www.ziyouz.com кутубхонаси
66
ишончли чиқдимикин? Қари қирчанғини ишонтира олдими? Эҳтимол.
Официант унга виски тутди. Палмер майдалаб ичишга киришди. Хаёлан яна танлов
муаммосига қайтди. Ҳолбуки, танлайдиган нарсанинг ўзи тайинсиз эди ва у нимани танлашни
ҳам билмасди.
Ҳал қилинмаган муаммолар, умуман олганда майда-чуйда нарсалар эди. Бироқ ҳозир
нимадир қилиш керак. У ўрнидан турди ва қўлида қадаҳ билан телефонга қараб юрди.
У телефончи қизга уй телефони рақамини айтиб, уни улаб беришга буюрди. Ичганидан сўнг
фикри тиниқлашиб, у ҳозир нима қилмоқчи бўлаётганин яхши англаб турибди. Палмер ичган
пайтида онгида нимадир ойдинлашгандай бўларди. Бу, одатда, учинчи қадаҳ билан тўртинчи
қадаҳ ўртасида юз берарди. Шунда у холисонилла мулоҳаза юритарди. Айни шундай дамларда
у ўз қобиғидан ажралиб чиқиб, бир чеккага бориб, юз бераётган воқеаларни диққат билан
кузатиб турганини ҳис қиларди. Телефончи қиз уйини улаб беришини кутаркан, ҳозир фақат
бир чеккадагина эмас, ҳатто ўзимдан ҳам баландроқда турибман деган қарорга келди.
Шундай ажойиб дақиқаларда барча зиддиятли ҳаракатларида ва энг мураккаб вазиятларда
ҳам масалани тўғри ҳал қилишга қодир эди. Масалан, унинг ҳозирги вазиятда ўзини тутишини
олайлик. У телефон орқали уйи билан боғланиб, қатъий қарорга келиши лозим бўлган одам
ролини ўйнаяпти. У дадил одам. Қарорнинг ечими етилаяпти.
Йўқ. Буларнинг ҳаммаси муғамбирлик, холос.
У қўнғироқни эшитди: унинг уйида телефон жиринглади. Палмер — четдан кузатувчи —
ушбу қўнғироқнинг ҳақиқий мақсадини мутлақо аниқ кўриб турибди. Гўшакни қўлида ушлаб
турган Палмерга баҳона керак, у бутун масъулиятни хотинига ағдариш учун шундай қилаяпти.
Хотини эса бундан ҳатто шубҳа ҳам қилмаётир. Бироқ танловни айнан у, фақат хотинининг ўзи
ҳал қилиши лозим.
— Алло?
— Жэрри, ойингни телефонга чақир.
— Ўша ойининг ўзи менман. Нима гап, азизим?
— Ий-е, бу сенмисан, Эдис? — Палмер бир зумга жимиб қолди ва тили билан лабларини
ялади. — Мен клубдан телефон қилаяпман.
— Биламан, у ерда Лэйн билан биргасизлар.
— Қаердан сим қоқаяпсан? Вой, ҳа. Хўп, майли.
— Ишлар чўзилиб кетдими?
— Баттар бўлди, — жавоб берди Палмер, ёлғон гапирмаслик учун жавобдан қочиб. — Мен
кейинроқ Бернс билан яна учрашувим керак.
— Кейинроқ дегани қачон?
— Қачонлигини ҳали аниқ билмайман, — деди яна ёлғон гапиришдан қочиб, лекин
ҳақиқатни гапиришни ҳам эп кўрмай. — Бугун бизда бирор иш белгиланганмиди?
— Бирор режамиз йўқ эди.
— Наҳотки ҳеч нарса?
— Мен фақат болаларни эртароқ овқатлантирмоқчи эдим, кейин иккаламиз бемалол
овқатланардик.
— Ҳеч қанақа кечаларга, томошаларга таклифлар-чи? Ҳеч қанақа қабуллар йўқми? — сўради
у.
— Йўқ.
Эдиснинг бир бўғинли жавоби жуда кескин эшитилди. Гапнинг оҳангидан Палмер унинг
дилини оғритганини тушунди.
— Эй, худо, жуда афсусдаман, — ингради Палмер. — Шунча вақт мобайнида иккаламиз
бирга ўтказадиган ягона оқшом. Шуни ҳам мен бузсам-а!
— Мен ҳам жуда афсусдаман, азизим, — энди анча юмшоқ жавоб берди Эдис. — Майли,
ҳечқиси йўқ. Бошқа сафар ўзимиз учун ана шундай бирор кеча топармиз яна, — қўшиб қўйди
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |