Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
www.ziyouz.com кутубхонаси
14
бурун ҳали институтда ўқиб юрган кезларида қишлоқдаги ота-онасининг қистовларига
бўйсуниб уйланиб қўйган. Унинг ёшгина хотини, тўрт яшар ўғилчаси билан ҳали ҳам қишлоқда
яшайди, Сатторнинг
кекса онасига далда бериб, қишин-ёзин шаҳардаги зрининг йўлига кўз
тикади. Сатторнинг Тошкентда уй-жойи йўқ, ўзи ётоқхонада туради. Ишхоналаридан уй
бермагунларича хотини билан ўғлини кўчириб келишни истамайди.
Уйланган йиллари Саттор қишлоққа тез-тез борар эди. Аммо, шаҳарда ўтган сўнгги йиллар
уни жуда ўзгартириб юбордими, ҳар қалай у ҳозир қишлоққа фақат оғир мажбурият юзасидан
ойда-йилда бир боради. Ҳар борганда кўр-кўрона уйланганидан кўнгли чўкиб қайтади.
Унинг
назарида, бир-биридан кўҳлик кизлар, айниқса, сўнгга йилларда жуда кўпайиб
кетяпти. Саттор кўзга яқин йигит, Тошкентда уларнинг баъзилари билан танишиб, билишиб ҳам
кўрган. Аммо ҳақиқий жозиба ва ҳақиқий меҳр қанақа бўлишини Саттор мана энди, Розияга
қараб билмоқда эди. Уни ҳали ҳеч бир одам
Розиячалик эъзозлай олмаган, ҳеч бир қиз ҳали
унинг қадр-қимматини бунчалик баланд кўтармаган, унга Розиячалик таъсир кўрсата олмаган.
Саттор Розиядан жуда катта бир яхшилик кўраётгандай бўлади, ундан ажралиб қолишдан
қўрқади. Айни вақтда, оиласи борлигини айтмаса, игундай пок қизнинг муҳаббатини нопок қўл
билан ўғирлаб олаёггандай бўлади. Бу ўғриликнинг бир кун эмас, бир кун фош бўлиш
хавфи
қалбига муттасил таҳлика солади, энг ширин дамларига ҳам оғу қўшади. Шунинг учун Саттор
бугун Розияга ҳақиқатни айтмоқчи бўлиб келган. Айтганда ҳам, Розияни чўчитадиган тарзда
эмас, аксинча, қизни унга ҳамдард қиладиган йўсинда айтишни истайди. Сатгор ҳозир мана шу
истак билан Розияга юзланди.
Ойдинда Розиянинг қошлари кумушнинг қорасидай ҳиёл товланиб кўринди.
Майин
кулимсираётган лаблар ҳозирги онлардан факат қувонч ва шодлик кутади. Розия унинг
уйланган бўлиши мумкинлигини ҳаёлига ҳам келтирмаяпти! Уни ўзи тенгли бўйдоқ йигит деб
ўйлаётгани шундоққина билиниб турибди. Саттор ҳозир айтса гул устига дўл ёғдиргандай
бўлишини сезди.
«Ахир мен ҳам бир вақтлар уйланмаган йигит эдим-ку. Наҳотки, бир соат-ярим соат ўша
дамларга қайтиб яшай олмасам? Розиянинг ёнида, унинг шодланишини кўриб ўзим ҳам бирпас
яйраб юришга ҳаққим йўқми? Барибир мен Розияни алдаб боши берк кўчага олиб киролмайман.
Айтаман! Пайти келди. Балки ўзи сўраб қолар...».
Саттор Розиянинг кўлини секин қўйиб юборди.
— Қани эди, — деди Саттор бояги дардли сўзларини такрорлаб, — одамларга бахт улашиш
менинг қўлимда бўлса... Мен бахтни сандиғи билан сизга келтириб берар эдим. Истаганингизни
олинг эди.
— Мен... аввал «ўзингиз олинг» десам-чи?
— Бахт улашадиган одамнинг аввал олишга ҳаққи бўлмаса керак.
— Нима учун?
— Чунки... қоидага биноан бўзчи белбоққа ёлчимайди.
— Хўп, агар ўша сандиқда мен истаган бахт бўлмаса-чи?
— Қаёқда бўлиши мумкин, Розия?
— Буни бахт улашадиган одамдан сўраш керак.
— Энди, у одам ҳам хом сут эмган банда, билмаслиги мумкин...
— Мен ҳам ҳали билмайман.
— Унда мен ёнингизга тушиб, бахтингизни бирга қидирайми?
Сирли бир нафосатга тўлган, гоҳ шўх, гоҳ маъюс туйғуларга йўғрилган бу
савол-жавоб
давомида Розия анча ўзини босиб олди. Боя уни бўшаштириб, ихтиёрини Сатторга бериб қўйган
қўрқинчли истак ўрнини кувончли бир эрк туйғуси эгаллади. Розия энди Сатторни ўз измига
бўйсундиргиси келди:
— Майли, юринг!