Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
18
барча одамларнинг тоати қанча бўлса, шунчалик ибодат қилмоққа бел боғланагди.
Жамики фпаришталар унинг тоатини кўриб, лол қолдилар.
Фаришталардан бири Идрисни кўришликни қўмсар эди. Оламларнинг
айтишларича, у жон олувчи фаришта (Азроил алайҳиссалом) эди. Оллоҳ
таолодан
изн сўради. Келиб, Идрисни кўрди, Идрис рўза эди. Оғиз очар вақт бўлгач,
жаннатдан насиба келди.
- Кела, таом егил! - деди Идрис.
- Емасман, - деди у. Идрис унинг фаришта эканлигини билмади, у тўрт кун бирга
турса ҳамки, таом емади.
- Юр далага чиқайлик, кўнглинг очилисин, -деди Идрис. Ташқарига чиқдилар,
бир экин экдилар.
- Бу экиндан ейлик, - деди фаришта.
- Оллоҳ ҳаққи, ҳалол таомга чорладим, келмадинг. Нега мени ҳаромга чорлайсан?
- Ундан юз ўгирдилар. Бир узумзорга келдилар.
-
Узум олиб ейлик, бўлмаса, -деди фаришта. Идрис рўйҳушлик бермади, ундан
нари кетдилар. Бир сурув қўйга дуч келдилар. Фаришта Яна бояги сўзни айтди,
Идрис ҳам ўша жавобни сўзлади. Шунда билдики, шериги одам эмас эди.
- Сен одаммисан, ё фаришта? -деди Идрис.
- Фариштаман, сени қўмсар эдим, Оллоҳ сени кўргани изн берди.
- Бу кароматнинг ҳурматидан мени ўзинг Билан осмонга олиб чиққан,
ажойиботларни кўрайин, тоатим янада ортсин, -деди Идрис.
- Бу ишга эрким йўқдир, Оллоҳдан изн сўрайин, - деди фаришта.
Рухсат
берилди, тўртинчи осмонга чиқдилар. Азроилни у ерда кўриб:
- Эй жон олувчи фаришта, жон бермаклик аччиқлигини эшитганман, жонимни
олгил жон бемоқлик аччиғини кўриб, тоатимни Яна ҳам оширайин, - деди.
- Бу иш менинг ихтиёримда эмас, Оллоҳдан изн сўрайин, - деди у. Рухсат бўлгач,
Идриснинг жонини олдилар. Азроил жонни олгач, Оллоҳ таолога ёлворди ва тазарру
билан:
- Менинг муҳаббатим учун Идрисни тирилтиргин! - деди. Оллоҳ таоло қудрати
Билан Идрисни тирилтирди ва Идрис Азроилга деди:
- Мени дўзахга киритгил, қўрқинчли оғир азобларни кўрайин.
- Бу иш менинг иҳтиёримда эмас, - деди Азроил ва Оллоҳдан изн сўради. Идрис
дўзахга кирди, унинг уқубатларини кўрди.
- Энди мени жаннатга киритсанг, унинг неъматларини кўрсам, - деди Идрис.
- Бу иш менинг иҳтиёримда эмас, - деди Азроил ва Оллоҳдан Яна изн сўради.
Рухсат бўлгач, жаннат эшигига келдилар.
- Киргил,
шарт шуки, қайтиб чиққил! - деди Азроил. Идрис бунга кўнди,
жаннатга кирди, неъматларини кўргач, қайтиб чиқишга унамади. Шартга зид
бўлмасин, деб ҳийла ишлатди. Оёғидаги ковушини бир дарахт остига қўйди, кейин
чиқди. Сўнгра: "Ковушимни унутибман-ку" деб оҳ урди. Фарёд қилиб, яна жаннатга
қ
айтиб кирди.
Азроил бир соат индамади, икки соат индамади,
кейин чорлаганди,
чиқмади.
- Нега чиқмаяпсан? - деди Азроил.
- Чиқдим, шартни бажардим, энди иккинчи бор чиқмасман, - деди Идрис. Шунда
Яна бир фаришта келиб:
- Эй ИДрис, ҳали жаннатга кирадиган вақт бўлгани йўқ, - деди.
- Менга вақт бўлди, шунинг учунки, (Оят) "Ҳар бир тирик жон ўлим
мазасини
тотиб кўргувчидир", дейилганига мувофиқ мен ўлим топдим ва (Оят) "Сизларнинг
ҳ
ар битталарингиз, албатта, унинг лабига келгувчидирсизлар", дейилганига кўра