www.ziyouz.com кутубхонаси
8
хурсанд қилаётгандир? — ўйлади у. — Тўғри-да, биз чиқсак, уларга жой оз қолади, ноқулайлик
кўпаяди. Боя мен ўзим ҳам троллейбусда кетаётиб худди шуни ҳис қилмаганмидим? Тўхтамай
ўтганимиздан суюнмаганмидим? Бунча одам ернинг тагидан қайнаб чиқаётиптими дейман?».
— Кизиқ! — деди у Розияга қараб- — Йўловчи кўпайган сари одам одамга халақит
берадиган бир тўсиққа ўхшаб кўринади-я!
— Ким билади! — деб Розия аниқ жавоб бермади. Ҳар ҳолда унинг бетоқат бўлаётгани
билинмас эди. «Ўрганиб қолган, бундан ташқари ҳали ёш-да, — ўйланди Максимич. —
Ёшликда одам унча-мунча ноқулайликни писанд қилмайди».
— Розия, сиз боя шаҳрингизда аҳоли кўплигини таъкидлаб, «уч йилда мунча ошди» деган
эдингизми? Бироқ одамларнинг катта шаҳарларга бу қадар кўп тўпла-нишиб яшаши
яхшимикан? Хусусан, Тошкентга ўхшаган иссиқ иқлимли шаҳарда...
Розия қандайдир жиддий ва маъюс бир оҳанг билан:
— Бу ҳаммаси бизга боғлиқ эмас-да, нима қилайлик, — деди.
— Йўқ, айтинг-чи, наҳотки бу масала ҳеч ўйлантирмайди?
— Мени ўйлантирганда ҳам... — деб Розия бир зум тўхтаб олди-да, гапни аввалги мавзуга
бурди: — Сиз... умуман миқдорга унчалик аҳамият бермаган эдингиз-ку? Сиз учун сифат
муҳимроқ эмасмиди?
Максимичнинг бояги далилини Розия унинг ўзига қарши нозик йўл билан ишлатгани
алланечук завқли туюлди. Максимич кулди-да, йўлга қаради:
— Э, қаранг, ана у автобус бўшроққа ўхшайди!
— Чопдик! Энди сиз оддин чиқинг, жентльменликни қўйинг, бўлмаса яна қолиб кетасиз!
Чиқинг!
Ниҳоят, автобусга ҳам минишди. Гавдалар бир-бирига иложи борича тиралиб, энди ҳеч
канча бўш жой қолмади, деб турганларида икки-учта бақувват йигитлар чиқишди, эшикнинг
тутқичидан олиб: «Қани сурилинглар, ўрта бўш, ўтинглар!» деб, одамларни итара-итара,
ҳаммани бир-бирига роса қалиштириб ташлашди. Розия юпқагина шоҳи кўйлаги орқали
атрофидаги одамларшшг терлаган, кизишган таналарини ҳис қилар, фақат кўксини ҳимоя
қилишга тиришиб икки кўлини сумкаси билан бирга кўкрагига қўйиб турар эди. Нариги бекатга
яқинлашганларида билет сотиладиган темир қути олдидаги иккита одам эшикка қараб интилди,
Максимичнинг пиджаги уларнинг орасига тушиб қисилиб қолди ва ҳалигилар билан бирга кета
бошлади.
— Ўртоқлар, пиждакни ташлаб кетинглар! — кулиб деди Максимич.
— Ёз кунида пиджак! — ўшқирди оғзидан ароқ ҳиди келаётган сариқ бир киши. — Бу
қанақа олифталик!
Максимич пиджагини торта-торта бир амаллаб олиб қолди. Бу орада Розия билет
қутисининг олдидаги жойга ўтиб олган эди. Энди уни орқадан дераза, бир ёнидан темир қути
ҳимоя қила бошлади. У бўшашган қўли би-лан сумкасини очиб танга олди.
— Шошманг, мен тўлайман! — деб Максимич чўнта-гини ковлаёттан эди, автобусга бир
талай одам чиқди-ю, уни Розияга томон суриб кедди. Розия бир қўлини сумкасини билан
кўксига қалқон қилди-да, иккинчи қўли билан билетга пул ташлади.
— Меҳмонсиз, Илларион Максимилианович, Москвага борганда сиз тўларсиз.
Максимич тепадаги тутқичдан малҳам ушлаб, гавдасини Розиядан узоқроқ тутишга тиришар
эди. Шу пайт автобус катта бир чуқурга тушиб қаттиқ силкинди-ю Максимичнинг юзи
Розиянинг баланд причёскасига тегиб кетди. Майин қора сочданми ёки унга боғланган
дурраданми, ёқимли бир атирнинг ҳиди кедди. Бу ҳид Максимичга бирдан оловли ёшлик
йилларини эслатди.
Автобус то Чилонзорга етиб боргунча неча қайта итар-итар, сур-сурлар бўлди. Неча жойда
одамлар асабийлашиб, бир-бирлари билан ғижиллашиб олишди — бу энди Максимичга
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |