Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
21
бўладиган ҳужра. Деразага сариқ парда тутилган. Стол, стул, тумбочка, икки кресло. Одатдаги — бошқа 
хоналарда бор анжом бу ердаям бор эди. Лекин нима десам экан, антиқа эди-да! 
Киришим билан димоғимга чучмўманинг ҳиди урилди. Май ойи эди, чучмўмалар хазон бўлган пайт, 
«Қаердан топипти?» деб қарасам, дераза токчасида, шарбат қуйиладиган графинда бир даста бўтакўз 
турибди денг. Худди чучмўмага ўхшайди. Жуда ғалати гул-да! Ўзи кечроқ гуллайди, боғнинг 
адокдарида бор эди. Графиннинг тагида денг қариқизнинг каттакон япроғи ям-яшил бўлиб ётибди. 
Тумбочканинг устида кичкина япон магнитофони. 
Диван олдидаги уч оёкди столчада талай қоқмевалар: чақилган ёнғоқ, бир ҳовуч туршак, бир ҳовуч 
қора кишмиш. Яна тўртта бодринг билан тўртта помидор — булар ўзимизнинг теплицадан чиққан. 
— Ў, маишат қилар эканмиз-да! — дедим. Эшвой титрабгина сўради: 
— Ичасизми? Бирон нарса топайми? 
— Раҳмат. Ичмайман, — дедим. 
— Менам ичмайман, — деди у. 
Креслоларга ўтирдик. Менга бир нима етишмаётгандек туюла бошлади. «Ҳа, бу ёлғиз тураркан-
да...» деган мулоҳаза экан. Буни англаб... у билан келган жонон «янга» эмаслигига ишондим. 
Ана шунда ёстиқ устида — каравот қошига суяб қўйилган суратни кўриб қолдим. Ўша жонон эди. 
Лекин пальтода. Ёқаси оппоқ — сувсар тери бўлса керак. Бошида денг оққина жун рўмол. Рўмол билан 
кулча юзини шундай ўраб олганки, тушмагурнинг юзи шу рўмол ичидан ноз билан чиқиб, гўё «Ёмон 
қарасанг, яшириниб оламан» дегандай. Каравот қошига суяниб худди биз томонга қараб турибди. 
— У, — дедим. — Энди билдим. Севгилингиз экан-да у хоним? 
Эшвой шошиб қолиб, қимирлаб олиб: 
— Ҳа, йўқ. Э, шундай... — деди-да, бирдан бошини эгиб, хам бўлиб олди. 
Тушундим: дарди бор, севги дарди... Табиб — табиб эмас, бошидан ўтказган — табиб, дейдилар. Биз 
Ҳам энди бу дарднинг табиби бўлиб кўрганмиз-да. Ҳа, мактабдалик чоғлардаёқ ошиқи беқарор бўлиб, 
бир гўзалнинг исмини қорларга ёзиб юрганмиз. Унинг кўзига ташланай деб, қор кураб турган 
курагимизни отиб юбориб, томлардан сакраганмиз. Аксига олиб, қўрқиб кетиб, қарғаб берганлар. 
Мен ўзим болаликдан сал қитмирроқ бўлиб ўсдимми, билмайман, баъзан шафқатсиз бўлиб кетган 
вақтларим бор. Тўғри, текканга тегиб, тегмаганга кесак отадиганлардан эмасдим. Бироқ шу — 
ноҳақликни кўрсам, чидолмасдим-да. Шунинг учун мактабдан (яна мактаб!) ҳайдалишимгаям оз қолган. 
Бир дарсга кечикиб келганим учун домла қаторасига учта «икки»ни босган эди! Ҳа, кечикиб кепсан, деб 
хулқимни муҳокама қил, «химия»дан икки қўйиб ўтирибди. Э, тутуним чиқиб кетган. Аёл ўқитувчи эди, 
эрининг пиёнисталигиниям юзига солганман. 
Қизлар масаласига келсак, кейинчалик уларга сал тепадан қарайдиган бўлган эдим. Бу — хато, 
албатта. Лекин нима қилай? Бирига пойи-патак бўлиб нима топдим? Ўзи, сирасини айтсам, қиз халқи, 
хотин халқи сал мағрурроқ йигитларни маъқул кўришар экан. Пушкин ҳам айтган-ку, «Аёлдан қанча 
узоқлашсанг, у сенга шунча яқинлашади», деб. Албатта, гап бундаям эмас-у, феъл-да... Тағин бу 
томонини ҳам яширмайман. Институтдаям бир-иккитаси билан таниш-билиш бўлган эдик. Суҳбат 
қурган эдик. Гапнинг хулосасини айтсам, бу йўрикда қамоқ менга хийла таълим берган эди. Дийдам 
қотиб кетдими, нима бало, озодликка чиққанимда, кўплар, хотин-қизларам кўзимга қилча кўринмасди. 
Лекин яна такрорлайман: буям — хато... Чунки сал вақт ўтмай, ҳаммасидан ўзим паст ва нодон 
эканимга иқрор бўлганман. 
Ҳа, чекиниш бас, энди. 
— Дўстим, сиз ошиқу беқарорсиз! Шу тўғрида маслаҳат сўрамоқчимисиз? — дедим. 
У менга ҳайрат билан қараб қолди. Худдики «Қандай донишманд одамсизки, қалбимни дарҳол 
билдингиз?» дегандай. Албатга, бундай нигоҳлардан керилмай бўлмайди. 
— Айтаверинг, дўстим, — деб қора кишмишдан олдим. Худди «уч қора»дек. Қаёқдан топган бу 
бола? — Қулоғим сизда, биродар. 
— Шу, мен, мен шу кишини... яхши кўраман, — деб суратга қаради-да, бип-бинойи йигит йиғлаб 
юборди. Ҳа, йиғлаб, бошини эгиб қолди. Худди онасидан ноҳақ калтак егандай елкалари силкиниб-
силкиниб кетади. 
Мен ишондим! Эшвой қизни чиндан ҳам яхши кўрар экан. Сизга тағин бир гапни айтай: бунақа 
севадиганлар ҳозир ҳар қадамда учрайвермайди. Эҳ-ҳе, қизнинг афтидан кўра, муҳаббатдан кўра, унинг 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish