www.ziyouz.com кутубхонаси
67
хоним. Унинг одатдаги оҳангда гапира бошлагани Палмерда шубҳа уйғотди: унинг уйда
ўрнатган қатъий кун тартиби эрининг келиши билан ўзгариши даргумон.
— Мен иссиққина ҳаммомга тушаман-да, эртароқ ётиб ухлайман, — деди Эдис.
— Ҳа, сен ҳақсан, — рози бўлди Палмер. — Мен уйга соат нечада қайтишимни аниқ айта
олмайман.
— Вақтни яхши ўтказишга ҳаракат қил, азизим.
— Раҳмат. Демак, мени кутмасдан ётиб ухлайвер.
— Яхши. Хайрли кеч, — деди Эдис.
Суҳбат тугади. Палмер гўшакни илди. У қўлида қадаҳ билан диванга қайтаркан, болаларига
хайрли кеч тилашни жудаям истаганини эслаб қолди.
Палмер ўтиргач, қўлидаги қадаҳни унинг олидида турган пастқам журнал столчасининг энг
ўртасига қўйди. Бир чеккада туриб ушбу саҳнани кузатаётган бошқа Палмер эса сўради: столча
ёнида ўтирган Палмер болаларига хайрли кеч тилашни шунчалар хоҳлагандими? Ҳозир
телефонга қайтиб бориб яна сим қоқиш учун унинг истаги етарли даражада кучлимикан?
Лекин шу зумда унинг ўзини англаш қобилияти сўнди. Палмер нимадир деб тўнғиллади, балки
уни зийраклик билан кузатиб турган ўзининг иккинчи шахсини чўчитиб юборгандир.
Палмернинг икки шахси ягона бутунликка бирлашиб, шахсий қалбини тутиб туришдан ҳеч
қандай маъни йўқ деб ўзини ишонтира бошлади.
Нима бўлганда ҳам у бир нарсага эришди: бугунги оқшом хусусида Палмер учун қарорни
Эдис қабул қилди. У оиласи хотиржамлиги учун Бернснинг аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳеч
қандай ташвишга ўрин қолдирмади ва шу билан қисматини танлаганини ўзи ҳам билмай қолди.
Шу тариқа Эдис соғлом фикрли ва тушунадиган рафиқа эканини намоён қилди.
Кутилмаганда пайдо бўлган тақдир ҳазилидан гангиган Палмер ҳали лаб теккизилмаган
қадаҳга эътибор ҳам бермай ўрнидан турди. Аста-секин лифт томонга юраркан, Бернс билан
учрашувгача қолган бир неча соатлик вақтни қандай ўтказсам экан деб ўйлаб борарди. Бунинг
устига уйга бормасликка қарор берганидан ўзи ҳам ҳайрон эди.
У шу ерда, клубда қолиши, овқатланиши, кейин журналларни кўздан кечириши ёки
белгиланган вақтгача мизғиб олиши ҳам мумкин эди. Лифтнинг эшиги очилиб, Палмер ичкари
кирди.
— Мистер Палмер, сиз пастгами?
— Ҳа, — деди у.
Кўча ҳали ёруғ, лекин анча совуқ тушганди. Палмер Парк-авеню бўйлаб бир неча маҳалла
юрди. Гранд Сентрал-Терминал вокзалига қирқинчи кўча билан юриб, машиналарнинг
тинимсиз ҳаракатини кузатди. Қирқ иккинчи кўчага етгач, у ғарбга бурилди ва Бешинчи
авенюга чиқди. Кутубхона олдида тўхтаб, курсида бирпас ўтирсам деб ўйлади. Ҳаво совуқ
бўлгани учун бу фикридан қайтди. Ниҳоят, банк биносига етиб келди.
У тепага кўтарилиб, ўз хонасига боришга ва болалари акс этган ҳайкални кўргиси келди. Бу
— унинг уйига бормагани ва болаларига хайрли кеч тиламагани учун тазарру бўлади, деб
ўйлади.
Шу пайт ҳужрада қоровулнинг қораси кўринди.
— Мистер Палмер, сэр, яна ишламоқчисиз, шекилли? — ҳазиллашди у.
— Ярим кун бу ерда, ярим кун у ерда, — минғирлади жавобан Палмер ҳазил оҳангида.
У лифт тугмасини босди, эшиклар очилди. Ичкари киргач, «ЮҚ» тугмасини босди.
— Тағин, ҳалиги... — эшитилди орқадан қоровулнинг овози.
— Нима дедингиз? — қайта сўради Палмер. Лекин лифтнинг эшиги ёпилиб, қоровулнинг
овози ўрнига, «сиз юқори қаватга чиқаяпсиз» деган сўзлар янгради.
Палмер лифтдан чиқиб бирпас кечки осмон уфқига завқ билан қараб турди. Кейин йўлак
бўйлаб ўз хонасига қараб юрди. Электр тугмасини босган эди, хона кундузгидек ёруғ нур билан
тўлди. Палмер ҳайкал ёнига келди. Сўнг иш столига қараб юрди. Столга ўрнатилган тугмани
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |