриқишни талаб қилади. Чунончи, бозор иқтисодиётига мақсад ва вазифасиз, тасодифий ёндашув сифатида мослаётган шахс ўз турмуш тарзини ўзгартирмаса, узоқни кўзлаб иш юритмаса (бугунги куни ўтганига шукур қилиб яшаса), фаоллик кўрсатмаса, имкониятидан фойдаланмаса, бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради. Инсоннинг ўзлиги билан ички кураши, характер хислатларини ўзгартиришга интилиши иродавий зўр бериши туфайли амалга ошади, холос. Шунингдек, инсон санитарияга, гигиенага риоя қилиб яшаши (сайр қилиш, хона ҳавосини алмаштириш, овқат ҳазм бўлишини кутиш, озодаликка эътибор қилиши янги кўникмаларни эгаллаш каби) иродавий беришни тақазо этади. Бу психологик воқеликнинг негизида инсонни олдин ҳаяжонга солмаган, ташвишлантирмаган фавқулоддаги қаршилик салбий хис туйғуларни (стресс, аффект, фрустрация кабиларни) вужудга келтиради. Ҳолбуки шундай экан, шахснинг ўзини ўзи билан ички руҳий кураши натижасида муваффақиятга эришилса, у ҳолда ижобий хусусиятли ҳиссий кечинмалар юзага келади, ўзининг устидан ўзи хукмронлик туйғулари, ўз куч ва қудратига ишонч, уни англаб етиш, ўзига ўзи буйруқ бериш, ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини олдига қўйган энг муҳим мақсадларга эришиш имкониятини тушуниш рўёбга чиқади. Ушбу руҳий жараёнлар муаммо ечимида иштирок этишидан қатъий назар, иродавий зўр бериш ва унинг ички кечиши кучли зўриқишлар туфайли амалга ошади. Бу ўринда шахснинг харатери, индивидуал хусусиятлари, ижтимоий шартланганхислатлари, ҳар бир нарсага жиддий муносабати етакчи ва устивор аҳамият касб этади. Айниқса, ўзини ўзи бошқариш, гуманистик психология таркибидаги категориялар ҳамда уларнинг ҳаёт ва фаолиятда номоён бўлиши муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |