69
абсорбцияда таркибида SO
3
гази бор ўчоқ гази моногидратли абсорбернинг
пастки қисмидан кириб, тепадан берилаётган сулфат кислотасининг 98,3
0,5%
лик эритмаси (техникада бундай концентрациялик
эритмани шартли равишда
сулфат кислота моногидрати, яъни оддийроқ қилиб моногидрат деб юритилади
ва шундан моногидрат абсорбери деган ном ҳам келиб чиққан) билан
учрашади. Бу кислотанинг миқдори шундай бериладики,
моногидрат
абсорберининг пастки қисмидан чиқаётган кислотанинг концентрацияси
юқоридан берилаётганига қараганда 0,50% га ошган бўлсин. Бундай ўртача
98,8% лик сулфат кислота қуритиш абсорбция бўлимининг қуритиш
минорасига борилиб, у ердаги кучсиз сулфат кислота эритмаси билан
аралашиб, купораси мойи ҳосил қилади. Бир босқичлик
абсорбцияда биргина
моногидрат абсорбери ишлатилса, икки босқичлик абсорбцияда эса 2та кетма-
кет ўрнатилган абсорбер ишлатилади, улардан биргина таркибида ўртача 18,5%
озод олтингугурт уч оксид бор бўлган олеум, иккинчисига эса сулфат кислота
моногидрати, яъни 98,3% H
2
SO
4
эритмаси берилади. Шуни таъкидлаш керакки,
икки босқичли абсорбцияда, ўчоқ гази аввал олеумли абсорберга, сўнг эса
моногидратли абсорберга юборилади. Аксинча бўлиши
мумкин эмас, чунки у
ҳолда моногидрат абсорберидан олеум абсорберига кираётган ўчоқ гази
таркибидаги маълум миқдорда сув буғи пайдо бўлиб, (бу сув буғи азеотроп
таркибига эга бўлган сулфат кислотанинг буғ қисмидан ўтади), олеумли
абсорбернинг тепасидан берилаётган олеумнинг концентрациясини пасайтириб
юборади. Шундай қилиб, олеумли абсорберда ҳам ундан чиқаётган олеумни
таркибида озод SO
3
миқдори, фақат 0,5%га, яъни 19,0-19,5% гача ўсишига йўл
қўйилади, чунки олеумли абсорберда ҳам экзотермик жараёнилар кетиб,
қанчалик олеумнинг концентрацияси ошиб натижада кўпроқ иссиқлик чиқиб,
бу эса абсорбция жараёнига акс таъсир этади. Кучли
олеум таркибига сулфат
кислота моногидрати қушиб, олеумни концентрацияси аввалги холатига
келтирилади. Моногидрат таркибига эга қуритиш минорасида ҳосил булаётган
кучсиз сулфат кислота, айрим холатларда эса сув ҳам қўшиб, улар
концентрация ва хароратлари барқарор холатларга келтириладилар.
Таянч сўзлар:
1.Классик тизим бўлимлари.
2.Ўчоқ бўлимининг асосий вазифаси.
3.Ювиш бўлимининг асосий аппаратлари.
4.Ўчоқ газини қурутиш жараёни.
5.Контакт бўлимининг асосий вазифаси.
6.SO
3
ни сув ўрнига сулфат кислота эритмаси билан абсорбцияси.
7.SO
3
абсорюциясига таъсир этувчи омиллар.
8.Олтингугурт уч оксиди абсорбцияси турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: