Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
Кемада одамлар ва жонзотларнинг ахлатлари кўпайиб кетдики, бу беҳад ташвиш 
туғдирди. Фармон бўлдики: "Нуҳ лайҳиссалом урғочи туянинг орқасини силасин!" 
Силаган эди, туя думини қимирлатди ва орқасидан тўнғиз чиқди. У ҳамма 
нажосатларни еди. "Бу кун тўнғиз гўштининг ҳаром бўлмоғига сабаб ўшадир", 
дейдилар. 
Олти ой ўтгач авжга фармон бўлди: 
- Кемани судрагил! 
Кеманинг қуйруғидан тутиб судрамоқликка бирор кимсанинг қуввати етмас эди. 
Авжни шу сабадан ҳам Оллоҳ таоло ҳалок этмади. Шундан кейин фармон бўлди: 
(Оят) Ва ҳукм Илоҳи томонидан айтилдики, "Эй ер, сувингни ют!" ва "Эй осмон, 
ёғишингни тўхтат!" Осмон ёғишдан тўхтади, сувлар ер юзидан қуриди. Маълумки, ер 
юмалоқдир, атрофида тоғлар турар. Сув тўрт тарафдан Коф тоғига келиб тўхтади, 
кейин пастлай бошлади. Ернинг атрофии муҳит дарёси бўлди. Муҳитдан муҳитга 
уланган сувлар денгиз бўлди. Ер юзасидаги тоғлар, чуқурлар, кўллар ҳаммаси тўфон 
суви Билан бузилиб, издан чиқди. Денгизлар суви ачиб, сасиб одамлар ўлиб 
кетдилар. 
Тоғларга хитоб келди: 
- Мен Нуҳнинг кемасини тоғларда тургизгайман! 
Ҳамма тоғлар бош кўтардилар, зора кема бизда тургай, дея. Жудий тоғи ҳамма 
тоғлардан паст эди. У ҳокисорлик Билан "Менга бук аромат қайдан ҳам тегишли 
бўлсин", дея ўзини паст тутди. Оллоҳ таоло уни иҳтиёр этди, кема унда турмоқ учун 
пастлай бошлади. 
- ер юзида қанча миқдорда сув қолди, ернинг қанча миқдори очилди? Бунинг 
ҳ
абарини менга ким келтиради? - деди Нуҳ алайҳиссалом. 
- Мен борайин, - деди қорақарға. 
- Унга Ким кафиллик бергай? - деди Нуҳ. 
Эркак товуқ кафил бўлди, Қарға йўлга тушди. Кўрсаки, ернинг бетида ўликлар 
кўп экан, уни емакка андармон бўлиб, кеч қолди. Ҳўроз вақт бўлганини Қарғага 
билдирмоқ учун кеманинг томига чиқиб, қанот қоқиб чорлай бошлади. Қарға эса 
келавермади. Нуҳ алайҳиссалом Ҳўрозни ушлаб қолди. Шу боис товуқлар 
учмайдиган бўлиб қолдилар, одамлар Билан бирга қолдилар. Айтадиларки, 
кафолатнинг боши маломатдир, ўртаси ўкинчдир, охири эса товондир. Ким 
ишонмаса, синаб кўрсин. Нуҳ алайҳиссалом Қарғани дуо қилди, Оллоҳ таоло уни 
ижобат қилди. Қарғанинг умри қаттиқ машаққатда, ҳавотирда охир бўлар, чунки у 
йўлдан қайтмишда ўнгу сўлга боққани учун. 
Нуҳ алайҳиссалм кабутарни жўнатди: 
- Тезда ҳабар келтиргил! - деди 
Йўлга тушди. Бориб кўрса, ер кўринди, у сойга қўнганда оёғи балчиқ бўлди. Шу 
заҳотиёқ қайтиб келиб, оёғидаги балчиқни кўрсатди. 
Ўша балчиқ оёғида тукларга айланди. Шу боис оёғи тукликлар унинг наслидан 
бўлар. Яна бир ривоятда, Кабутар суви қуриган жойга қўнганда сув сассиқ бўлгани 
учун, оёғи қизил бўлди, дерлар. 
Кабутар қайтишда зайтун дарахтининг япроғини тумшуғига олиб келиб, Нуҳга 
кўргазгач, пайғамбар уни эзгу дуо қилди: 
- Одамлар сенга меҳрибон бўлиб, уйларидан жой берсинлар! 
- Яна бир илтимосим бор, - деди Кабутар. Нуҳ дуо қилди, Оллоҳ таоло ижобат 
этди. 
(Оят) "Эй Нуҳ, биз томондан бўлган саломатлик ила туш!" деган фармон бўлди. 
Нуҳ қирқ эр ва қирқ Хотин билан кемадан тушди ва Шом вилоятида денгиз бўйида 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish