Тасаввуф таълимотида комил инсон ғояси ва унинг Марказий Осиё ҳалқлари тарихида тутган ўрни Баҳодиржон Абдуллаев



Download 24,5 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi24,5 Kb.
#74928
  1   2
Bog'liq
B.Abdullayev


Тасаввуф таълимотида комил инсон
ғояси ва унинг Марказий Осиё ҳалқлари тарихида тутган ўрни
Баҳодиржон Абдуллаев ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишла вазирлиги
Андижон академик лицейи катта ўқитувчиси.
Турғунова Хуршидахон, талаба.
Аннотация: Мустақиллик йилларида жамиятимизнинг барча соҳаларида:ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётида ўзига хос ўзгариш юз берди. Ҳаётимизнинг барча жабҳалари мустақил тарақиёт йўлига юз тутди. Бунинг натижасида мамлакатимизда қарор топган ғоя ва тафаккур эркинлиги ҳалқимизнинг маданий ва маънавий меросига нисбатан ижобий ҳамда танқидий назар ташлаш ва янгича тафаккур асосида таҳлил этишни талаб этади. Бу зарурият биринчи галда тарақиётнинг диалектик принципларида, воқеликда,шу жумладан, маънавиятда ҳам ворисийлик тамойилини тан олишга асосланади. Тарихий ўтмишга илмий баҳо беришда хатоларнинг олдини олиш учун бу тарихий меросни, шунингдек, фалсафани, унинг таркибий қисмини ташкил этаётган ўзининг ижтимоий замини, илдизларининг хилма хиллиги, зиддиятлари ва мураккаблиги билан ажралиб турадиган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфни чуқур таҳлил қилиш эҳтиёжи туғулади. Ушбу мақола шу ҳақида.
Калит сўзлар: Фалсафа, тасаввуф, таълимот, перипатетизим оқими, комил инсон.
Тасаввуф, бир томондан, дин ва шариат, иккинчи томондан, фалсафа ва ҳикмат илми билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келган ўзига ҳос таълимотдир.
IX-XIII асрларда Ўрта Осиё шароитида тасаввуф ва перипатетизим оқимларнинг вужудга келиши ва ривожланиши улар ўртасида ўзаро ўзига хос томонларини ҳамда муносабатларнинг тарихий илдизларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади, алоҳида илмий изланишларни талаб қилади.
Тасаввуфда комил инсон тушунчаси илоҳийлик ва инсонийлик ғоясининг мукаммал ва олий даражаси, одам ва оламни бирбутунликда ва уйғунликда кўриш орзу-ҳаёллари, камолот машъали бўлиш баробарида аниқ шахслар, яъний валийуллоҳ инсонлар рудбасини тан олиш ва қонунлаштириш ҳамдир. Чунки комил инсон барча илмлардан, зоҳирий ва ботиний донишдан бохабар, қалбида ғайб асрори жўш уриб турган зот деб билинган.
Комил инсон тушунчаси биринчи марта Шайхи Кабир номи билан машҳур бўлган Муҳйиддин Ибн ал-Арабий (1165-1240й) томонидан муомилага киритилган.Унинг 500 дан ортиқ асарларидан 150 таси араб тилида бизгача етиб келган. У “Ваҳдат ул вужуд” (Борлиқнинг бирлиги ва ягоналиги ) таълимотини асосчиларидан бири бўлган.Унингназнида комил инсон– бу ақли аввал ёки нафси аввал, ақли кулл тушунчалари билан маънодошдир.
Саййид Абдулкарим Гилоний ва Азизиддин Насафий (XIIIаср)лар “Инсони комил” номли рисоларида “Комил инсон – бир идеал, барча дунёвий ва илоҳий билимларни эгаллаган, руҳи Мутлоқ руҳга тутуш, файзу кароматдан сероб, сийрату сурати саромжон, қалби эзгу туйғуларга лиммолим- покиза зотдир”1 деган фикрларни келтириб ўтадилар.
Ибн ал-Арабий қарашларидаКомил инсоннинг ердаги тимсоли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламдирлар. Ул зот вужудларида ақлий, руҳий камолот, дунёвий ва илоҳий билимлар жамулжам эди.Ул зотдан ўзгалар, хатто анбиё ва авлиёларни, донишмандмандларни комил инсон деб аташ жоиз эмас деб кўрсатилади. Бироқ Пайғамбаримиз (с.а)дан ўзга зотларга бу сифат нисбатан ишлатилса, буни шартли тариф ёки ҳурмат-эҳтиром белгиси сифатида англаш лозим.
Саййид Абдулкарим Гилоний фикрича, ҳар бир инсондаги хислат ва сифатлар бошқасида ҳам акс этиши мумкин. Уларнинг фарқи феъл-ҳаракат бўйича бўлса, бошқаларида қувва, яъни хислат – хусусиятлар билан номоён бўлади. “Комил инсон, воқеан, Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламдир ва анбиё-ю авлиёнинг камолоти унга нисбатандир, худди фозилнинг афзалга нисбатидай”, 2деб қўшимча қилади.
Шайх Азизиддин Насафий комил инсон тушунчасини инсонни пайдо бўлиши, тараққиёти, мартабалар топиши билан боғлиқ деб кўрсатиб, исломдаги бир неча илмнинг инсонга бўлган қарашлар ва муносабатларни чоғиштиради, уни кайҳоний вужуд ва ер маҳлуқи сифатида тадқиқ этади.
Комил инсон иборасини шариат тариқат ва ҳақиқатда етук бўлган кишиларга нисбатан ишлатади. Ундаги яхши сўз, яхши феъл, яхши аҳлоқ ва маориф каби фазилатларни қадирлаб, камолга етишнинг асоси деб билади.Шайх Азизиддин Насафий “Зубдат ул ҳақоиқ” номли рисоласида билим ва бойликка эга бўлиш одамнинг саъй- ҳаракатига боғлиқ, одам қанча ғайрат қилса, билими ва мол-мулки шунча ортади,” деб айтади.Унинг фикрича инсонинг бу ёруғ оламдаги вазифаси доимий маърифатга интилиш,ўз қалбини иймон нури билан тўлдириш ва илм топиб, мусаффолик сари талпинишдан иборат бўлиб, унинг энг олий чўққиси комиллик тушунчасида ўз аксини топади.
Марказий Осиёда IX аср бошларига келиб,комиллик тушунчаси сўфийлар тимсолида янада юқори даражада сайқалланди важозиба топди. Сўфийларни комилликка эришиши; ТАРИҚАТ, МАЪРИФАТ ВА ҲАҚИҚАТ каби даражаларга бўлинди. Бутасаввуф илмини асосини юзага келтирди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўфийлик тимсоли комил инсон идеалини рўёбга чиқарувчи йўлдир. Сўфийларнинг назнида комилликка эришувидаги биринчи галдаги тўсиқ бу НАФСдир. Сўфийнинг ўз НАФСи устидан ғолиб бўлиши ,унинг комиллик йўлидаги дастлабки қадамидир.
Илк сўфийлик VIII аср охирларида Ироқда пайдо бўлиб, улар асосан дин олимлари ва мулкдорлар орасидан чиқдилар. Мисол сифатида Абу Ҳошим ас-Суфий, Шақиқ Балҳий, Жаъфар Содиқ, Суфён Саврий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Фузайл ибн Аёз каби дин олимларини келтиришимиз мумкин.
Ибн Халдун тасаввуф илми ҳақида: ” Бу илм ислом жамиятида пайдо бўлган шаърий илмлардандир Унинг асли будир: тасаввуф аҳлининг йўли, саҳоба ва тобеиндан бўлган салафлар назарида Ҳақ ва ҳидоят йўли эди. Тасаввуф йўлининг асоси,дунёнинг зеб-зийнати-ю гўзалликларидан юз ўгирмоқ, ўткинчи дунё завқларидан кўнгилни айриб, Ҳаққа йўналмоқ ва тоат- ибодатга астойдил бел боғламоқдир... деган эди.3
“Мовароуннаҳр ҳудудида XVIII аср охирларигача нақшбандия, яссавия ва кубровия тариқатлари кучли мавқега эга бўлганлар ва автоном тарзда тарбия масканларини бошқарганлар. XIX асрда Ҳинд диёри билан савдо ва маданий алоқаларининг кескин ривожланиши натижасида нақшбандия- мужаддидияга хос тўрт тариқат шакли Мовароуннаҳрга кириб келиб, нақшбандия бағрида турли тариқатларни бирлаштирди”.4
Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўзбекмумтоз адабиётида комил инсон тушунчаси ўзига хос тарзида шеъру ғазал ва достонларда куйлаб ўтилган. Хусусан, Алишер Навоийнинг ижодида юксак даражада тараннум этилганини, биргина “Қора кўзим” ғазалида сўфийнинг оллоҳга муножати сифатида куйланганини кўришимиз мумкин. “ Кўз” тушунчаси тасаввуфда комил инсон тимсолини англатади.
Бобораҳим Машраб ғазалларида эса бу жараён таркидунёчилик ва исёнкор руҳда тасвирланади. Масалан, “Қаландар бўл” радифли ғазалида инсон комиллика қаландарлик образи орқали етишмоғини тарғиб этади.
Тассавуфшунос олим, проффессор Нажмиддин Комиловнинг ёзишича: “Комил инсон аслида ҳалқ идеали,адабиёт идеали эди. Бу ҳаётбахш таълимотнинг пешволари яратган асарлар сўфиёна руҳдаги шеъру достонларни мутолаа қилар эканмиз,ёруғликни зулматга, ҳайрнинг шаррга файзу камолнинг нуқсу ноқислик, калтафаҳмлик ва нодонликка қарши омонсиз жангига гувоҳ бўламиз”5.
Комил инсон ҳақидаги барча баён қилинган фикрларни жамлаб, хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, комил инсон тушунчаси инсониятнинг энг мукаммал илму одоб ва маънавий аҳлоқ сифатига эга бўлган зотларига нисбатан ишлатиладиган тушунчадир.
Шуни алоҳида айтиш лозимки, Ўрта Осиё ҳалқлари қадим тарихи ва маънавий ҳаётида ислом дини ва тасаввуф таълимотининг ўрни беқиёсдир. Тасаввуфий ғоялар асрлар оша ҳалқимизнинг онги ва шуурида, ҳулқ-атвори, урф-одати, ва расм-русумларида тасаввуфий тарбия тизими нормалари асосида шаклланиб келган. Бу жараён бугунги кунимизда давом этмокда.



Download 24,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish