Машина деталларини йиғишга тайёрлаш ва йиғиш технологияси. Режа



Download 24,06 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi24,06 Kb.
#85855
  1   2
Bog'liq
yig'ish


Aim.uz


Машина деталларини йиғишга тайёрлаш ва йиғиш технологияси.
РЕЖА:



  1. Машиналарни йиғишнинг асосий турлари.

  2. Деталларни йиғишга тайёрлаш ва йиғиш технологияси.

  3. Йиғиш жараёни босқичлари.




  1. Йиғишнинг учта асосий тури бор: а) индивидуал тўғрилаш принципига кўра; б) тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик принципига кўра; в) индивидуал ёки группавий танлаш йўли билан тўлиқмас ўзаро алмашинувчанлик принципига кўра.



Индивидуал тўғрилаш принципига кўра йиғиш яккалаб ва кичик сериялаб ишлаб чиқаришларда қўлланилади. Бунда энг катта калибрларни ишлатмай бажариладиган механик ишлов беришдан кейин узил-кесил шакл ва ўлчамлар хосил қилиш, хамда уларни жойига мослаб тўғрилаш учун деталларга дастаки слесарлик ишлов берилади. Бундай холларда деталларни умумий йигишга юборишдан аввал уларга узил-кесил дастаки ишлов берилади ва пардозланади.


Тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик принципига кўра йиғиш кўп сериялаб ва кўплаб ишлаб чиқаришларда қўлланилади. Бундай ишлаб чиқаришларда деталларга энг катта калибрларигача механик цехларда ишлов берилади ва станокларда узил-кесил шакл, ўлчам ва сирт тозалиги берилади. Бундай деталлар ўзаро алмашинувчан бўлиб, оралиқ омбор орқали тўғридан-тўғри йиғишга юборилади.
Агар йиғиш вақтида детал олдиндан сортларга ажратилмай ўзи туташиб ишлайдиган ва зарур туташма хосил қиладиган бошқа детал учун танламай ўз жойига қўйилса, у холда бундай йиғиш тўлиқ ўзаро алмашинувчан йиғиш деб аталади.

Энг катта калибрлари буйича, бироқ катта допусклар билан ясалган туташтирилувчи деталларни зарур ўтказиш олдидан уларнинг улчамларини танлаш йули билан бажарилса, унда бу йиғиш тўлиқмас ўзаро алмашинувчанлик билан йиғиш деб аталади.


Деталларни туташтиришда зарур ўтказишни таъминловчи ўлчамларга қараб деталларни танлаш ё берилган допуск атрофида ясалган ва йиғишга келтирилган хар қандай деталлардан (бу индивидуал танлаш) ё кўпинча



51


деталларни ўлчам группаларига юқоридаги допуск атрофида группавий танлашни амалга оширган холда бажарилади. Бундай йиғиш хам йирик сериялаб кўплаб ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Download 24,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish