www.ziyouz.com кутубхонаси
12
тутгил (У кун - ашуро куни эди). Мен сен Билан бир иш қилайин, токи бу ишдан Мен
ҳ
ушнуд бўлайин7, гуноҳингни ёрлақайин, жаннатга киргизайн".
Одам ул таомни емоққа чоғланганида Жаброил келди в аул таомни уч ҳиссага
бўлди, иккисини Одамга, бирини Ҳаввога берди (Эрга икки ҳисса, хотинга бир ҳисса
беришлик таомили шундан қалгандир). Одам ўз улушини тўла еди. Ҳавво эса
ярмини еб, ярмини қолдирди. Шунда Жаброил деди: "Эй Одам, сенинг еганинг каби
Ҳ
авво ҳам тугал еганида эди, фарзандларинг қиёматга қадар қаҳатчилик кўрмаган
эдилар".
Ул таомни егач, Одамнинг қорни оғриди. Шунда жаброил Одамнинг қўлидан
тутиб, саҳрога етаклади, Одам бўшаниб олди, ундан бадбўй ҳид келди. "Эй
Жаброил, бу нимадир?", деди. Жаброил: "У сенинг гуноҳинг ёмонлигидир", деди.
Шундан кейин Жаброил қўлини Одам бошига урганди, Одамнинг бўйи етмиш қари
(яъни, қўл учидан тирсаккача бўлган ўлчов бирлиги) қисқарди, ундан олдин
Одамнинг бўйи осмонга тегар эди.
Одам Билан Ҳавво ерга тушганларидан кейин икки юз йил айрилиқда яшадилар.
Одам икки юз йил йиғлади, шундан кейин улар арофат тоғида қовушдилар. Шундан
кейин (Оят) "Унга (яъни хотунга) енгил бир юк пайдо бўлди". Қачонки, (Оят) "Ўша
юк яъни ҳамл" оғирлашганда ҳар иккалалари Оллоҳга ёлбордилар".
Шу орада Иблис Ҳавво қошига келди ва "Қорнингда нима бор?" деди. Ҳавво
"Билмайман", деди. Иблис деди: "Қорнингда сигир, бузоқ бўлгай". Бу сўздан Ҳавво
кўп қайғуга ботди. Шунда Иблис Яна гап бошлади: "Мен покиза, солиҳ кишиман,
Оллоҳ таоло ҳузурида ҳурматим ва иззатим бор. Дуо қилсам қорнингдаги
фарзандинг сендай покиза шаклда туғилгувсидир, шунда унга менингш отимни
қ
ўясанми?" Ҳавво деди: "Сенинг отинг нимадир?" Деди: "Менинг отим Ҳорисдир". У
фарзанда туғилганда исми Хорис аталди, лекин бола кўп яшамади.
Шаъбий разиаллоҳу анҳу ривоят қиладиларки, пайғамбар алайҳиссалом вафот
этганларида Али карамоллоҳу важҳаҳу муборак жасадларини тахта устига олиб,
ювмоқчи бўлганида ҳаводан (Оят) "Эй Али, Муҳаммадни ювманглар, чунки у пок ва
поклангандир", деган овоз келди. Али айтурки: "Шундаймикан деб фикрим ўзгарди,
ундан сўрадим, сен кимсан, пайқамбарни ювмоқликни манъ қилурсан, ювмоқлик
Муҳаммаднинг суннати туради-ку!" Шунда Яна ғойибдан овоз келди: "Эй Али, у
сўзлаган Иблисдир, Муҳаммадга ҳасад қилур, сен ювгил!" Али уни эзгу дуо қилди:
"Оллоҳ сенга кўп яхши мукофот берсин". Сўради: "Сен кимсан?" Деди: "Мен
Хизрман. Муҳаммаднинг жанозасини ўқимоқликка келдим".
Ҳабарда келурки, Ҳавво етмиш қорин бир ўқил ва бир қиз эгиз туғди. Ундан
кейин Қобил уруғи етти минг эр-хотун, Қобил уруғи эса қирқ минг эр-хотун, Хобул
уруғи эса қирқ минг эр-хотин бўлди. Одам ҳар йили қурбонлиқ қиларди, қайси
қ
урбонлиги қабул бўлса, осмондан бир ўт келиб уни куйдирарди, қабил бўлмаса
қ
ўйдирмасди.
Одам гўшт емоқликни истади. Фармон бўлди: "Боргил, қуш овлагил!" Шунда у
бир қирғовул ва бир бургунтни тутид. Уларни бўғизлади, ўтга тутди, қирғовул
пишди-ю, бургут пишмади. Одамнинг ғазаби келди, бургутни ўтга кўмганди,
тамоман куйиб кетди. Одам қайғуга ботди, чунки қирғовулни Ҳаввога, бургутни эса
ўзига мўлжаллаганди. Жаброил келди ва деди: "Эй Одам, қайғурмагил, бу қушнинг
ўрнига бошқа қуш бергай. Бу қуш сенга ва фарзанларингга қиёматга қадар ҳаром
бўлди".
Шундан бери Одам қурбонлик қилар, ўт келиб куйдирар эди. Ундан кеийнги
барча пайғамбарлар шариатда ҳам қурбонликларини ўтга куйдирмаклик раво эди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |