Қизил ранг еҳтиросни уйғотса, мовий ва яшил ранглар инсонни тинчлантиради дейишади. Ҳақиқатдан ҳам шундаймикин?



Download 309,04 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi309,04 Kb.
#85754
Bog'liq
Ранг медиани идрок этиш фактори №2


Медиада доим бизга маълум ранглар орқали таъсир ўтказилади. Аммо ҳар доим ҳам буни сезмаймиз, биз бизга берилган маълумотларни кўриб, уларда қўлланилган методларни сезмаган ҳолда авторлар ўйлаган тарзда маълумотни қабул қиламиз ва керакли ҳис туйғуларни бошдан кечирамиз.
Қизил ранг еҳтиросни уйғотса, мовий ва яшил ранглар инсонни тинчлантиради дейишади. Ҳақиқатдан ҳам шундаймикин?

Ўзимиз истаган кайфиятни уйғотиш мақсадида хонамиз учун мос рангни соатлаб қидирамиз. Врачлар хонаси тозаликка ишора қилиниб оққа, савдо яхши бўлсин деб фастфуд ресторанлари қизил ёки сариққа, баъзи қамоқхона камералари еса, босимни камайтириш мақсадида пушти рангга бўялади.
Биз хонани қайси рангга бўяшни яхши биламиз, деб ўйлаймиз. Чунки биз қизил ранг инсонга куч-қувват бағишлайди, мовий бўлса тинчлантиради каби фикрларни кўп ешитганмиз ва бунга ишониб ҳам улгурганмиз. Аслидачи, улар бизнинг кайфиятимизга таъсир ўтказадими?
Ақш, Швейцария, Германия, Полша, Австрия ва Буюк Британиянинг баъзи турмалари пушти рангнинг бирор бир тусига бўялган.
Илмий тадқиқотлар натижалари баъзида бу фикрларни инкор қилмоқда. Бу саволлар юзасидан олимлар ўртасида илмий муҳокамалар ҳам кечмоқда. Қизил ранг кўк ва яшил билан таққослаб ўрганилган. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, инсонлар когнитив амалларни қизил нур остида яшил ва кўк нурга қараганда яхшироқ бажаришди. Бошқа олимлар бўлса, бунинг акси ҳақида сўзлашади. Гап шундаки, агар сиз бирор ранг ёруғлиги бўйича аввалдан маълум бир тажрибага ега бўлсангиз, ёруғликни доимгидай қабул қиласиз. Бу бизга мактаб хотираларини еслатиб юборади. Ўқитувчингиз хатоларингизни қизил билан белгилагани учун ҳам сиз беихтиёр қизилни хавф-хатар ранги еканлигини ҳис қиласиз. Бундан ташқари заҳарли меваларнинг кўпчилиги қизил рангда. Мовий еса, кўпинча хотиржам ҳолатлар, масалан, денгиз ёки само билан боғлиқ.
Албатта, ҳамиша истисно вазиятлар топилади. Ўқитувчингиз "Бехато бажарилган!", деган гапни ҳам қизил ручкада ёзади ёки мазали малина қизил рангда, уни бемалол қўрқмай истеъмол қилса бўлади.
Бир қанча мунозарали тадқиқотлардан сўнг 2009 йили Британия Колумбияси университети олимлари мазкур саволларга батамом ойдинлик киритишга киришишди. Улар тажриба қатнашчиларининг компютер екранларига турли хил, кўк, қизил ва "нейтрал" рангларни чиқариб, турлича машқлар бажаришни таклиф қилишган. Екранда қизил ранг бўлганида иштирокчилар хотира билан боғлиқ тестларни ҳамда матндан хато топишни, яъни деталларга еътибор талаб қилувчи машқларни яхши уддалашган. Бироқ екранда кўк ранг пайдо бўлгач, улар ижодий машқларни яхшироқ бажаришган. Тажриба муаллифларининг сўзларига кўра, қизил ранг иштирокчиларни еҳтиёткор бўлишига сабабчи бўлган бўлса, кўк рангда улар ўзларини еркин ҳис қилишган.
Тадқиқотчилар гуруҳи чиқарилган натижалардан кундалик ҳаётда фойдаланиш тўғрисида ҳам ўйлаб кўришди. Деворлар хонадагилар бажараётган вазифасига қараб ҳар хил рангга бўялиши керакми? Масалан, дорининг нохуш таъсирларини ўрганаётган гуруҳ хонаси қизилга, янги ғоялар қидираётганларники кўкка бўялса? Ҳаётда буни амалга ошириш жуда қийин. Офис ёки синфда маълум муддат сиздан ижодий фикрлаш талаб қилинади, аммо шу билан бирга майда деталлардан ҳам еътиборни қочирмаслик зарур.

Огоҳлантиришми ёки истак?



Ҳар қандай ҳолатда тадқиқотлар жавоблардан кўра кўпроқ саволларга сабабчи бўлади. 2014 йилга келиб, олимларнинг бошқа бир гуруҳи юқоридаги тажрибани кенгроқ гуруҳда амалда ошириб кўрганида янги натижалар олдингиси билан мос келмади. Дастлабки тадқиқотда 69 нафар kishi иштирок етган еди. Янгидан ўтказилган тажрибада 263 нафар кўнгилли қатнашиб, уларга фондаги ранглар мутлақо таъсир ўтказгани йўқ.
Швейцариядаги Базел университетининг Oliver Геншов бошчилигидаги олимлар гуруҳи яна бир тажрибани амалга оширишди. Улар кўнгиллиларга ликопчада печене таклиф қилишди ва уни мазасини аниқлагунларича истаганча ейишлари мумкинлигини айтишди.
Хонага қизил нур туширилганда камроқ печене истеъмол қилинди. Аммо худди мана шу експеримент Аппалачи университети олимлари томонидан ўтказилганда натижалар аксини кўрсатди. Иштирокчилар енди қизил нур остида кўпроқ печенени ейишди.
Пушти турмалар
Кўриниб турибдики, ранглар таъсирини ўрганиш ўйлаганимиздан кўра анча мураккаб иш. Ёки шунчаки ранглар биз кутганимиздек таъсир кучида ега емас. Шунга қарамай, Ақш, Швейцария, Германия, Полша, Австрия ва Буюк Британиянинг баъзи турмалари пушти рангнинг бирор бир тусига бўялади. Швейцариянинг 20 фоиз қамоқларида ва полиция участкаларида ҳеч бўлмаганда бир дона пушти хона мавжуд. Бу рангни "пушти пудинг" деб аташ ҳам мумкин. Бироқ унинг ўз номи бор - Бейкер-Miller пуштиси. Бу ном маҳбусларга пушти рангнинг таъсирини биринчи бўлиб ўрганган Ақшнинг икки офицери шарафига қўйилган.
Мазкур фаразни текшириш мақсадида Геншов бошчилигидаги олимлар гуруҳи 2014 йили Швейцариянинг хавфсиз қамоқхоналаридан бирига йўл олишди. Улар тадқиқот учун 30 йил олдингисига қараганда анча яхши тайёргарлик кўришди. Маҳбуслар тасодифий тартибда турлича, пушти рангга бўялганларидан тортиб, кулранг деворли оқ шифтли камераларга жойлаштирилди. Қамоқхона хизматчиларига маҳбуслар хулқ-атворини баҳолаш учун тажавузкорлик шкаласидан қандай қилиб фойдаланиш ўргатилди. Натижа пушти камералар назариясига ишонувчиларни хурсанд қилгани йўқ. Чунки хона рангидан қатъи назар уч кун ўтгач, маҳбусларнинг тажовузкорлик даражаси анча сусуйган. Хуллас, бу ерда рангнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.
Шундай қилиб, ранг инсон кайфиятига, хулқ-атворига маълум маънода таъсир ўтказади. Аммо бир рангда ҳамиша бир хил кайфият уйғонади, унинг аниқ бир таъсири бор дейиш ҳам жуда мушкул. Балки куни келиб бу саволларга аниқ жавоб топилар. Ҳозирча рангнинг инсон кайфиятига таъсири кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Эътибор беринг, ушбу ранглар бекорга танланмаган, улар бизнинг онгимизда ўтириб қолган уюшмаларга таянган ҳолда, бизга таъсир қилишади.
Ўзгалар фикрига тобе еканингизни кўрсатувчи 10 сабаб

Хавотирли белгилар ўз-ўзингизга берадиган баҳо, ички қатъият ва ҳаётингиз учун шахсий масъулият олиш устида ишлашингиз кераклиги ҳақида хабар беради.
Яна бир мисол:
Ҳар куни ўзингизни тетик ҳис қилишга ёрдам берадиган 9 та одат



Ушбу мавзуларга айнан бу ранглар нима сабабдан танланганлиги бежиз эмаслиги ва ҳар бири нимани англашидан хабар топгандирсиз.
Download 309,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish