www.ziyouz.com кутубхонаси
20
Фаришталарга амр бўлди, осмоннинг қопқоғини очдилар. Аларга дейилдики:
"Олим ва зоҳидларингизга бир боқинг!" Ҳаммалари тавба қилдилар: "Илоҳо, Сен
биздан билгувчироқдирсан!"
Уззо ва Узоё кайфлари тарқагач кўрдиларки, қўллари қонли эди, ўзлари зино
қ
илгандилар, ароқ ичгандилар, узуклари қўлларидан ғойиб бўлганди. Улар
ўкиндилар, йиғладилар:
- Энди Оллоҳнинг олдида юзимиз шувут бўлди. Парвардигоримиз бизни беш
нарсадан қайтарганди, аммо биз қон тўкдик, зилм қилдик, зино қилдик, ароқ ичдик,
ҳ
амма таъқиқни буздик, -дедилар. Сўнгра Одам фарзандларига изтиҳфор қила
бошладилар. Шунгача улар истиғфор айтмагандилар.
- Биз ҳали осмонда эканимизда бир банданинг ибодатларини осмонга
чиқарганди. Ҳамма ер халқининг ибодатлари унинг тоати олдида лол эди. У Ким
бўлғувсидир? - деб савол қилдилар улар. Фаришталар унинг Идрис эканини
англагач олдига бордилар.
- Бизни шафоат қилгил, Оллоҳ гуноҳимизни кечирсин! - деб илтижо қилдилар.
Идрис дуо қилди. Фармон келди: "Эй Идрис, улардан сўрагил, дунё азобини иҳтиёр
қ
илармисиз ё охират азобиними?"
Идрис бу сўзни баён қилгач, улар: "Эй Идрис, қайси бирини иҳтиёр қилайлик,
айтиб бергил?" дедилар. Шунда Идрис: "Охират азоби абадийдир, Дуне азобини
танланг!" деди. Улар дунё азобини ихтиёр этдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом
уларни Бобил қудуғига олиб келди. Қил билан товонларидан осди ва пешин
намозидан кейин то кечқуринги шафақ ғойиб бўлгунча қийнай бошлади.
Баъзилар айтадиларки, тонг отгунча эртаги қийноқларга ҳозирлик кўрардилар.
Қ
удуқ ичида товонларидан осилган ҳолатда кўрилди. Ер юзидаги жамики, ифлос ва
бадбўй нарсалар тутун бўлиб буринларига кирарди. Яна бир ривоятда айтилишича,
Иброҳим ан-Нафафий пешин намозини кечроқ ўқир эди. Сабабини сўрагнларида
"Уларга азоб енгилроқ", бўлсин деб шундай қиларман, дея жавоб берди.
Яна дейдиларки, бир йил давомида уларнинг зино қилган вақти кирди дегунча
бирж оду ўргатувчи кимса тун қоронғусида у ерда туриб олиб, фаришталар номидан
сўз сўзларди. Улар "Буни ўрганмоқлик осондир, уни ишлатиш эса куфр ишдир", дер
эдилар. Бунга рози бўлмаса айтардиларки: "Биёбонга чиққин-да, кўрганларингни
айтгил!" Биёбонга бориб, сўзладилар, оғизларидан бир оқ кабутар учиб чиқарди.
Сўнгра бўлган ҳодисани қайтиб келиб сўзлаб берардилар.
- Оқ кабутар сенинг имонинг эди, сен ундан айрилдинг, энди сеҳр жодуни
ўрганарсан, дедилар улар бунга изоҳ бераркан.
Маълум бўладики, Ким сеҳр-жодуни ўрганса, яна унинг ёрдамида амалларни
қ
илса, Оллоҳ таолога кофир бўлар экан. Шундан кейин улардан бу қудуққа
кейинчалик Юсув (а) ташланади, фаришталик исмларик етказилиб, Хорут ва Морут
деган исмни бердилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |