Microsoft Word нмкт маъруза doc


КОНТАКТ БЎЛИМИ ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМИ



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/70
Sana18.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#455878
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   70
Bog'liq
13b9176290 1585770233

15.4. КОНТАКТ БЎЛИМИ ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМИ

Ўчоқ гази контакт бўлимини ташқи иссиқлик алмашгичига юборилиб, у 
ерда 250-260
о
С га исиб, сўнг контакт аппаратини қатламлари орасига 
жойлаштирилган, иссиқлик алмашгичига юборилади. У ерда 450
о
С гача исиб, 
контакт аппаратни 1, 2, 3 ва 4 қатламларида оксидланиб, олтингугурт уч 
оксидга айланиб, сўнг ўчоқ гази 380-420
о
С атрофида ангидридли совутгичга 
юборилиб, 60
о
С гача совутилиб, уни таркибидаги SO
3
ни абсорбциялаш учун 
ўчоқ гази, яна қуритиш-абсорбция бўлимини олеум ва моногидрат абсорберига 
юборилади.(15.3.-расм). 
 


67
15.5. ОЛТИНГУГУРТ УЧ ОКСИДИНИ АБСОРБЦИЯСИ ВА УНГА 
ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР

Маълумки, сулфат кислотаси ишлаб чиқариш учун, умумий тарзда, ўчоқ 
гази таркибидаги олтингугурт уч оксидини сув билан абсорбциялаш зарурдир: 
SO
3(г) 
+ H
2
O
(c)
H
2
SO
4(c)
+ Q
17
(15.2.) 
Бу реакция гетероген, амалий қайтар ва экзотермик бўлгани учун, Ле-
Шателъе принципига мувофиқ сулфат кислотаси чиқишини ошириш учун 
босимни ошириб (чунки реакция хажм торайиши билан кетганлиги учун), 
хароратни пасайтирмоқлик керак (чунки реакция экзотермик бўлиб, иссиқлик 
чиқиши билан боради). Аммо, бу реакция амалиётда тўғридан тўғри тўлиқ 
кетмайди, чунки реакция натижасида чиқаётган катта иссиқлик ҳисобига суюқ 
сулфат кислота эмас, балки конденсацияланиши қийин бўлган сулфат кислота 
буғлари ҳосил бўлиб, улар ўчоқ гази билан хавога чиқиб кетади. Бу эса атроф 
муҳитни ифлосланишига ва сулфат кислотани йўқолишига олиб келади. 
Шунинг учун, амалиётда ўчоқ гази таркибидаги SO
3
ни тоза сув билан эмас, 
балки сулфат кислота эритмаси таркибидаги сув билан ютиш кенг қўлланилади, 
гарчанд бу холатда сулфат кислотасининг чиқиши анчагина камайиб кетса ҳам. 
Ишлаб чиқарилаётган сулфат кислотасининг чиқишини ошириш бир қатор энг 
қулай технологик шароитларга боғлиқдир. 
Аввалом бор шуни таъкидлаш керакки, абсорбция жараёнида, ўчоқ гази 
таркибидаги SO
3
, даставвал, сулфат кислота эритмасида конденсатланади, сўнг 
сув билан реакцияга киришиб, кучсиз сулфат кислота эритмасини ҳосил қилиб, 
у эса абсорбер тепасидан берилаётган сулфат кислота эритмаси билан 
аралашиб, натижада қушимча сулфат кислота ҳосил қилиб, уни 
концентрациясини оширади. Бу физик ва кимёвий жараёнларнинг ҳаммасида 
катта миқдорда иссиқлик чиқади. 
Шунинг учун, ўчоқ гази таркибидаги SO

ни тўлиқ абсорбцияланиши ва 
унинг тезлиги бир қатор омилларга боғлиқдир: абсорбция жараёнидаги 
температурага, тепадан берилаётган сулфат кислотани концентрациясига, ўчоқ 
гази билан кислотанинг учрашиш юзасига, ўчоқ газининг чизиқлик тезлигига ва 
хоказоларга боғлиқдир. Ўчоқ гази таркибидаги SO
3
ни абсорбциялаш 
жараёнида температура қанчалик кичик бўлса, SO
3
ни абсорбцияланиш 
даражаси шунчалик юқори бўлади. Худди шундай натижага олиб келади, 
агарда абсорберга берилаётган сулфат кислотани концентрациясини юқори 
кўтарсак. Аммо, кислота концентрацияси 98,3% H
2
SO
4
га етганда 
абсорбцияланиш даражаси энг юқори бўлиб, кейинчалик кислота 
концентрациясини оширишни яна давом эттирилганда, абсорбцияланиш 
даражаси камайиб кетади. Бунга сабаб шуки, абсорберга берилаётган сулфат 
кислота концентрацияси 98,3% га етганда, сулфат кислотасини сув билан 
азеотроп аралашмаси ҳосил булади, яъни суюқлик таркиби (98,3% H
2
SO
4

1,7% H
2
O) унинг устидаги буғ таркиби (98,3% H
2
SO
4(б)
+ 1,7% H
2
O
(б)
) га тенг 
бўлиб қолади, шунинг учун, суюқликдаги сулфат кислотаси концентрацияси 
98,3% дан ошиқ бўлса, бундай кислота буғи таркибида сулфат кислота буғлари 
кўп бўлиб, улар абсорбер пастидан берилаётган ўчоқ газидаги SO
3
ни 
абсорбциясига халақит беради ва у чиқинди газ билан аппаратдан олиб чиқиб 


68
кетилиб, атмосфера ҳавосида баланд мўрининг тепа чўққисидан бир оз нарида 
хаводаги сув буғи билан бирикиб, сулфат кислотасини оқ туманини ҳосил 
қилиб, SO
3
нинг бир қисмини йўқолишга олиб келади. Агарда абсорберга 
берилаётган сулфат кислота концентрацияси 98,3% H
2
SO
4
дан кичик бўлса, у 
вақтда бундай кислота устида нисбатан H
2
O буғлари кўп бўлиб улар, ўчоқ гази 
таркибидаги SO
3
билан абсорбер ичидаёқ конденсатланиши кийин бўлган 
H
2
SO
4
ок тумани ҳосил қилиб, у мўрининг бевосита чўққисидан чиқиб туради, 
ва бу холатда ҳам ўчоқ гази таркибидаги SO
3
ни бир қисмини йўқолишига олиб 
келади. Шундай қилиб, абсорберга бериладиган сулфат кислотанинг энг қулай 
концентрацияси назарий жихатдан 98,3% H
2
SO
4
дир, амалиётда эса 97,8% дан 
98,9% ли сулфат кислота эритмаси 60
о
Сдан юқори бўлмаган хароратда 
ишлатилади. Абсорбция жараёни экзотермик бўлгани учун, сулфат 
кислотасининг абсорбердан чиқишдаги концентрацияси киришдагига қараганда 
0,5-1,0% гагина юқори бўлишига йўл қўйилади, холос. Абсорбер тепасидан 
берилаётган сулфат кислота билан пастдан берилаётган ўчоқ газининг учрашиш 
юзаси қанчалик катта бўлса, абсорбция жараёни шунчалик тўлиқроқ ва тезроқ 
амалга ошади. Учрашиш юзасини ошириш учун, одатда, хар хил шакл ва 
ўлчамдаги керамика, пластмасса, пўлат ва хоказолардан ясалган жинслар 
ишлатилади. Умумий юзани ошириш учун жинслар ҳажмини ошириш керак: бу 
вақтда абсорберлар ўлчамлари ва қолаверса уларни қийматлари ҳам ошиб, 
кислота таннархи ошиб кетади. Шунинг учун, ўчоқ газини фиктив чизиқли 
тезлигини ошириш хисобига SO
3
ни абсорбцияланиш коэффицентининг
ўстиришга харакат қилинади, чунки қуйидаги тенгламадан кўринганидек.
К=К
о 
W
m
(15.3.) 
Бу ерда: К-абсорбция коэффиценти, кг/м
2
.соат.мм. симоб устуни; W-
абсорбердаги газнинг фиктив тезлиги (абсорбер ичидаги жинслар эътиборга 
олинмаган холатда), м/сек.К
0
-ўчоқ гази тезлиги W=1м.сек бўлганидаги 
абсорбцияланиш коэффицентига тенг доимий сондир. m-даража коэффициенти: 
ламинар режимда 0,5 га тенг; турбулент режимида 0,8 га тенгдир. Аммо ўчоқ 
газининг фиктивли тезлиги меёридан оширилганда, у акс таъсир кўрсатиб, 
абсорбернинг гидравлик қаршилигини оширишга ва сачратқи томчиларни ўчоқ 
билан бирга абсорбердан чиқиб кетишига олиб келади. Бундай холат эса 
минора ва абсорберлар унумдорлигини пасайишига олиб келади: 
P

= P

(W
2
)
2
(15.4.) 
W
1
Бу ерда Р
1
, Р
2
,-лар мос равишда W
1
,
W
2
чизиқли тезликларга тўғри келган 
гидравлик қаршиликлардир. Бу тенгламадан кўринадики, газнинг тезлиги икки 
марта оширилганда, гидравлик қаршилик эса 4 маротаба ортар экан. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish