www.ziyouz.com кутубхонаси
22
- Дуоингни ижобит қилдим. Боргил чинор дарахти эккил!
Нуҳ дарахт экди, қирқ йилда уч дарахт етилди. Дарахтни кесди-ю, уни керакли
жойга келтира олмади. Шунда Авжни чорладиларо, у дарахтни судраб келтирди.
Жаброил Нуҳга таълим берди, дарахтни болта Билан чопдилар. Ўрдакнинг сув
устида юрганини кўрсатиб, ўргатдилар, унга ўхшатиб кема йўна бошладилар.
Кофирлар буни кўриб масҳара қилар эдилар: (Оят)
- "Сен пайғамбар эдинг, энди дурадгор бўлиб қолдинг!" Буни нима қилмоқчисан
ўзи?!
- Кема қиляпман, унга миниб, сув устида сузарман,деди Нуҳ уларнинг сўроғига
жавобан.
- Эгар йўнарсанму, аввал эшак олгил! - деб яна кулдилар. (Оят) "Қачон унинг
ёнидан қавмнинг раислари ўтса, уни масхара қилар эдилар".
- Нуҳ деди: "Оят" "Агар сизлар бизни масхара қилсаларингиз, бизлар ҳам сизлар
каби масхара қиламиз. Жуда ҳам тезда биласизлар (Ким ҳақ эканлигини)".
- Тўфон ваъдаси қачон бўлур? - сўради Нуҳ.
- Қачонки, тандиринг ичидан сув чиқса, балки азоб келган турур, - деган хитоб
келди.
Нуҳнинг тўрт ўғли бор эди: Сом, Хом, Ёфас ва Канъон исмлик. Уч ўғли мусулмон
эди, Канъон эса кофир эди.
Кема йўндилар - бўйи уч юз қари, эни икки юз қари эди. Баъзиларнинг
айтишларича, кема узунлиги минг икки юз қари, баланлиги олти юз қари, эни ҳам
олти юз қари эди (қари - бир тирсак узунлигича). Бир юз йигирма тўрт минг темир
боғлар қилдилар. Ҳар бир боғнинг устида бир пайғамбарнинг оти битилганди. Иблис
"Муҳаммад расулуллоҳ" калимаси битилган боғни ўғирлади.
Нуҳ қанча қидирса ҳам тополмади. Жаброил келиб ҳабар қилди, сўнгра "Боғни
Нуҳга бергил!" деса, "Олмадим!" деб қасам ичди. Жаброилнинг аччиғи келиб, кема
ёғочини олиб бошига бир урганди, боши-кўзи қонга бўялди. Қўрққанидан боғни
топиб берди.
Кема битди, у уч қават эди (биринчи қаватида чорва ҳайвонлари, иккинчисида
Нуҳ қавми Билан, учуинчисида қушу қуртлар жой олганди). Кема биргач, Нуҳнинг
кофир хотини нон пишираётган чоғда тандир ичидан сув чиқди. У келиб Нуҳга ҳабар
қ
илди. Нуҳ ўша саксон киши Билан кемага чиқди. Шунда фармон келди: (Оят)
"Миндир кемага ҳар хил жониворлардан бир эр ва бир урғочисини ва аҳлингни ҳам.
Яна ўғлонларингни ҳам чиқаргил!"
- Илоҳо, учадиган, чопқир жониворларни қандай қилиб тутайин, - деди Нуҳ.
Шундан сўнг оллоҳ қудрати Билан сув юзига ҳамма жониворлар йиғилди, ҳар
биридан бир эркак, бир урғочини тутиб, кемага чиқардилар. Ўғли Канъонни ҳам
кемага чиқармоқчи бўлганди, ёрлиғ келди: "Чиқармагил, у кофирдир!"
- Илоҳо, аҳлингни чиқаргил, деб айтган эдинг-ку? -сўради Нуҳ.
- У сенинг аҳлингдан эмас! - деган хитоб келди.
- Эй канъон, мусулмон бўлгил, кемага киргил, тўфон суви ҳалок қилғусидир, -
деди Нуҳ.
- Мен баланд тоғларга сиғинарман, Тоғлар мени сувдан қутқаргай, - деди Канъон.
- Бугун Оллоҳдан бошқа азобдан сақлагувчи ҳеч ким йўқдир, - деди Нуҳ. -
Ҳ
удонинг раҳматига сазовор бўлган одамгина омон қолади.
Шу пайтда сув келди, ҳалок қилгудек бўлиб, Канъон тоғ тепасига қараб қочди.
Сув кўтарила бориб оёғига етди. Канъаннинг бир ўғли бор эди, сувдан қутилмоқчи
бўлиб, уни оёғи остига олиб устига чиқди, боласи ўлди, сал ўтмай ўзи ҳам ҳалок
бўлди, имонсиз кетди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |