www.ziyouz.com кутубхонаси
14
ёмон одатни чиқарса, унга ўша одатнинг гуноҳи бўлур ва шунингдек то қиёматга
қ
адар ўша ёмон одатга амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ўша одамга бўлур".
Қобил Ҳобилни ўлдирганида йигирма ёшда эди. У Ҳобилнинг жасадини бир қопга
солиб, орқасига кўтариб олди. Шу ҳолатда бир неча фурсат юрди. Шунда тангри
фармони Билан икки қарға келди, бир-бири билан уришди ва бири бошқасини
ўлдирди. Тирик қолган қарға тумшуғи Билан ерни кавлаб, ўлик қарғани кўмди.
Қ
обил бу ҳолни кўргач ўкинди:
- Мени шу қарғачалик ақлим йўқ экан, - деб.
Оллоҳ таоло бу ҳолда Муҳаммад алайҳиссаломга ҳабар бердики: (Оят) "Биз бани
Исроилга шуни ҳукм қилиб бердик, кимки бирор одамни ўлдирмаган ёки бирор
фасод иш қилмаган бир тирк жонни ўлдирса, у гўё тамом одамларни ўлдирган
бўлур. Кимки бир жонни ўлимдан сақлаб қолса, у гўё ҳамма одамларни ўлимдан
сақлаб қолган бўлур". Уламоларнинг айтишларича: "Қобилнинг ўкинчи Ҳобилни
ўлдириб қўйгани учун эмасди, агар ўлдиргани учун ўкинганда тавба қилган
бўларди. У ўликни қаерга йўқотишни билмагани учун, орқалаб юравериб ҳолдан
тойгани учун ўкинганди".
Қачон Одам Ҳажга бормоқчи бўлганида Ҳобилни "Мен келгунча сақлагил!" деб
кўкка топширганда, қабул қилмади. Ерга топширди, қабул қилмади. Тоғлар ҳам
қ
абул қилмадилар. Қобил қабул қилганди, лекин омонатга ҳиёнат қилди, ўлдирди.
Қобил укасини ўлдирганида кечаю-кундуз ер қимирлади. Ҳобилнинг қони ерга
сувдек сингиб кетди. Одам Ҳаждан қайтиб келганида ҳамма фарзандлари қарши
олдилар, лекин Ҳобил кўринмади.
- Ҳобил қани, - сўради у.
- Ҳобилнинг қўйлари менинг экинзоримга кириб кетганди, ундан уялиб кела
олмади, - деди Қобил.
- Сен шундай дейсану, аммо Ҳобилнинг қони ерда инграниб ётар, - деди Одам.
- У ўлди, - деди Қобил.
- Ҳобилнинг қони тўкилган ерга Тангри лаънати бўлсин, бу кун у қонни
ташқарига чиқармаса, - деди Одам.
Ер қонни ташқарига чиқарди. ўша кундан бери қон ерга сингимайдиган бўлди. У
жойдан тикан билан юлғун униб чиқди. Буёбондаги қуш-қуртлар "Қариндошларда
меҳр-шафқат қолмади", деганларича тоғларга қочиб келдилар. Одам Билан Ҳавво
жуда кўп йиғладилар, азият тутдилар.
Ривоят қилинурки, Қобил ҳобилни ўлдиргач, Иблик келиб унга гап кетди:
- Оллоҳ таоло нима учун қурбонлиғини қабул қилмади? Негаки сен оловга
топинмайсан, ҳамр (ароқ) ичмайсан, овоз чиқариб йиғламайсан.
Шундан кейин Қобли ҳамр ичди, бутга топинди, ўтга сиғинди, овоз чиқариб
йиғлай бошлади. Одам бу ишлардан огоҳ бўлиб, Қобилни бу йўлдан қайтармоқлик
учун қирқ минг кишини юборди. Улар келиб Қобилни кўрдилар, унинг йиғиларини
эшитдилар, ҳаммалари диндан қайтиб муртад бўлдилар, у Билан бирга қолдилар.
Юқоридаги масъиятлар (гуноҳ ишлар) ҳаммаси Қобилдан мерос бўлиб қиёматга
қ
адар қолди. Қиёмат куни ўблганда Оллоҳ жаҳаннамийларни дўзахга киритса, улар
азобларни кўриб Оллоҳ таолога ёлборарлар: (Оят) "Эй Парвардигоримиз,
жинлардан ва инслардан бизларни адаштирганларни кўрсатгил, биз уларни
қ
адамларимиз остига олайлик, токи улар энг паст ва хорланганлардан бўлсинлар".
Изоҳ: жин ва инсдан мурод шуки, бири Иблис, бири Қобилдир.
Шу пайтда хитоб келгай:
- Эй Иблис, жаҳаннамийлар сени қўрмоқни истайдилар.
- Мен ҳам уларни тиларман, - дегай Иблис.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |