Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
эттирмоқчи бўлди. Чунки улар турган жой жанг майдонининг қон томири саналарди. Лекин 
бундай муҳим бир нуқтада тўртбеш киши билан ҳеч нарса қилиб бўлмасди. 
Кетганлар жанг майдонига ҳали етибетмай, соқчиликка қолганлардан бир кишининг: 
— Эй воҳ, тамом бўлдик! — деган фарёди қулоқларни қоматга келтирди. 
Ҳаммалари бирданига орқага қайрилиб, не кўз билан кўришса, Холид ибн Валид 
бошчилигидаги суворийлар бостириб келишарди. Тўқнашув мўминларнинг мутлақ мағлубияти 
билан тугаб, бир неча дақиқадан кейин улардан фақатгина жонсиз жасадлар қолиши тайин эди. 
Ўлим ҳақ. Аммо Абдуллоҳ ибн Жубайрни бошқа нарса қийнарди. У ва қўл остидаги 
соқчилар Расули акрамнинг мендан буйруқ келмагунича шу ердан қимирламанглар, деган 
амрларига итоатсизлик қилишди. Эртага бунинг ҳисобини ким беради, ким жавоб беради 
бунга?! 
Аммо вақт зиқ, отлиқлар бостириб келишаётган эди. Абдуллоҳ ҳамрохларига бақирди: 
— Ўқ отинглар!.. 
Ёйлардан кетма-кет ўқ уза бошлашди. Бироқ ўқ билан уларни қайтариш имконсиз. 
Мўминлар қиличларини қиндан суғуришди. Тўқнашув қизиб кетди. Моҳир жангчи, уста 
қиличбоз Холид ибн Валид аскарларига тўртбеш киши бас кела олармиди. Ҳолбуки, ёлғиз 
Холиднинг ўзи уларнинг ҳаммасини енгиши мумкин. 
Абдуллоҳ Абу Жаҳлнинг ўғли Икриманинг қиличи остида жон берар экан, ҳамроҳлари 
умидсиз бир ҳолда каршилик кўрсатишарди. 
Орадан бир неча дакиқа ўтиб, қиличларнинг жангиржунгири тинди. Отлиқлар шахд билан 
пастликка тушиб боришарди, орқаларида илматешик бўлиб кетган жонсиз жасадлар қолаётган 
эди. 
— Эй Қурайш, қочманг, орқага қайтинг! 
Бу овозни эшитиб мусулмонлар ҳам, қочаётган мушриклар ҳам орқага қарашди. Юқоридан 
Холид бошчилигидаги отлиқлар ёпирилиб келишарди. Орқа томондан қилинган бу ҳужум 
мусулмонларни довдиратиб қўйди. Бирпасда жангдаги вазият ўзгариб, мушриклар фойдасига 
ҳал бўлган эди. Мусулмонлар иккитомонлама қуршовда қолишди. 
Бир йигит бўкирганча мусулмонлар устига бостириб келарди. 
— Биттадан эмас, подадай бўлиб келинглар. Ҳаммангизни сўйиб ташлайман! — дерди у. 
Тўсатдан олдидан чиққан, бошига қизил латта танғиган жангчини кўриб, қиличини ҳавога 
кўтарди. Яккама-якка жанг узоққа чўзилмади. Бошини танғиб олган жангчининг шиддатли 
зарбасидан ҳалиги мақтанчоқ йигитнинг вужуди иккига бўлинди. Кетидан: 
— Абу Дужона Расулуллоҳнинг қиличини ана шундай ўйнатади! — деган овоз эшитилди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish