www.ziyouz.com кутубхонаси
7
Ҳайдовчи қиз кабинасига зўрға ўтди.
Розия ичкарироққа суриламан деб новча одамларнинг орасига тушиб қолди. Тиғиз бошлар
орасида унинг гулдор дуррали баланд прическаси сал-пал кўринарди. Максимич узун
қўлларини тепага чўзиб, троллейбуснинг шифтига панжасини тиради. Троллейбус кучаниб,
титраб қўзғалди. Розия бошлар ва елкалар орасидан Максимичга қараб деди:
— Ҳар қалай, ишимиз ўнгидан келди!
— Бошланиши дуруст, — деди Максимич ҳам. У олдинги бекатларда тирбанд турган
халойиқни ўйларди. ҳозир улар ҳам бостириб киради-ю, нафас олиш яна ҳам оғирлашади.
Аммо троллейбус нариги бекатда хиёл секинлаб, тўхтамай ўтиб кетди — ҳайдовчи қиз
графикка тушиб олиш учун шошилмоқда эди. Максимич троллейбуснинг тўхтамай ўтганидан
беихтиёр шодланиб, Розияга «Ҳайрият!» дегандай қилиб қаради. Розия эса бекатда интизор
турган, троллейбус тўхтамай ўтганидан аччиғи келаёттани, уни нарироқда тўхтайди деб ўйлаб,
кетидан зргашиб чопаётган одамларга кўз югуртирди.
Троллейбус нариги бекатда бир лаҳзагина тўхтади-ю, яна шитоб билан кўзғалди. Унинг
суръати йўл азобидан тезроқ қутулишга интилаётган йўловчиларга жуда ёқиб тушмоқда эди.
Темир йўл бошқармасидан беридаги чорраҳадан ўта бошлашди. Уч томондан келиб, бир-
бири билан чатишиб кетган трамвай изларининг «милки» очилиб ўнқир-чўнқирлар кўпайиб
кетган эди. Троллейбус ғилдираклари гоҳ изларга урилиб, гоҳ чуқурликлардан сапчиб ўтар
экан, Максимич «ҳозир яна ёйи чиқиб кетади!» деб ўйлади.
Лекин ёйи чиқмади-ю, ундан бадтари бўлди. Қаттиқ силкинаётган зўр троллейбуснинг зарби
билан тепадаги симнинг трамвай симига уланган жойи узилиб кетди. Йўғон жез симнинг
узилган учи орқадан келаётган юк машинасининг ёғоч бортига шартиллаб урилди-да, гажак
бўлиб асфальтта тушди. Ичидан кучли ток келадиган бу сим одамларга илондай хатарли
кўтаринар эди — машиналар ва йўловчилар уни иложи борича узоқдан айланиб ўта
бошладилар.
Узун троллейбус чорраҳанинг қоқ ўртасида трамвай изларига кўндаланг бўлганича қолди.
Энди авария машинаси келиб симни уламагунча бу ердан на троллейбус ўтади, на трамвай.
Пастга тушганларида Максимич Розияга ҳазиломуз кўз ташлаб:
— Хўш, гап миқдорда эканми, сифатда? — деди. У чорраҳанинг «сифати»ни, тепадаги
симнинг пухта уланмаганини, ҳайдовчи қиз ҳам шошилганини назарда тутмоқда эди. Розия
буни тушуниб турган бўлса ҳам, атайлаб енгилроқ гапга ўтди:
— Кўз тегди. Аксига олди. Энди бир оз пиёда юрамиз.
Серчанг, сершовқин кўчаларда одамлар дарёдай оқиб борар эди. Улар шу дарёга шўнғиб
кетишди-ю, бир вақт Марказий универмагнинг нарёғидаги бекатдан чиқишди. Бу ерда халойиқ
боягидан бир неча баробар қалин.
Кўпчилик Чилонзорга интилади. Автобуслар лиқ тўла, айниқса эшикларнинг олдида одам
шу қадар кўпки, ўнг томони ерга теккудай майишиб, чангли ғилдираклари тутаб келади.
Автобусларнинг кўпчилиги ё тўхтамай ўтади, ёки бекатдан узоқда тушувчилар учун бир зум
тўхтаб, яна жўнаб қолади.
Бу ахволга ўрганиб қолган Розия яна чаққонлик килди... Нарироқда тўхтаган бир автобусга
сакраб чиқиб олди. Аммо Максимич етиб боролмади. Унинг қолиб кеттанини кўриб, Розия
қайтиб тушди.
Кечки ҳарорат бензин ва асфальт ҳидига қўшилиб, Максимични энди жуда безовта қила
бошлади. Боя улар троллейбусда келаётганларида одамлар троллейбусга қандай эргашиб чопган
бўлсалар, Розия билан Максимич ҳам ҳар битта автобусга эргашишар, тўхтамай кетган
автобуслардан чексиз норози бўлиб қайтишар эди. Тиқилинчда бўлса ҳам, ҳар қалай, автобусда
кетаётганлар, Максимичнинг ҳавасини, ҳатто ҳасадини келтираётгани знди унинг ўзига ғалати
туюлди. «Автобус бизни олмай, тўхтамай ўтиб кетаётгани, эҳтимол, ичкаридагиларнинг кўпини
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |