Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
13
— Менга милтиқ керак эмас, — деди бола. 
— Бўлмасам, сенгаям катта йўл! 
Эртаси Омон тажанг ҳолда овга кетди. Ёз 
ЭДИ
.
П
И
шиқчилик. Ҳар қандай шафқатсиз овчи ҳам бундай 
пайтда тоққа чиқиб, энди жўжасини учирма қилаётган какликка ёки болалари муштдек бўлган қуёнга ўқ 
узмайди: уларнинг ҳам тирик жон, зурриёт қолдиришга ҳуқуқли эканини ҳис этишми бунга сабаб, балки 
не бир сирли туйғу уларнинг ҳам инсон қавмига яқин эканини сездирадими... 
Омон овчи шу кетишда катта бир бургутни ҳам отиб, сўнг уни хўп томоша қилиб, кейин унинг 
худди беш яшар боланинг панжаларидек оқ-сариқ, биққи бармоқли оёқларини кесиб олиб, уйга қайтиб 
келганда бари жиҳоз ўз ўрнида, фақат хотин билан бола йўқ эди. 
«Энам ҳам отамдан чиқиб кетган эди бир-икки марта. Кейин қайтиб келиб эди. Булар ҳам келади 
ҳали...» деб ўйлади у ва ғашланиб эслади: ўшанда у ҳар гал отаси ёнида қолар эди. 
Кийик овларга чиққанда тўрт-беш кунлаб кимсасиз камарларда ётиб, пистирмаларда тунаб, 
ёлғизликка мутлақо ўрганиб кетган Омон мерган хотинсиз уйига ҳам кўникди. Боладан унинг кўнгли 
хотиржам эди... 
Саккиз гектар чиқадиган ўрикзорга қараш, қишда қовус суви бериш, баҳор аёзларида чалма тутатиш, 
ёз бошида қуриган шохларини кесиш (бир микдор ўтин тўплаш плани ҳам бор) ва ҳосилини йиғиб, қоқи 
қилиб бериш ҳам Омоннинг бўйнида эди. 
Ана шу — ўрикни қоқиб, туршак қилиш пайтида унинг иши кўпаяр, кунора район марказига 
қатнашга мажбур бўларди. Чунки, совхоз одам бермайди. Одамни, яъни, ўрикни қоқиб терадиган ва 
бўйраларга ёядиган «ишчи кучи»ни у чойхоналарда валақлашиб ўтирадиган, кўча муюлишларида тўп-
тўп бўлиб, текканга тегиб, тегмаганга кесак отадиган бекорчилар орасидан йиғиши керак. Яхшиям 
Омон овчининг ов саргузаштлари кўпларни қизиқтирарди: кўплари ҳикоя эшитиш учун келарди. Лекин 
ҳар кун эмас-да!.. 
Унинг бошига бир оғир кун тушди. 
Шундан уч ой олдин у қоп-қоп туршакни машинага ортиб жўнатгач, ўзига тегишлисини ҳам бир 
машинага юклаб марказга тушди. Тайёрлов идорасига топшириб, пулини олди. Тентираб Ҳамдамнинг 
уйига борди. 
У телевизор кўраётган экан. 
— Ке, ке. «Ҳайвонот оламида» бўляпти, — деди. 
Омон дўстининг хотини билан сўрашиб, кўрпачага чўкди. Рангли экранда Кавказ тизмаларидан бири 
бағридаги қўриқхона кўрсатилмоқда эди. Оч жигарранг ёнбағирда бир талай ёввойи эчкилар тизилиб 
турарди. Бошларини мағрур буриб, пастга қарашади. Пастликда тошқин дарёча оқяпти. Тепадан тош 
кўчди. Кийиклар дик-дик сакраб, ёнбағирни айланиб ўтиб кетишди. Кейин, уларни бошлаб юрган шохи 
гажак архар чўққида пайдо бўлди. Омон бу манзарага бир қадар ҳорғин кўз билан тикилиб тураркан
хаёлан архарни нишонга олди: «Бўйнидан отсам... Йўқ, ўқ ё куракка тегади, ё қулоғидан пастроққа... 
Оббо, бу ёққа бурилди-ку! Ўқ сирпаниб кетади...» 
— Яхши-я! — деди Ҳамдам. — Ўзимизнинг кийиклардан фарқи борми? 
— Йўқ, — деди Омон. — Лекин бизда кам қолди. Операторлар суратга олиб бўпти!.. Кейин, булар 
қўриқхонада экан, одамга ўрганган, қўрқмайди. Эчкига ўхшайди... Бизникилар жуда шар. Одамнинг 
исини бир кунлик ердан билади. 
Ҳамдам дўстига чой қуйиб берди. 
— Бу йил ҳам кийик овига чиқасанми? 
— Чиқаман. 
— Бир кийик учун беш юз сўм штарап тўлармиш... отган киши. Милтиғиниям олармиш... — Ҳамдам 
Омонга юзланиб ўтирди. — Сен бепарво бўлма у мухбирга. Орқангдан тушган, жўра. 
— Ўлгиси келгандир. Отмаганим — одам эди... — Кейин Омон ҳам унга юзланди. — Милисанинг 
начайлиги нима деб эди сенга? 
Ҳамдам унинг тиззасига урди. 
— Яхшиям эслатдинг... «Сатти кийик гўштини Омон полвоннинг бир ўзи ейдими ё сизларни 
меҳмонгаям чақирадими?» деб эди. Уни меҳмонга чақирмаслик керак. Лекин Омон ке, таваккал-да, бир 
оқшом унинг уйига беш-тўрт кило кийик гўшти обориб ташла. Ҳозир эмас, кейин, отганингда-да. Ҳе, 
қишдами... 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish