Машина деталларини йиғишга тайёрлаш ва йиғиш технологияси. Режа


Тўлиқмас ўзаро алмашинувчанлик принципига қараб йиғишни



Download 24,06 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi24,06 Kb.
#85855
1   2
Bog'liq
yig'ish

Тўлиқмас ўзаро алмашинувчанлик принципига қараб йиғишни

бикр ёки ростланувчи компенсаторлар (қистирмалар, халқалар, втулкалар, поналар ва хоказолар) ни ишлатиб бажариш мумкин.


2. Йиғиш охирги операциядир. Машинани йиғишда барча операцияларни типовий технологияда келтирилган тартибда аниқ бажариш ва йиғиш ишларининг умумий принципига риоя қилиш зарур. Даставвал деталлардан иборат биркмалар йигилади, сўнгра улар маълум навбатда узел қилиб бириктирилади , сўнгра узеллардан агрегатлар йиғилади ва ниҳоят агрегатлар, узеллар ва деталлардан машиналар йиғилади.
Йигим ишларида қисмларга ажартишдаги каби универсал монтаж асбоблари махсус мослама ва ажратгич установка ва стендлар ишлатилади.

Трубопроводлар ва бошқа фланецли бирикмаларни йиғиш вақтида уларнинг герметиклигини синчиклаб текшириш керак, улардан ёнилги, мой, сув тошишига ва хавонинг суришишига йўл қўймаслик лозим.


Йиғиш вақтида деталлар ва узелларнинг жойлашишини ростлаш, туташувчи деталлардаги зазор ва тарангликларни, уларнинг техникавий шартларига мослигини, геометрик шаклининг тўғрилигини текшириш, валларнинг бўйлама силжишини улчаш, ростлаш лозим ва хоказо.

Тиғиз ўтказиладиган подшибниклар валга прессланишидан олдин сув мойли ваннада 80-90о С гача иситилади. Подшипникни валга пресслашда куч халқага қуйилиши, подшипникни уяга пресслаб киритишда эса ташқи халқага қуйилиши лозим. Бунда фақат махсус мосламалардан фойдаланиш зарур.


Ўзи сиқар резина сальникларни қуйишда қуйидагилар бажарилади: ишлатилган сальниклар керосин ёки дизель мойи билан ювилади; сальник пружинасининг эркин холатида манжетни зич сиқиб туришига эътибор берилади; сальникни ўрнатишдан олдин вал бўйни консистент мойи билан мойланади ; пресслаб киритишда куч фақат сальник корпусига берилади; сальникни монтаж қилиш ишлари валга конусавий уст қуймалар қуйиб бажарилади; санлникларни қоронгу хонада 0- 20оС температурада сақлаш лозим. Намат сальниклар ўрнатилишидан олдин махсус аралашмага 30 минут ботириб қуйилади. Бундай аралашма 20% тангачасимон графитдан ва 80% солидолдан тайёрланади. Аралашма олдин 80-90оС гача қиздирилади ва яхшилаб аралаштирилади. Баъзан сальниклар пушсал деган моддага шимдирилади. Намат сальниклар ўз корпусида қўзгалмасдан туриши ва валнинг эркин айланишига ёки ўқ бўйлаб силжишига халақит бермаган холда вал буйнини зич қамраб утиши лозим агар картонли зичловчи қистирмалар мойга тегиб турадиган бўлса, улар қуруқлигича қуйилади ёки «Герметик» типидаги елим ёки мой суркалади. Агар сувга тегиб турадиган бўлса, қистирмаларга сурик сурилади. Бу мақсадларда шунингдек, YH-25, YH-01 ва бошқа пасталар ёки Y-20 замазкадан фойдаланилади. Энг оддий пастани 750



52

грамм мойли буёк, 200 грамм олифа ва 50 грамм канакунжут мойини аралаштириб тайёрлаш мумкин.
Қуриб қолган тиқин қистирмалар ўрнатилишидан олдин 6 соат давомида хўл латтага ўраб қўйилиши лозим.

Болтлар ва шпилкалар чўян деталларга камида резьба диаметрининг 1,1 қисмига тенг пўлат деталларга эса 0,8 қисмига тенг чуқурликкача бураб киритилиши керак. Болт ёки шпилканинг учи гайкадан резьбанинг бир учи пи қадар чиқиб туриши керак. Резбали бирикмаларнинг тортиш кучи қуйидаги чегараларда бўлиши лозим:


Резба диаметри, мм 6 8 10 12 14 16 18 20 22 24 Тортиш кучи Н. М. 6-8 14-17 50-35 55-60 80-90 120-140


160-190 230-270 320-360 240-480

Поғонали шпилкаларни қуйишда уларни йўғон учларини детал танасига охиригача бураб киргизиши керак, шунда шпилканинг поғона жойи детал сиртига чиқиб қолмайдиган бўлсин. Тўғри бураб киритилган шпилканинг резбасиз қисмига мис болға билан урганда у дирилламасдан аниқ метал овозини беради.


Стопорлаш шайбаларининг учи валнинг пазига кириб туриши, шайбанинг чети эса гайканинг киррасига зич бўлиб қуйилиши лозим.




3. Бутун буюм- машина агрегатлар (механизмлар), узеллар ва алохида деталлардан йигилади. Йигиш процессии қуйидаги боскичлардан иборат:



  1. Дастаки слесарлик ишлов бериш хамда туғрилаш – яккалаб ва сериялаб ишлаб чиқаришда қулланилади, бу босқич кўплаб ва йирик сериялаб ишлаб чиқаришда йуқ.

  2. Узелли йиғиш - деталларни узелчаларга, агрегатларга (механизмларга) йиғиш .




  1. Умумий (ёки узил-кесил) йиғиш бутун машинани йиғишдир.



4. Машина қисмларининг ўзаро тўғри ишлашини ростлаш, ўрнатиш ва текшириш.



  1. Чиниқтириш, синаш ва машинадаги процессларда топилган нуқсонларни бартараф этиш.

  2. Машинани бўяш ва техник контрол бўлими (ОТК) томонидан қабул

қилиш.
Машина ёки айрим узелни йиғиш база детални стендга ёки иш ўрнига ўрнатишдан бошланади. База детал сифатида кейинчалик юзасидан машинани фундаментга ёки узелни рамага, станинага ва ҳоказоларга ўрнатишда фойдаланиладиган деталь олинади. База деталга узелларнинг қолган деталлари кетма-кет махкамланади.
Умумий йиғиш процессида тайёр буюм – машина алоҳида деталлар, узеллар ва агрегатлардан йиғилади.
Download 24,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish