www.ziyouz.com кутубхонаси
6
— Менинг жўрам, — деди Қуюн қўрбоши Мўминни кўрсатиб. — Отган ўқи тегмайди-ю, ўзи менга
содиқ... Ука, қовурдоқдан ол. Бу ҳалол гўшт... — У ғамгин кулди. — Ўзинг кўрдинг-ку, ўғирликдан
келган эмас...
— Ҳа, оға.
Қовурдоқни еб бўлиб, чой ичишди. Кейин ташқарида гулхан ёқиб ўтиришди. Анави қора кўлмакда
ер-мойи бор экан. Бир арча шохини ботириб олиб, ўтга қўйилса, талай вақт ёниб туради.
Бир маҳал тоғдан совуқ шамол эсди.
— Турайлик, — деди Мўмин. — Лекин шу ерда гулхан ёқишимиз ҳам чакки иш, бегим.
Қуюн ҳеч нарса демай уйга кирди. Ечинмасдан тўрга ўтиб ётди.
— Сен бу ёкда ёт, — деб оёқ томонидаги тўшакни кўрсатди Жалилга. Кейин Мўминга деди: —
Эшикни ёпма, жўра. Ҳаво кириб турсин.
Кечаси алламаҳал. Жалил безовта. Қўрқади. Қуюндан қўрқади. У ҳўкиздек кучли. Энг ёмони —
ўзининг кимлигини сезгандек: жуда майин гапирди.
Гулхан ҳам ёқтирди...
Бир пайт Мўмин уйқусираб туриб кетди-да, сўкиниб бир муддат ўтирди. Кейин инқиллаб ташқарига
чиқди. Эшик оғзида бир оз серрайгач, ён томонга ўтди.
Жалил турмоқчи. Лекин Қуюндан қўрқади. Охири Мўмин билан гаплашиш учун бундан қулай пайт
бўлмаслигига ишониб, секин қўзғалди.
Тоғдан изғирин эсарди.
— Ҳа, қаёққа? — деб бақирди Мўмин ва лапанглаб юриб, Жалилга яқинлашди.
— Орзихўжа ака юборди мени... — шивирлади Жалил. — Тириклай тутиб борар эканмиз.
— Жим.
Улар уйга қайтиб киришди. Мўмин ўз жойига, Жалил ўз жойига ётди.
Жалил энди Мўминдан қўрқа бошлади... Бироқ, сал вақт ўтмай унинг ўз одами эканига ишонди.
Лекин у нима қилмоқчи? Билолмасди. Қуюн қўрбошини эса, ўлдирмасдан қўлга олишга иккисининг
ҳам кучи етмаслиги аниқ.
Балки келишиб, бирдан устига ташланишса...
Йўқ...
Эшикдан осмон этагидаги юлдузлар кўринар, улар ҳам бу изғиринда совқотиб, шунинг учун зўрға
милтиллаётганга ўхшар эди. Қуюн қўрбоши бир текис нафас олиб ухлаяпти. Қоронғида Мўминнинг
қимирлаб қўйгани кўринади.
Бир пайт Жалил уйқу аралаш тепасида бир сояни кўрди. Кўзларини очди. Иўқ: тепасида эмас.
Нарироқда. Мўмин!.. Қўлида қилич. У хиёл тисланиб, Қуюн қўрбошига тикилди. Энгашди. Қилични
кўтарди-ю:
— Во-о! — деб юборди. Жалил туриб ўтирди. Қуюн қўрбоши ёнбошлаб:
— Ҳе, Мўминбой-е, — деди.
Жалилни совуқ тер босиб, қалт-қалт титрай бошлади.
— Бегим, мени афв этинг! — Мўмин тиз чўкканча бошини ерга уриб олди.
Қуюн элан-қаран қўзғалиб, чордана қурди.
— Айт, айт, — деди. — Тўқи энди бир нарса.
— Йўқ, мен...
— Нима?
— Манави бола... — Мўмин бурила солиб, Жалилга ўқталди. — Чопиб ташлайман. Бу айғоқчи,
бегим... Мени йўлдан урди...
Қуюн қўрбоши кулиб, ёнидан милтиқни олди. Қўндоғи билан шифтга қадалиб-солланиб турган
қилични туртди. Қилич ерга тушди.
— Э, Мўминбой-ей! — деди. — Ташқарида нари борса, икки оғиз гаплашдиларинг, шунда алдаб
олдими?
— Бегим, бегим!
— Ҳа, майли. Ётинглар... Ё яна ўт ёқамизми? Тонг ҳам бўзариб қолди.
Жалил энг орқада чиқди. Ҳар нарсага тайёр: жумладан, қочишга ҳам. Бироқ қочиб қутила оладими?
Қуюн қўрбоши пастроққа тушиб керишди. Кейин ермойли кўлмак бошидан қумғонни олиб, пастга
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |