Тарих илми ўқувчилари учун Тангирова Нигора томонидан
ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ.
ҚОНУН ТУЗУВЧИ ҲУКМДОР – ХАММУРАПИ
Инсоният тарихи кўплаб буюк инсонларнинг бетакрор жасурликлари, барча учун манфаатли ишлари, инсоний фазилатлари билан безалган умрлари билан гўзалдир. Кимдир, қачондир, қаердадир бирон бир ишни бошлаш учун дастлабки қадамни қўяди, дастлабки йўлни очади. Қолганлар эса унинг ортидан эргашиб, унга кўмаклашади ҳамда бу ишларидан манфаат топади.
Улар, яъни дастлабки қадам соҳиблари ўзларининг кенг дунёқараши, ўткир зеҳнлари, доимо олға интилишга чорлайдиган, ҳар қандай шароитда ҳам мақсадга эришишга қасд қилган ўзига хос характерига эгалиги билан бошқалардан фарқ қилади. Бундай етук кишилар бугунги ва кечаги кунимизнинг фахридирлар. Оссур подшолари ичида энг билимдони ҳисобланган Ашшурбанипал “Сопол китоблар”дан иборат кутубхона бунёд эттирган. Унинг бу иши жуда катта тарихий аҳамиятга эга. Сабаби бугунги кунда ҳам кутубхона ишлари айнан Ашшурбанипал асос солган кутубхона низомини асосий манба сифатида тан олади.
Месопотамияда марказлашган давлатнинг вужудга келиши учун бутун умрини фидо қилган Саргон I ўз мақсади йўлида ҳар қандай синовларга дош берган. Бутун инсоният тарихида дастлабки сараланган, интизомли ҳарбий қўшинни тузган подшо сифатида Саргон I минг йиллар давомида дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилишга тўлақонли ҳақлидир.
Буюк инглиз олими Эдвард Бернед Тайлор1 этнологиядаги эволюционистик мактабнинг асосчиси ҳисобланади. У ўзининг 1865-йилда нашр этилган “Инсониятнинг қадимги тарихи ҳақида тадқиқот” номли китобида эволюционистик ғояларини баён этган. Бу иши билан эволюционизмнинг машҳур намояндалари етишиб чиқишига, бу соҳанинг ривож топишига катта ҳисса қўшди.
Мана булар дастлабки қадамдир!
Сиёсий-хуқуқий қарашлар тахминан милоддан аввалги 4 – минг йилликда инсоният цивилизациясининг илк ўчоқлари бўлган Шарқ ўлкалари – Миср, Месопотамия, Ҳиндистон ва Хитойда пайдо бўлган. Цивилизация инсонларнинг нафақат оила, уруғ ёки қабила теграсидаги, балки давлат доирасида кечадиган маданий ҳаёти, ўзаро аълоқаларини англатади. Буни гоҳо субмаданият деб ҳам аташади. Ижтимоий-иқтисодий тафовутлар, ҳукмронлик ва бўйсинувчанлик муносабатлари, одамларнинг сиёсий-ҳуқуқий тасаввуурларида акс этиб, бу тасаввурлар жамият цвилизациялашуви даражасининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Дажла ва Фрот дарёларининг оралиғи – Месопотамиядаги сиёсий-ҳуқуқий фикрларнинг ёрқин наъмуналари: Бобил, Оссурия ва Хетт подшоларининг қонунлари бўлиб, уларда ҳокимятнинг илоҳий тарзда келиб чиққанлигини ифодаловчи тасаввурлар акс этади. Подшо Хаммурапи2 буюк сиёсатчи, қудратли давлат арбоби сифатидагина эмас, балки қонун тузувчи ҳукумдор сифатида ҳам қадри баланддир.
Эрамиздан аввалги XVIII асрда подшо Хаммурапи қадимда ўзининг империяси учун 282 моддадан иборат одат ва ҳуқуқлар тўпламини тузади3. Бу қонунлар базальт устунига4 ўйиб ёзилган; устун қуёш, ҳақиқат ва адолат худоси Шамаш тахти олдидан турган ҳамда унинг қўлидан Олий Суд ҳокимлиги белгиси чўқмор ва чамбар олаётган подшонинг ўзини тасвирлайдиган бўртма шакллар билан безалган. Бу қонунлар тўплами XX асрга қадар топилмаган. 1901 – йилда Франциялик археологлар жамоаси томонидан амалга оширилган қидирув натижасида бутун дунё аҳли бу маънавий ёдгорлик билан танишиш имкониятига эга бўлди.5 Асл нусха Парижда (Луврда), Москвада жуда чиройли аслидан тушириб олинган нусха бор. А.С. Пушкин номли Тасвирий санъат музейида сақланади. Хаммурапи тўпламида бундай қайд этган: “Мардук мени одамларни бошқариш ва мамлакатни қудратли давлатга айлантириш учун юборганида мен ҳақиқат – адолатни мамлакатнинг оғзига айлантирдим ва халққа тинчлик – хотиржамлик, роҳат – фароғатни бердим”6.
Хаммурапи қонунлари аҳоли ҳаёти ва фаолиятининг жуда хилма–хил соҳаларини қамраб олади. Қишлоқ хўжалигига алоҳида эътибор берилади. Ҳар бир деҳқон ўз ер майдонига ёндашган тўғоннинг яхши сақланишига тўла жавобгар бўлади, бинобарин, агар унинг айби билан тошқин рўй берадиган бўлса, у ҳолда қўшниларга етган зарарлар бадалига товон тўлаш учун унинг ўзи ва ҳамма мол-мулки сотилади. Қонунларнинг бирида “Экинзорлар мамлакатнинг ҳаёти эканлигини билмайсанми?”- деб ёзилган. Унда хусусий мулк ҳимоя қилинган.
Хаммурапи даврида Шумер – Аккад аҳолисини доимий сув билан таъминлаб турувчи канал қазилган7. Қонунлар тўпламида савдо–сотиқ, ҳунармандчилик, судхўрлик, қул ва қулчилик муносабатлари ҳақида ҳам гапирилган.
Тўплам 3 қисмга бўлинган:8
Do'stlaringiz bilan baham: |