66
бирикма ўчоқ гази билан 2-н.чи ювиш минорасига юборилади.1-ювиш
минорасини таги тор, тепаси кенг қилиб ишланган. Буни сабаби ўчоқ гази
чангдан тозалашга қаратилган 1-ювиш минораси тепа қисмида ўчоқ гази ўз
чизиқлик тезлигини тўсатдан пасайтиради. Бу эса ўчоқ газини чангдан
тозалашга олиб келади. Минора пастки қисмидан темир селен бирикмалари,
селен кислотаси ҳамда сулфат кислотаси оқиб тушади. Бу селен кислотаси
бошқа аппаратга юборилиб тоза селен олинади. 2-ювиш минораси Рашиг
халқалари билан тўлдирилиб, тепадан 30%ли сулфат кислота эритмаси билан
юаилади. Бу минорада сулфат кислота билан мишъяк оксидларининг туманлари
ушланади. Ўчоқ гази мишъякдан тозаланади. Қолган ўчоқ гази 1-нам
электрофилтрга юборилади. У ерда асосан йирик фтор заррачалари ушланади.
Майда фтор заррачалари эса ўчоқ гази билан бирга намлик минорасига
юборилади. Бу 4-минора Рашиг халкалари билан тўлдирилган бўлиб, у 5%ли
сулфат кислота эритмаси билан ювилади ва бу вақтда майда фтор заррачалари
сув буғи хисобига йириклаштирилади. Бу фтор заррачалари эса 2- нам
электрофилтрда ушланади.
15.3. ҚУРИТИШ - АБСОРБЦИЯ БЎЛИМИ ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМИ.
Ювиш бўлимидан сўнг ўчоқ гази 35-45
о
С да қуритиш- абсорбция бўлимига
(15.3.-расм), аниқроғи қуритиш минорасига, юборилади. Ўчоқ гази шу
минорага кириб, у ерда 93-95% сулфат кислота билан ювилиб, ўчоқ гази сув
буғларидан батамом тозаланади. Шуни айтиш керакки, ўчоқ газини сув
буғидан қуритиш учун бошқа моддалар ҳам ишлатиш мумкин, эди
аммо бундай
моддалар, аксарият ҳолатда, сулфат кислота ишлаб чиқариш корхоналарида
бўлмайдилар ва уларни чет давлатлар заводларидан келтириш керак. Шу
муносабат билан, ҳамда сулфат кислотаси заводда доимо бор бўлгани учун,
одатда, асосан купорос мойи билан қуритилади. Бу жараён физик жараёни
бўлиб, купорос мойи исийди ва суюлади, чунки ўчоқ гази таркибидаги сув буғи
кислота билан учрашганда конденсатланиб, суюқликка ўтади. Сўнгра бу сув
купорос мойи билан аралашади, ва уни концентрациясини пасайтиради. Бу
жараён натижасида катта иссиқлик чиқади. Шунинг учун, тепадан берилаётган
кислота билан пастдан чиқаётган кислотани концентрация фарқи миқдори 0,5%
дан ошмаслиги керак. Акс ҳолда кўп суюқланиш иссиқлиги чиқиб, у эса
кислотани буғлатиб ва сув буғини ажралиб чиқишига сабаб бўлиб, умумий
жараённи кетишига акс таъсир кўрсатади. Қуриган ўчоқ гази турбогазодувкага
юборилади. У ердан ўчоқ гази контакт бўлимига юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: