www.ziyouz.com кутубхонаси
9
атрофида бор-у... хўрландим деса, у мараз ёпишадигандек эди.
Кунлар ўтди.
Бир куни яна ҳовлида югур-югур бўлиб қолди-ю, Садаф чолнинг ҳужрасига кирди. Ьнида тиз чўкиб,
чойнакни ушлаб кўрди. Иссиққина. Қопқоғини очиб кўрди.
— Бобожон, ичмабсиз-ку!
— Иштаҳам йўқ.
— Бобо!
— Гапир.
— Мени...
— Айт.
—
Мўмин бобонинг кичик неварасига... Чол кўзини очди.
—
Ўзингни кўнглинг борми?
—
Вой, мен уни танимайман ҳам. Чол бирдан яйраб, табассум қилди.
— Эса...
— Хўш?
Чол кўзини юмди.
— Бобожон...
— Мендан домангир бўлманглар... Ўзларинг биласизлар.
Шу оқшом уйда, ҳовлида жанжал бўлди. Шокир бақириб хотинини сўкди. Хотини итни теша билан
уриб вангиллатди. Садаф ўзича йиғлади.
Тағин бир ойча вақт ўтди.
Жалил чол фавқулодда сезиб қолдики, ўғли билан келини беҳад шошиляпти.
Садаф овқат олиб кирганда Жалил ота:
— Бир оз ўтир, — деди. — Сен менга ёлюн гапирмагансан...
— Ҳа, бобожон.
— Ота-онанг нимага шошяпти?
— Айтолмайман...
— Йўқ, айтасан... Мен хафа бўлмайман-ку! Бошга тушганини кўз кўради...
— Сизни...
— Нима?
— Термизга юборишмоқчи.
— Ҳа-а! — чол ҳиқиллаб кулиб юборди. — Кўздан панада турсин деб-а?
— Йўқ.
— Ҳа?
— У ёқда катта докторларга кўрсатишади.
— Ҳе, она қизим-е, бари бир-да! Садаф йиғлаб юборди.
— Бари бир эмас. Чол бошини кўтарди.
— Нима?
— Сизни... ўлиб қолса... Жалил ота тушунди.
— Тўй орқага сурилади? — Ҳа..
— У йигитни кўрмадингми?
— Йўқ.
Садаф зира солинган шовлани чолга суриб қўйди. Қария овқат ҳидидан иштаҳаси очилиб бурилди-
ю, шовладан кўз узмай қолди.
Кейин яна чалқанча бўлди.
...Эрталаб докторлар келишди. Чолни Термизга жўнатишларини айтишди. Жалил ота:
— Мен тузалиб қолдим, — деди.
Докторлар чолни текшириб бир-бирига қарашди.
— Ростдан ҳам! — деди бири остонада турган Шокирга.
— Ўзгариш бор...
— А, ундай бўлса... — У икки қадам босиб, отаси қошига етди.
Чол майин жилмайди.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
10
— Нимага кеча овқат емадингиз?
— Қорним тўқ эди.
— Бекор гап!
Докторлар чиқишди.
Чол бугунги кун ҳам овқат емади. Кейинги кун ҳам. Ундан кейин...
Ўрмалаб бориб, обрезга тўкади. Қўлини ювган бўлиб, устидан сув қуяди.
У... ҳолдан тойиб, ўрнидан қимирлолмай қолди. Шунда ҳам туз тотмади. Энди, келган овқатни
тўшаги ёнида нос тупуриш учун қазиб қўйилган чуқурчага ағдаради.
У карахт бўлиб қолди.
Кейин ўғли, келини ва Садаф тепасида кўзёши қилиб турганда, кетди.
Ҳаммани даҳшатга солган нарса — унинг юзида қотиб қолган табассум бўлди.
Тўй қолди.
1984
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |