Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
НИЗО 
 
Мушриклар урушга тезроқ нуқта қўйиш учун Расулуллоҳга (с.а.в.) ҳужум қилишга 
келишиб олишди. Бутун кучларини тўплаб, у зотга қараб йўналишди. Шу тобда нималар 
бўлаётганини билмай қолган мусулмонлар бир-бирлари билан урушиб кета бошлашди. Усайд 
ибн Ҳубайрни ансорлар яралаб қўйишди. Уни ярадор қилган ансорни эса бошқа бир мусулмон 
устмауст икки марта қиличлади. Ҳузайфа мусулмонлар қиличлаётган одамни кўриб: 
— У менинг отамку, тегманглар унга! — деб ҳайқирди. 
Аммо кеч бўлган эди. Мўйсафид ота қиличлар зарбига дош беролмай, ерга қулади. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
Ҳузайфа: 
— Нима қилиб қўйдингиз?! Отамни ўлдирдингиз! Оллоҳнинг ўзи кечирсин! — дея олди, 
холос. 
Баъзи мусулмонлар қўшиндан ажралиб, тоғ томонга кета бошлашган, «Ёнимга келинг! 
Ёнимга келинг!» дея чорлаётган Расули акрамнинг сўзларини ҳеч ким эшитмас эди. Кетганлар 
ичида Расулуллоҳнинг куёвлари Усмон ибн Аффон ҳам бор эди. Улар шу кетишганича, жанг 
тугаб, орадан уч кун ўтганидан кейин Мадинага кириб келишди. 
 
ХОСИЯТСИЗ ҚАСАМЁД 
Мушриклардан тўрт киши — Саъд ибн Абу Ваққоснинг иниси Утба, Расулуллоҳ (с.а.в.) 
«сени ўлдираман» деб айтган Убай ибн Халаф, Абдуллоҳ ибн Камиа ва Абдуллоҳ ибн Шиҳоб 
бир жойга йиғилиб, маслаҳат қилишди. 
— Тўппатўғри Муҳаммадга хужум қилсак нима дейсизлар? 
— Нима ҳам дердик, ахир асл мақсадимиз шуку. 
— Ундай бўлса, уни ўлдириш ёки шу йўлда ҳалок бўлишга қасамёд қилайлик. 
Тўртта қўл бир-бирини сиқди. Маълум ва номаълум барча тангрилар номига қасам ичилди. 
Кейин «Муҳаммад яшаса, менинг яшамаганим бўлсин!» дея ўринларидан туриб, ҳужумга 
ўтишди. 
Ибн Камиа Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида туғ кўтариб турган Мусъабга қилич солди. 
Бир қўли узилиб тушган Мусъаб иккинчи қўли билан туғни кўтариб олди. Кейинги зарбадан 
иккинчи қўли ҳам узилиб тушди. Учинчи зарба уни ерга йиқитди. 
Мусъабни шаҳид этган Ибн Камиа орқасига қайрилиб, бор кучи билан: «Муҳаммадни 
ўлдирдим!» деб ба ш қира бошлади. Бу овоз ҳар икки томондагиларга ҳам қаттиқ таъсир қилди. 
Шусиз ҳам тарқала бошлаган му 1 сулмонлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Қўллари қилич 
тутмайдиган ҳолга келди. «Пайғамбар ўлган бўлса, яшашнинг нима маъноси бор?» дея охирги 
нафасгача жанг килиб, дарҳол шаҳид бўлишни ва Расулуллоҳга (с.а.в.) етишишни ўйлаганлар 
бўлди. Улар Ҳазрати Умар билан укаси Зайд ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб каби мужоҳидлар 
эдилар. 
Баъзи мусулмонлар «Пайғамбаримиз ўлдирилган бўлса, бу ишга нуқта қўйилибди. Энди 
урушишдан нима фойда?» деб жанг майдонини ташлаб кетишди. «Расулуллоҳ вафот этган 
бўлса, уни пайғамбар қилиб юборган Оллоҳ ўлмайди, у боқийдир. Бу даъводан қайтиш йўқ!» 
дея муқаддас йўлдан воз кечмаганлар ҳам бўлди. Ҳазрати Абу Бакрнинг тутинган укаси Ҳорижа 
ибн Зайд, Саъд ибн Робиъ каби мусулмонлар шулар жумласидан эди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish