Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
58
«Расулуллоҳнинг қиличларини бир хотиннинг қони билан булғамайман», деган андиша уни бу 
ишдан қайтарган эди. 
Бошида ўйнаб турган қиличдан жони ҳалқумига келиб бақириб қочаётган Ҳинд «ҳозир 
тушади, ҳозир тушади» деб турганида, қиличдан дарак бўлавермагач, чу
к
ур нафас олиб
орқасига қаради. Узоқда бошига қизил боғич ўраган одамнинг қайтиб кетаётганини кўриб, 
янгидан дунёга келгандай суюниб кетди. 
Шу алфозда энди ҳар томонга тумтарақай бўлиб қочаётган жангчиларга қараб: «Ҳайф 
сизга, эй Абдуддор ўғиллари! Ҳайф сизга, эй лашкарнинг орқасида қолганлар! Уринг 
душманни, кесинг, тўғранг, ўлдиринг уларни!» деб бақирди. Кейин ёнидаги хотинларга жўр 
бўлиб шеър ўқишга тушди: 
«Олға кетар бўлсангиз, пойандозлар тўшаймиз.
Билингки, биз қочоқмас, ғолибларни хушлаймиз...»  
Ҳинд айтаётган шеър жангчиларнинг фарёдлари уммонига қўшилиб йўқ бўлиб кетар, ҳеч 
кимга таъсир қилмас эди. Жон асраш қайғусида ҳар томонга қочаётган жангчилар унинг 
шеърини эшитадиган ҳолатда эмасдилар. 
Абу Дужона яна майдонга тушиб биринкетин душманни ер тишлатаётганини кўриб турган 
Зубайр ибн Аввом ўзича: «Расулуллоҳ қиличларини у одамга берганларида минг бора ҳақ 
эканлар», деди-да, ўзи ҳам жангга киришиб кетди. 
* * * 
Етти қизини ўғли Жобирга қолдириб васият қилган ва: «Эртага шаҳид бўлишдан 
умидворман» деган Абдуллоҳ ибн Амр илк тўқнашувдаёқ мушрикнинг зарбасидан қулаган, 
шаҳодат шаробини ичган эди. Уҳуд тупроғидаги илк шаҳид Абдуллоҳ ибн Амр бўлди. 
Бир кун аввал Расулуллоҳ (с.а.в.) хузурларига келиб: «Сиз мени мана шу чўлоқ оёқларим 
билан жаннатда оқсоқланиб юришимни хоҳлайсизми?» деган Амр ибн Жамуҳ ҳам шаҳид бўлди. 
Унинг қуролланиб йўлга чиқишдан аввал: «Оллоҳим, бу ерларга яна кайтиб келишимга йўл 
қўйма», дея қилган дуоси ҳам шу тариқа рўёбга чиққан эди. 
Бу орада Ҳанзала ибн Амр жанг майдонида Абу Суфёнга дуч келиб, кувончдан кўзлари 
чақнаб кетди. Бундай фурсатни осонликча қўлга киритиб бўлмасди. Уни ўлдириш жангга нуқта 
қўйиш деган гап эди. Қолаверса, мусулмонларнинг энг катта душманини йўқ қилиш шарафига 
муяссар бўларди. У вақтни қўлдан бой бермай, ҳужумга ўтди. Абу Суфён минган отнинг оёғига 
бир қилич солган эди, от ерга чўкди. Абу Суфён сакраб туриб жангга киришди. Гоҳ у, гоҳ бу 
ҳамла қилиб, яккама-якка олишув бир неча дақиқа давом этди. Ниҳоят, Ҳанзала бор кучини 
тўплаб бир қилич солди, Абу Суфён қулаб тушди. Ҳанзала дарҳол унинг устига ташланиб, ерга 
босди. Бир қўли билан соқолидан тутамлаб, иккинчи қўли билан қиличини тутди. Оёқлари 
остида жон ҳолатда типирчилаётган Абу Суфён ҳаётдан бутунлай умидини узган эди. 
Қалби қувончга тўлиб кетган Ҳанзала қиличини осмонга кўтарди. Лекин рақибининг 
бошига туширишга улгурмади. Аввалига жойида қаттиқ бир сапчиб тушди, кейин вужудини 
бошданоёқ кесиб ўтган бир оғриқ ҳис этди. Ундан кейин эса... 
...шундоққина ёнбошидан чиқиб келиб атрофини ўраб олган ғоятда гўзал, хуш, ёқимли 
мавжудодларни кўрди. Улар Ҳанзаланинг қўлларидан тутиб: 
«Сени олиб кетгани келдик, Ҳанзала. Сен охирги нафасинггача Оллоҳ ва расулига берган 
сўзингга содиқ қолдинг. Энди эса Раббинг ваъда қилган жаннатга ноил бўлиш вақти келди. 
Аммо аввал сени чиройли бир шаклда ювинтирамиз», дейишди. 
Ҳанзала уларга: «Ҳали жанг тугагани йўқку!.. Мен қаерга кетаман?..» дея олмади. Ортиқ 
сўз айтишга қуввати қолмаган эди. Баданидан отилиб чиқаётган қонга қўшилиб дармони ҳам 
кетган эди. Охирги нафасини бериб, ўзини малакларнинг қўлига топширди... 
Шаддот ибн Асвад Ҳанзаланинг бағрига урган қиличини суғуриб олди. Сўнгра ерда 
чўзилиб ётган сафдошига қўлини узатиб: 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish