ҲУД АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
28
Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Риёҳ ибн ал-Жулуд ибн Од ибн Аваз ибн Ирам ибн Сом ибн
Нуҳ алайҳисаллом деб аталар. Дейдиларки, араблардан беш пайғамбар чиққандир:
Ҳ
уд, Солиҳ, Шис, Исмоил ва Муҳаммад алайҳиссаломлар.
Од - баъзиларнинг айтишича маликаларнинг оти, баъзиларнинг фикрича
қ
авмнинг номи, яна баъзиларнинг уқтиришича элнинг номи ва яна бировларнинг
таъкидлашича оталарининг отидир. Од ибн Аваз ибн Ирам ибн Сом ибн Нуҳ
алайҳиссаломнинг қавмлари Аҳқоф деган жойда (изоҳ - ҳозирги Яман Билан Уммон
ўрталиғида) яшаб ўтганлар. Ҳуд уларни иймонга, исломга даъват этди. Қавмлари эса
"Сен бизни тангриларимиздан айиргани келдингми?" Дея саркашлик қилдилар. Улар
баланд бўйли эдилар: тўрт юз қари баландликда новча бўлиб, баландга сакраб
оёқлари билан тепинсалар, тиззаларигача ерга кирардилар. Улар қувватларига ва
бўйларига ҳамоҳанг бутлар ясадилар. Кучларига мағрурланиб, "Биздан қувватлик
Ким бор?" дедилар. Уч юз қари баландликдаги бутларни олтин ва кумушдан барпо
этган.
Ҳуд уларга (Оят)
- Эй қавмим, Оллоҳга топинглар. Сизларга ундан бошқа бирор ҳудо йўқдир, -
деди. Лекин улар буни қабул қилмадилар ва саркашлик Билан дедилар:
- Агар ростгўй бўлсанг азобни келтиргин, кўрайлик.
- Азобнинг келишлигини Оллоҳ билгувчидир, - деди Ҳуд. - Мен сизларга жоҳил
қ
авм эканлигингизни кўрмоқдаман.
Бу қавм бошқаларга қараганда мақтанчоқ ва кеккайганроқ бўлардилар. Улар
тоғларни қўпордилар, баланд-баланд саройлар бино қилдилар. Заиф ва паст бўйли
одамларни масхара қилдилар. Шунинг учун одийлар деб аталдиларки, араб тилида
у ўта ношукр демакдир. Булар бошқа одамлардан Яна беш нарса билан ортиқроқ
эдилар: қувват, қомат, неъмат, муҳлат ва маъсвият эди улар.
- Оллоҳдан қўрқинг, унга тавба қилинг! Йўқса, сизларни ҳалок қилғувсидир, деди
Ҳ
уд.
- Сени тангринг бизларни қандай йўл Билан ҳалок қилгай, - дедилар.
- У сизларни шамол Билан ҳалок қилгай,-деди Ҳуд ва унинг сўзлари зое бўлмади.
У қирқ етти йил даъват қилди, лекин тингламадилар.
- Биз сенинг сўзларинг Билан тангриларимиздан қайтмасмиз, - дедилар. Сўнгра
тўпланиб, кенгаш туздилар:
- Бизнинг устимизга шамол келармиш, бунинг тадбирини тузайлик, дея
эгниларига совутлар, бошларига дубулғалар кийдилар, фарзандларини ва мол-
ҳ
олларини тоғлар орасига яширдилар. Уларнинг бир одати бор эдики, қачон бирон
бир қайғуга мубтало бўлсалар, Маккага одам юбориб, қурбонлик қилар ва
тилакларини сўрар эдилар. Атоқли кишилардан уч кишини - Мозид ибн Саъд,
Луқмон ибн Од (бу Луқмони Ҳаким эмас). Қайн ибн Умарни ажратдилар. Учовлон
Маккага етиб келгач, Муовия деган бадавлат ват анти қариндошлариникига қўноқ
бўлдилар.
Ҳуд пайғамбарнинг дуоси билан Оллоҳ таоло уларга уч йил давомида ёмғир
юбормади, қурғоқчилкидан ожиз бўлдилар. Уччовлари қурбонлик қилиб, ёмғир
сўраш учун келгандилар, аммо буни ёддан чиқаргандилар. Муовия бундан
аччиқланди ва ҳизматкорларига "Сизларнинг ичкиликбозлик Билан бўлиб, ёғин
сўраб
келганларингизни
унутдингиз,
фурсатингиз
ўтиб
кетмоқда",
деб
айтишликнинг тайинлади. Хизматкорлар бу сўзларни шеърга соли байта бердилар,
буни эшитган меҳмонлар уйларини соғиндилар, Каъбага келиб қурбонлик қилдилар.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |