Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
— Тур ўрнингдан, эй Абу Суфён, — деди. 
Ҳаётдан бутунлай умидини узган Абу Суфён энди онадан туғилган одамдай бўлиб ўрнидан 
турди. Ўлимдан қайтганига сира ишонгиси келмасада, севинчи ичига сиғмасди. 
— Жуда ҳам пайтида келдинг, эй Шаддот, — деди у. — Лот ҳаққи қасам ичиб айтаманки, 
ҳаётдан умидимни кесган эдим. У мени қўйдай сўймоқчи бўлди. Вақт зиқлиги учун Шаддот яна 
жангга киришиб кетди. 
Абу Суфён оёғи остида жонсиз ётган Ҳанзалага кин ва нафрат тўла кўзлари билан қараб: 
— Ким кимни яксон қилганини кўрдингми, эй бечора?.. — деб ғўлдиради. 
 
* * * 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амакилари Ҳамза ва жиянлари Али (Оллоҳ улардан рози бўлсин) 
душманнинг додини бериб жанг қилишарди. Саъд ибн Абу Ваққос, Зубайр ибн Аввом, Миқдод 
ибн Асвад сингари паҳлавонлар жанг майдонида арслондек ҳамла қилиб, рақибларини ер билан 
яксон этишарди. Айниқса, Саъд ибн Абу Ваққос жангга атай моҳир, сарсари душманларни 
танлаб олар, уларни биринкетин ер тишлатаётганидан кувончи ичига сиғмас эди. Майдонда 
ҳалок бўлганларнинг аксарияти мушриклар эди. 
Хотинларга калака бўлишдан орланиб Уҳудга келган Қузмон мунофиқ бўлсада, эпчиллик 
билан қилич ўйнатиб, олдидан чиққан ҳар рақибни ер тишлатар, ўзининг ҳакиқий жангчи, 
моҳир қиличбоз эканини кўрсатар эди. 
Қурайш қўшини келганига пушаймон бўла бошлаган бир ҳолат юзага келди. Суворийлар 
қўмондони Холид ибн Валид, ғалаба қозонишнинг бирдан-бир йўли мусулмонларга орқа 
томондан ҳужум қилиш, деган қарорда қўл остидаги отлиқларни олиб, тоғнинг орқа томонига 
йўл солди. Аммо Айнайн сўқмоғига келганида, мусулмонлар аввалдан тадбирини кўриб, бу ерга 
эллик нафар ўқчи қўйганларига гувох бўлди. 
У отлиқлар билан орқасига қайтди. Лекин, негадир у ердан узоқлашгиси келмай, ўша 
атрофда айланиб юрди. 
Қурайш қўшини аста-секин тарқалиб кета бошлади. Баъзилар жон сақлаш илинжида 
аллақачон Макка йўлини тутган эди. Бадрдагидек бу гал ҳам ғалаба мадиналиклар томонида 
экани аниқ бўлиб қолди. 
Холид ибн Валид етти юз кишилик бир гуруҳнинг уч минг кишилик қўшинни олдига 
солиб қувишини ҳеч ҳам ақлига сиғдиролмасди. Бунинг устига, уч минг кишилик қўшин 
мудофаа учун эмас, қасос олишга келган эди. Холид қочаётганларни нафрат билан кузатиб 
турар, лекин ҳамон жанг майдонига кирмасдан пайт пойлар эди. 
Айнайн сўқмоғида соқчилик қилаётган гуруҳ ортиқ жойларида тура олмай қолди. Чунки 
энди жанг ниҳоясига етай деб қолган, шериклари майдонда ўлжа йиғишга тушиб кетишган эди. 
Тўсатдан кимдир: 
— Кетдик, биз ҳам ўлжа йиғамиз. Нега қараб турибмиз, жанг тугадику!.. — деди. 
Соқчиларнинг бошлиғи Абдуллоҳ эътироз билдирди: 
— Расулуллоҳдан буйруқ келмагунича бу ердан қимирламаймиз! 
— Буйруқ келишига ҳожат йўқ. Жанг тугади, қара, душман қочяпти. 
— Қочса ҳам, буйруқсиз бу ерни ташлаб кетиш яхши эмас. 
— Кўриб турибсанку, ҳамма ўлжа йиғяпти. Бунга бизнинг ҳам ҳаққимиз бор. 
—Сизлар Расулуллоҳнинг амрини оёқости қиляпсизлар. 
—Йўқ, оёқости қилганимиз йўқ. Расулуллоҳ жанг тамом бўлгунча бу ерда соқчилик 
қилишимизни истаган эдилар. Мана, вазифамизни адо этдик. 
Мунозара узоқ давом этса, пастдаги ўлжадан қуруқ қолишлари турган гап эди. Дарҳол 
пастга эна бошлашди. 
Абдуллоҳ ибн Жубайр ёнида қолган бир нечта ҳамроҳи билан шу ерда соқчиликни давом 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish