Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
Қор тинган, ҳаво илмилиқ эди. Омон «индамас»ни занглатмаслик учун ўрикзорга оралади. Битта 
зағизғон отди. Сўнг уни олволиш, тоғда тулки кўрган ерларига қўйиб пойлашни ўйлади-ю, буни ўзига 
эп кўрмади. Отилган зағизтон отварилди... 
У кийик овига жўнади. Уй орқасига ўтганда бўри изини кўрди. Из наридаги чолдеворлар томон 
кетган, қорда баайни битта бўри юргандек эди. Бироқ, Омон битта эмас, камида иккита бўри юрганини 
изнинг катталигидан билди: одатда, бўрилар овга чиққанда, бир-бирининг изини босиб юришади. 
Омон жилмайиб қўйди. Эрталаб овчига бўри учраса, ови барор олади, дейдилар. Шуни эслаган эди. 
Кейин, бу удумнинг аксини қилишни истаб, қишлоқни четлаб ўтиб кетди. 
Қор қалин ва юмшоқ эди. Омон мерган маҳси устидан чориқ кийиб олган, оёғи енгил, қорга 
ботмасди. 
У Олатоғнинг илк чўққиларидан бирига етгунча ҳаво очилиб, кун чиқди: айни каклик овлайдиган 
пайт бу. Кун совуқ эмаски, какликлар камарлардан чиқмаса. Туман ҳам йўқки, уни кўриш қийин бўлса. 
Омон мерган Олатоғнинг ўзи тошини санаган сўқмоқларидан бирига тушганида, юқоридаги 
чўққилардан қор кўчди. Гувиллаган товуш тингач, жарликдан оқ тўзон кўтарилди. Шунда қаршисида 
бир кийик ўйноқлаб чиқди-ку! 
Омон унинг қоқ манглайини нишонга олиб отди. Жонивор тепага бир сакраб, пастга қулаб кетди. 
Шунда... унинг ўрнида яна бир кийик пайдо бўлди. Омон милтиқни ўқлай солиб, уни ҳам отди. У ҳам 
тепага бир талпиниб, қуйига учди. Кейин эса, шохи гажак бир архар кўринди. Омон милтиққа ўқ 
жойлар экан, алланечук шошар эди. Архарнинг ҳам ажали етгандек қочмасдан қуйига қараб туриб 
қолди. Омон уни ҳам отди... 
Кейин, анча кутиб ётди. Бошқа жонзот кўринмади. Ўз-ўзидан маълум: бу кийиклар кўчкидан 
ваҳимага тушиб қочган, орқасидан бўри-мўрининг қувган бўлиши ҳам эҳтимол. Акс ҳолда ўзини ўққа 
тутиб бермасди булар. 
Омон отишга... шунчалик берилгандики, кийикларнинг қаерга йиқилиб тушаётгани ҳақида ҳам 
ўйламасди: яна отгиси, жониворнинг сакраб тушиб кетишини томоша қилгиси келарди. 
Ниҳоят, у из тушмаган сўқмоқдан қоплондек енгил юриб бораркан, улар йиқилган жой сув уриб 
кетган арна экани, кийиклар у ерда бўлмаса, этакка учиб кетганларини тусмоллади. Бориб қарасаки, 
учови ҳам шу ерда, остин-устун бўлиб, қонга беланиб, ҳамон типирчилаб ётишибди. 
Омон улар ётган жойга бир қур кўз югуртириб, бирини ҳам ола билмаслигига ишонди: улар беш-
олти газ пастда — токчада, икки томон эса тик девор. 
Омон мерган улар кўп типирчиласа, пастга тушиб кетишлари учун ҳар бирига яна биттадан ўқ 
бўшатишни маъқул кўрди. Масофа арзимлс даражада. Чўнқайиб, бирининг қулоғидан, бирининг 
юрагидан отди. 
Кайфи чоғ ҳолда кечки пайт қишлоққа қайтиб келди. 
... У кийик отишга берилиб, уларнинг қаерга тушаётганини ўйламагани сингари, бунинг шавқи 
орқасида тағин бир нарсани хаёлдан фаромуш қилганини эртаси куни дўсти Ҳамдам билан бир эшакка 
арқон ва қоп ташлаб шу жойга келганида билди. 
Учала ўлжа ҳам дабдала бўлган, беш-олтита баҳайбат, бўйни туксиз ғажирлар уларни «ҳашар» 
қилмоқда эди. Омон милтиғини ўнглагунча, улар ўзларини жарликка «ташлаб» учиб кетишди. Шундай 
эса-да, Омон улар орқасидан ўқ бўшатиб қолди. 
Унинг таъби хира бўлган, икки кийигу бир архардан ажралган эди. Бу ерда ортиқ турмай, орқага 
қайтишди. 
— Увол бўпти-е, увол, — деди Ҳамдам. — Ёмон экан-ку, булар, а? Архарнинг кўзини ўйиб еяётган 
экан биттаси. 
Тоғдан эна бошлаганда Омон мерган, ниҳоят, тилга кирди: 
— Отам айтгич эди, уруш йиллари тоғда ёлғиз қолган одамларни ҳам еб кетишган бу қушлар. Рост 
айтдинг... Бўрига ташлансаям кўзини ўяди олдин. — Кейин у синиқ кулимсиради. — Бирон жойда 
шикастланиб ётиб қолсанг, ҳеч чалқанча ётма... 
Қишлоққа етишган эди. 
Йўлни кесиб сув урган арна ўтади. Унинг тубидаги сув аллақачон музлаб қолган, эни икки газдан 
ошиқ эса-да, Омон ундан бемалол сакраб ўтиб кетиб юрарди. 
Эшак қурғур ариқнинг тор жойидан ҳам ўтмай тайсаллайверди. Ҳамдам нариги бетга ҳатлаб, 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish