www.ziyouz.com кутубхонаси
5
керак.
Бу гаплар давомида улар курантнинг тагига бориб қолишди. Максимич уч томондан келган
катта кўчага тикилиб қаради. Ковланган ёки бузилган жойлар кўп эди, беҳисоб машиналар
ўнкир-чўнқирлар олдида секинлаб ва силкиниб ўтишарди.
Розия уйга бориш ниятини кейинга суриб, Максимичнинг метро ҳакидаги фикрини билишга
қизиқиб қолди.
— Мен Тошкентни ҳали билмайман, Розия, — деди Максимич. — Лекин Москвадан келган
одамнинг кўзига бир нарса жуда тез ташланади. Ҳар жиҳатдан созланган мукаммал кўча кам.
Қаранг, транспорт тез юролмайди, демак, йўловчиларни тез ташиёлмайди.
— Бу ҳам зилзиланинг касофати. Ҳамма жойда курилиш кетяпти. Қурилиш битмагунча
кўчаларни узил-кесил созлаб бўлмас экан. Бултур аҳвол бундан беш бадтар эди. Бу йил сал
дуруст. Мен ишонаманки, эндиги йил кўчаларимиз ҳозиргидан яхшироқ бўлади. Бир-икки йил
ўтказиб келсангиз, Тошкентни танимай қоласиз.
— Мен ҳам биламан, Тошкент жуда тез қайта қуриляпти. Лекин, ер остида метро қуришдан
оддин ер устидаги кўчаларни қуриб, битириб, ҳар жиҳатдан созлаб олиш керак эмасми? Қани,
сиз айтинг-чи, шаҳар транспортидаги кийинчиликни шу йўл билан йўқотиб бўлмай-дими?
— Бу саволингизга Тошкентни мендан яхшироқ биладиган бошлиқларимиз жавоб
беришгандир?
— Албатта! Лекин мен сизнинг фикрингизни билмоқчиман.
— Мен нима, оддий бир одам бўлсам.
— Бизда ҳар бир оддий одам давлат миқёсида фикрлаши керак-ку, Розия?
— Менга қолса, кўчаларни ҳам тезроқ созлар эдим, метрони ҳам тўхтовсиз қураверар эдим.
— Йўқ, Розия, сиз аввал муаммони тушунинг. Гап шундаки, кўчалар чинакам созланиб,
транспортнинг тезлиги оширилса, эҳтимол, метронинг ҳам ҳожати бўлмас?
— Мен бунга ишонмайман, Илларион Максимилианович.
— Нега энди? — Максимич Розиянинг юзига тикилиб қаради. Унга яна Розиянинг гапидан
кўра ўзи мароқлироқ туюла бошлади.
Розия кимдандир эшитган далилини яхшироқ эслаш учун бир лаҳза тўхтаб олди, сўнг
Алпомиш, Гўрўғли тўғрисида гапириб кетди:
— Булар шундай улкан паҳлавонлар бўлганки, уларни жўн отлар кўтариб юролмаган.
Уларга фақат Бойчибор, Ғирот деган зўр тулпорларнинг кучи етган.
— Тушундим. Демак, Тошкент ҳозир ўшаларга ўхшаган паҳлавонга айланган, уни энди
фақат метро деган тулпор кўтариб юра олади.
Розия алоҳида бир жиддият билан бошланган гапни Максимич бирдан ҳазилга бургани икки
орада баҳс чиқишига сабаб бўлди.
— Киевда метро қурилганига нима дейсиз? — сўради Розия. — Тбилисида ҳам қурилган.
Бокуда ҳам!
— Чунки бу шаҳарларнинг тараққиёти шунга олиб келган.
Максимич замонавий шаҳар қурилиши Киев ва Тбилисиларда анча олдин бошланганини,
жуда сифатли олиб борилганини гапирар экан, улар катта кўчани кесиб ўтиб, нариги йўлкага
чиқдилар. Шу пайт узун кўк троллейбус муюлишдан секин бурила бошлади. Бирдан унинг
тепасидаги бесўнақай пўлат ёйлари симидан чиқиб кетди, бир-бирига урилиб, кўкиш ўт
чақнатди-да, сапчиб бориб, терак шохига тегди ва яшил бутқлардан бир қанчасини синдириб
туширди.
— Кўрдингизми? — деди Максимич Розияга. — Бу кўчанинг муюлиши бундай замонавий
троллейбусга торлик қиляпти.
Бошка вақт бўлса Розиянинг ўзи ҳам ҳуда-беҳуда ковлаб ташланган кўчалардан, транспорт
қийинчиликлари-ю, бунинг сабабчиларидан фиғони чиқиб гапирган бўлар эди. Аммо ҳозир
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |