Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
17
Ҳамдам икки-уч кунда бир келиб кетарди. Мазифа опа эса кунора айвондаги ўчоқда бир иссиқ пиёва 
қилиб, Омоннинг олдига бир коса тортади-да, қолганини сандал қўрига қўяди. 
Омон мерган сандал ёнида, ичкарида ўтирган одамга ташқари бемалол кўринсин учун паст қилиб 
қурилган дераза тагида ётарди. 
Иигирма кунлар ўтиб, Омон тўпиқлари усти қичишаётганини сеза бошлади: бу — тузалиш аломати 
эди. Лекин бошқа нарса унинг ғашига тегарди: оёқнинг шиши қайтиб, «кичрайгани» сари гипсга 
ёпишган туклар тортилар... 
Омоннинг ўзи тиззасида чўккалаб юриб, ҳожатга чиқиб келарди. 
...Ўлимидан бир кун олдин кечаси билан қор ёғиб чиқди. Кейин қаттиқ шамол эсди: қор учқунлари 
дераза ойнасига пштирлаб уриларди. Ўрикзорда икки-уч марта бўри увлагани эпштилди. Эрталаб ҳаво 
тунд, осмонни паст тушган булутлар қоплаб олган, айвонда чумчуқлар чирқиллашар эди. 
Омон иттифоқо каклик сайрашини эпштиб қолди! 
«Ҳа, қор қалин. Емиш учун қишлоққа энган», деб ўйлади ва шундай пайтларда чолдеворлар ичида 
кезиб, ҳам какликларни учириб отгани, қанотлари музлаб қорга кириб қолганини таёқ билан уриб 
олганини... эслаб, шундай бетоқатланди! Дарҳол туриб ўтириб, милтиққа ўқ жойлади. Кейин деразадан 
боқка узоқ тикилди. Аммаси билан Ҳамдам босиб келадиган сўқмоқ ҳам кўринмас эди. 
«Как-киба, ка-киба, как-как-как!..» 
Каклик уйи орқасидан, чамаси, ўша Қуриқсой томонда сайрарди. Омон ақлини йўқотгандек 
каловланиб, тик кители киссасига ҳам уч-тўртта ўқ солди-да, чопонининг енгларини ҳам кийиб, 
ўрмалай кетди. Айвонга чиқди. 
Каклик ҳақиқатан ҳам Қуриқсой томонда сайрарди. Шунда у Қамдамнинг яқинда совхоздан иккита 
одамни йўлда учратгани, улар икки эшакка буғдой тўла хуржун ортиб, тоққа кетаётганларини 
айтганини эслаб мийиғида жилмайди. «Сой бўйидаги қўриққаям дон сепишган...» 
Бошқа пайт бўлганда Омон бу тариқа овдан ор қиларди. 
Ҳозир... 
У шаҳд билан супа лабига эмаклаб борди-да, қорга тушса, гипси нам тортишини ўйлади. Кейин: 
«Сандал-да қуритиб оламан-да!» — дея бир қўлини қорга ботирди — қор тирсакдан келди. Кейин 
иккинчи қўлини ботирди. Кейин, судралиб тушиб, оёқларини тиззадан кўтариб олди. 
Шу тобда узокдан қараган киши уни кўрмас эди. 
У кетаркан, ҳарбийда шундай қилиб — «по пластунски» юрган чоғларини ҳам эслади... 
Омон биринчи тепалик устига чиққанида, оёғини тиззадан букишни унутгани, бемалол судралиб 
келаётганини кўрди. Гарангсиб уни сийпаб кўраётганди, каклик нариги дўнг ортида сайраб юборди яна. 
Омон мерган бурила солиб яна ўрмалай кетди. Бу ёқ эншп эди. Тез тушди. Сўнг охирги кучини 
тўплаб олмоқчидек бирпас ҳансираб, бўйнига осиғлиқ милтиқни пастдан кўтариб турди-да, яна шахд 
билан тепаликка тирмаша кетди. У баъзи жойлардан сирғалиб тушар, яна эмаклар, бунга сари кўзига 
қон тўлиб бо-рар эди. 
«Уларни отмасам, қайтмайман!» 
Омон ўркачда!.. 
Симтўр билан ўралган «қўриқхона» ичида, қордан чиқиб турган япалоқ харсанг устида учта чиройли 
оқиш каклик чуғур-чуғур, ғут-ғут қилиб донлашар эди. 
Омон ғайритабиий олайиб, биттасини нишонга олди. Шошилмасдан отди. Каклик нарига сурилиб 
кетиб тек қолди. Омон милтиқни ўқлай солиб, иккинчи какликни ҳам отди. У типирчилаб қолди. 
Шундан кейин учинчи каклик учмоқчи бўлиб, четга борди-да, шерикларига, кейин теваракка бир оз 
қараб туриб, тағин тез-тез донлайверди. 
Унинг ниҳоятда оч экани кўриниб турарди. 
У ҳам чўзилиб қолгач, Омон мерган тезроқ тушиб бормаса, учови ҳам тирилиб учиб кетадигандек 
шитоб билан пастга эна бошлади. 
Энди... 
Япалоқ тош. У ёнбошлаб ётган кўйи какликларни битта-битта териб олди. Ниҳоят, уларга жилмайиб 
қараб, патларини титди: ўқ теккан жойларини кўрди. 
Сўнг ўзидан қаноатланиб, ҳали... тузалиб, оёққа туриб кетса, яна овларга чиқиши, майли, ҳозир 
какликлар камайиб, кийиклар юксак чўққиларга чиқиб кетган бўлса ҳам, ўзининг ўша ерларга ҳам 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish