www.ziyouz.com кутубхонаси
19
кирдим. Яна фармон борки, (Оят) "Улар ул ердан чиқарилмаслар", ҳукмига кўра
энди бу ердан чиқмасман, - деди Идрис.
Шунда жаннат осмонидан бир овоз эшитилди: (Оят) "Менинг бандам тўғри
айтади, қўйинглар уни, Менинг марҳаматим Билан жаннатга доҳил бўлсин!"
Ҳозир Идрис жаннатда турар. Олимлар айтадиларки, "Идрис тўртинчи осмонда
турар". Яна ҳабарда келишича, тўрт пайғамбар ҳануз тирикдир. Иккиси (Исо ва
Идрис) - осмонда, иккиси (Хизир ва Илёс) - ердалар. Аммо бу тўртовидан учтаси
ўлгай, Идрис эса ўлмагай. Шунинг учунки, бир марта ўлди, жаннатда қолди, то
қ
иёмат кунигача у ерда бўлур.
Яна айтишларича, жаннат халқига ўлим йўқдир, дўзах халқига ҳам. Шу билан
биргауларга бошқа тусга кириш ва даҳшатлар бўлар. Яна Оллоҳ билгувчироқдир.
Қобилнинг кўзи ожиз ўғли бор эди. Ул ўғлининг ҳам бир ўғли бор эди. У ҳам кўр
эди. Отаси билан етаклашиб юриб, Қобилга дуч келишди.
- Шу одам менинг амакимни ўлдирган, -деди бола отасига Қобилни кўрсатиб. Кўр
ўғил тош олиб, Қобилни уриб ўлдирди.
- Нега отангни ўлдирдинг? - деди боласи шунда ва бир тош олиб у ҳам отасини
уриб ўлдирди.
- Илоҳи, биз Одамни яратмасингдан илгари айтганмидик "Одам фарзандлари ҳам
Жин ибн ал-Жин қавми каби қон тўкадилар", деб - дедилар фаришталар бу ҳолни
кўргач.
- Одам фарзандларини маломат қилмангалар. Сизлар ҳам ер юзида
яшаганларингда эди, уларга яратилган нарсалар сизларда ҳам бўлганида эди,
бундай демаган бўлардингиз! - деган фармон бўлди. Ва яна фармон бўлдики, "Эй
фаришталар, сизларнинг қайсиларингиз олимроқ ва зоҳидроқ бўлса, ўшани
келтиринг!"
Уч фариштани танладилар: бирини Уззо дердилар, бирини эса Узоё Яна бирини
Ахосил деб атардилар. Оллоҳ таоло улардан шахватни пайдо қилди ва улардан
бирини шахватдан ҳоли этиб аввалги ҳолига қайтарди. Иккисини эса ерда қолдирди.
"Дунёга боринг, менга тоат қилинг, гуноҳдан қочинг, одамлар орасида адолат Билан
ҳ
укм қилинг, зулм қилманг, зино қилманг, қон тўкманг, ароқ ичман, ҳиёнат қилманг!
Кундузлари шу иш Билан машғул бўлинг, кечаси осмонга чиқинг! Тонг отгунча
менга ибодат қилинг!" Уларнинг қўлларида узуклари бор эди.
Бир куни бир Хотин эри билан тортишиб қолиб, эр-хотин Уззонинг олдига
келдилар. У Хотин чиройли эди, унга кўзи тушган Уззода аёлга нисбатан майл
уйғонди.
- Эй хотин, сен адашгансан, мен билан бирга бўлсанг, сенинг истагингга ҳукм
қ
иламан, - деди Уззо. Хотин рози бўлди, Эри бундан огоҳ бўлиб, бу ердан
кетдиларва Узоёнинг олдига бордилар. У ҳам юқоридагидай истак қилди. Хотин рози
бўлди. Ҳилват жойга келдилар.
- Уч ишдан бирини қилсангиз, сизга бўйсунарман, - деди Хотин ҳилватга келгач,
фаришталарга шарт қўйиб. - Шартим шуки, Ё эримни ўлдирасиз, ё ароқ ичасиз, ё
бутга сажда қилиб, қўлингиздаги узукни менга берасиз.
Ҳар икки фаришта мулоҳазага берилди: "Ҳаммаси гуноҳ ишлар, узукни берар
бўлсак осмонга чиқа оламаймиз, одам ўлдиришдан улуғ гуноҳ йўқ, ароқ ичишда
гуноҳ озроқ", деб келишдилар-да ароқ ичдилар. Маст бўлдиларо, аёлнинг эрини
ўлдирдилар, зино қилдилар, Хотин эса узукни олиб қўйди, узук туфайли осмонга
кўтарилди. Фаришталарга фармон бўлди, улар хотинни урдилар, покиза бўлди.
Аёлнинг исми араб тилида Заҳро эди, форсийча Ноҳид, ибрийча Бидухит, туркийча
Сақит эди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |