Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
11
ОМОН ОВЧИНИНГ ЎЛИМИ 
У ўзи ҳам ўлиши мумкинлигини ўйламасди. У ўлдиришни... ҳайвонларни, паррандаларни, хуллас, 
Олатоғда ов қилишга арзирли ўлжа борки, у қўлига милтиқни олиши билан ўзи англамаган ҳолдд, 
улардан ниманидир отиш — ўлдиришни ўйларди. Баъзан, масалан, кийик овига кетаётган бўлса, йўлида 
дуч келган каклик, чилларни ҳам аямасди. Зағизғону чўпон алдағич қуши учраса ҳам тирик қўймасди. 
Мабодо овдан қўли қуруқ қайтса — бундай воқеа жуда кам бўларди — у бамисоли отаси ўлгандек 
аза тутар, қовоғи очилмас, шунда хотини ҳам кўзига ёмон кўриниб, бечора бирон-бир етишмовчиликдан 
зорланса, у: «Жонга тегдинг-ку сен ҳам!» дея милтиқни қўлга оларди... 
У одам отмаган, бироқ ундан кўплар қўрқишарди, уни ёлғиз учратганда хушомад қилишар, гавжум 
жойларда унга ялтокданиб ови барор олиб турганми эканини сўрашарди. Омон совуққонлик билан 
қисқа жавоблар берарди. 
Унинг отаси Раҳмон полвон қирқ ёшида ҳам курашда йиқилмаган, кейин бир ўрта яшар ўртача 
полвон бир қоқмада йиқитиб қўйганида — дарди шунчаликки, омборга бўйра тўшаб, устидан сув сепиб, 
унга бағрини бериб ёта-ёта олдин йўтални орттириб, кейин қон қуса-қуса ўлиб кетганди. 
У киши Омонга ўн уч яшарлигида, «индамас» милтиқ — мелкоколибр милтиғи олиб берган, Омон 
биротар ов милтиғида эмас, шунда қуш отишни ўрганган, шу тариқа ўткир мерган бўлиб етишган эди: у 
болаликдан ёввойи қушу ёввойи ҳайвонлар отиш ва ейиш учун яратилган деб ўйлар, ҳар қандай овчида 
ҳам маълум бир ёшда пайдо бўладиган раҳмдиллик унда ҳамон уйғонмас, чамаси, унинг юраги ҳам 
бақувват кўкрагидек қаттиқ эдики, бунинг сабабини эҳтимол унинг отасига хос жиҳатлардан излаш 
мумкин. 
Улар Олатоғ бағридаги уйлари бир-бирига мингашгандек кичкина қишлоқда яшарди. Атрофда ундан 
бўлак қишлоқ йўқ, район маркази саккиз чақирим этакда эди. 
Мактабда бегоналар орасига тушиб қолгандек ҳар куни марказга тушишда саккиз чақирим, 
қайтишда саккиз чақиримни босиб ўқиган Омон ўша пайтларда расм бўлган ҳарбий дарсга қатнашиш 
учун мактабга борадиганга ўхшар, чиндан ҳам унинг бошқа фанларга қизиқиши йўқ, ҳарбий дарсда — 
отишдан ўқитувчини ҳам йўлда қолдирарди. 
У ҳарбий хизматга борганида ҳам шу жиҳати билан дарҳол машҳур бўлиб кетган, уларнинг 
қисмлари ўрмонга яқинмасмиди, офицерлардан овга ишқибозлари Омонни эргаштириб олар, Омон рус 
ўрмонида лос, айиқ отишни ҳам шу асно ўрганган, русак қуёнларини отиш — унинг учун эрмак эди. 
У ҳарбийдан қайтган йили отаси қазо қилиб, Омон унинг ишини олди: қишлоқчага туташ саккиз 
гектар ўрикзор бўлиб, отаси Раҳмон полвон унга қоровул, айни чоғда унга боғбон ҳам эди. 
Икки йилдан кейин онаси уни уйлантирди. Онани ҳам тупроққа топширган йили ўғил кўрди. 
Ўғли тўққизга қадам босганда... 
... Омон бир куни овдан қуруқ қайтди: Зовбошида бир қобон, бир мегажин ва ўнтача чурпани 
камарга қамаб чиқишини кутиб ётган эди, тепада геологларнинг вертолёти пайдо бўлди-да, нақ камар 
устига пасайиб шундай шовқин кўтарди, шамоли жони қаттиқ арчаларни ҳам титратдики, қамалдаги 
чўчқалар сел босгандай ваҳимада чиқиб, худди Омон писиб турган арча тагига ўзларини урди. Омон 
каловланиб, арча орқасига ўта олди, холос. Чўчқалар одамнинг белига урадиган миязорга оралаб, 
илонизи йўл қолдириб кетипди. Омон биринчи марта ўзини ўқ бўшатишдан тийди: бундай пайтда ўқ 
қобонга тегадими, боласига тегадими — бўлди, қобон бурила солиб, овчига ҳужум қилади. 
Омоннинг таъби хира бўлиб, қишлоққа қайтгандиди. 
Хотини сигир соғдирмаётганидан койиниб эди, Омон ўзи хурмани олиб, сигир тагида чўнқайди. 
Энди елинни ушлаганини билади, сигир бир қимтинди: оёғи кўзани уриб, чил-чил қилди. Омон ўрнидан 
туриб четга чиқди. Сўнг хотиржам кавшанаётган ҳайвонга бирпас қараб турди-да, пичанга санчиб 
қўйилган паншахани олиб, сигирнинг белига икки туширди. Жонивор оғир мўраб юбориб, ётиб қолди: 
дир-дир титрайди. 
— Вой, инакни ўлдирдингиз-е, бешафқат! — деб йиғлаб юборди хотини. 
Омон миқ этмай районга тушиб кетди. Ёлғиз жўраси Ҳамдамни ошхонада учратиб, у билан кўк чой 
ичаётган эди, Омоннинг қисқа бўлса-да, бировлар учун қизиқ суҳбатига ишқибоз уч-тўрт йигит булар 
столига ўтишди. 
Кейин даврага район газетасидан бир мухбир йи-гит ҳам қўпшлиб: 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish