Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535



САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВ 
 
САЙЛАНМА 
II-ЖИЛД 
 
Ҳикоялар 
 
 
Ҳикоялар рўйхати 
Табассум 
Омон овчининг ўлими 
Қумрилар 
Битикли тош 
Қиш ҳангомаси 
Яшил «Нива» 
Устоз 
Хумор 
Ҳайкал 
Йиғи 
Хоразм, жонгинам 
Ўзбек характери 
Ҳукумат 
Қадимда бўлган экан 
Хорун ар-Рашид 
Кўк денгиз 
Чиллак ўйин 
Оқтош 
Қуёш-қу фалакда кезиб юрибди 
Аросат 
«Уҳ» 
Озодлик 
Ёзувчи 
Булут тўсган ой 
 
 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
2
ТАБАССУМ 
Жалил ака дераза тагида ётарди. Тўшакда. Болиши баланд. Унга суяниб, бошини кўтарса, боғни 
кўради. Ўзи обод қилган боғ у. Энг қари ёнғоқ «олтмиш»га кирди. У билан бир вақтда экилган тут 
кесилиб кетди. Каллакланавериб қуриди. Кейин йиқитиб, ғўла қилиб олишди. 
Жалил аканинг ўзи ҳам кетиш олдида. Ўсма билан оғриган. Билади. Докторлар кўп вақт яшириб 
юришди. Лекин Жалил ака овқатдан қолаёттани, озиб кетаётганидан қўрқиб юрарди. Бир куни севимли 
невараси — ёлғиз ўғлининг ягона қизи Садафдан сўради: «Болам, дардни касал одам билса, ўзиям 
тузалишига кўшиш кўрсатар экан. Эшиттаним бор. Сен бегона докторлардан сўра, болам. Дардим нима 
экан? Фақат ростини айтасан, хўпми?» «Хўп, бобожон», деди Садаф. Орадан бир кун ўтмай Садаф қути 
ўчиб келди. Бобоси ёнига чўккалаб хўп йиғлади. Кейин: «Бобожон, айтишга тилим бормайди-да», — 
деди. «Неварам, мен сени ўзим катта қилдим... кўтариб. Мени... бобонгни яхши кўрсанг, ҳурматласанг, 
борини айт». «Бобожон, ўзингиз ҳам унга қарши... иш қиласиз-а?» «Албатта-да! Нима деб эдим сенга?». 
«Бобожон, касалингиз — рак экан». Садаф яна изиллаб йиғлай бошлади. 
Жалил ака, одамлар айтишича, Жалил ота карахт тортиб қолди: қаёқдан пайдо бўлди бу дард? Кўп-а, 
ҳозир... Қария анча сукутга толиб ётгач, хўрсинди. Бу дард — бедаво эканини эшигтан ва чамаси 
ўзининг «касаллиги» ҳам шунга яқинроқмикан деган хаёлларга ҳам борган эди. 
«Қисмат экан-да, — деди. — Во дариғ. Йўғ-е... Ўксиш бекор. Бирники ўтдан, бирники сувдан... 
Меники шундан экан. Ўзи бир ҳисобда ёшимниям яшаб бўлдим. Мен тенги қурдошларимдан кимлар 
қолди? Ҳа-а, Мўмин... бор. У мендан икки-уч ёш катта-я. Юраги бутун экан-да! Ҳа, унинг юраги бутун. 
— Жалил ота ғашланиб ўйлай бошлади. — У бошқача... Ёмонга, номардга... ўлим йўқ дейдилар-ку! Ҳа-
е, майли... Уям яшасин. Бари бир дунёга устун бўлмайди. Бировга ўлим тилагандан...» 
У ўзининг рак экани, яъни ўсма касалига мубтало бўлганини эслаб аянч жилмайди. Кунлар ўтди, ой 
ўтди. 
Қария баъзан тонгга етиши гумондек сезарди ўзини, баъзан шу ётишда минг йил яшайдигандек эди. 
Лекин кейин-кейин ўғлининг ҳам, келинининг ҳам ўзига тикилиб-тикилиб қарашидан англадики, касали 
нималиги уларга ҳам маълум. Бироқ миқ этмади. Улар... улар отанинг ҳадемай туриб кетишини башорат 
қилишарди. 
Бир куни ҳовлида югур-югур кўп бўлди. Кимлардир келишди. Жалил ота кечаси ухлолмагани, 
ўйланиб чиққани учун кундузи уйқу босиб ётган эди. 
«Ҳа, биронтаси келгандир-да», деб қўйди. 
Бироқ, кечга томон ҳовлида тағин югур-югур бўлиб қолди-да, кейин ҳаммаёқ тинчиди. Кейин қош 
қорайганда, ўғли Шокир новча қоматини эгиб, эшикдан кирди. 
— Салом алайкум, ота. 
— Ке, ўғлим, ўтир. 
— Э, бир-икки одам келди. Сизни безовта қилмасин, деб бу ерга киритмадим. 
— Ким экан улар? 
— Совчилар-да! Неварангизга. 
— А-а, Садафнинг ҳам бўйи етиб қолди. Шунинг тўйини... тинчиганини кўрсам, армоним йўқ эди. 
— Э, ҳали чевараям кўрасиз, ота. 
— Йў-ўқ, болам... ўлим — ҳақ. Бир ерда гурунг бўлиб эди. Ҳе, ёш эдим ўшанда. Лекин эсимда 
қолган. Бир командиримиз бўлгич эди. 
Шокир кулимсиради. 
— Командир... 
— Ҳа, энди, муллаям билганини ўқийди-да, болам... Бизнинг ёшлик ўз йўлига ўтди. Жанг-жадал... 
Жалил отанинг умри чиндан ҳам «жанг-жадаллар»да ўтган. Инқилоб ғалаба қилганда ўн беш 
ёшларда эди. Иигирманчи йилларда кўнгилли бўлиб қизил аскарлар сафига қўшилди: улар хизматини 
қилиб, отларига ем ташиб, тагини кураб юрди. Етимча қиёфасида босмачилар қароргоҳларига неча 
марта бориб келди. Аммо-лекин бир гал... Ўшанда... 
Кейин «Қизил калтакчилар» сафига қўшилди. Кейин қулоқларни тугатиш... Ватан уруши... 
Шуниси қизиқки, Жалил... Жалил ака ўша қилган хизматлари ҳақига штифоқо битта ҳам нишон 
тақмади. Нишон қайда, бир парча ёрлиқ ҳам олмади. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish