www.ziyouz.com кутубхонаси
62
еган морфийчилар ва чўнтагида пичоқ олиб юрувчи безорилар билан бир мактабга бориш!
Қандай яхши! Унда мен ўша ерда ўқишни бошлайман.
— Ойингга бериб қўйиш учун ёзиб ол: Мен бугун бир оз кеч қоламан. Беркхардт билан
клубда учрашувим бор ...
— Дада? — гўшакдан катта ўғлининг овози эштилди. — Марҳамат қилиб айтинг-чи,
«Юнайтед бэнк» ҳисобидаги пулнинг миқдори «Бэнк оф Америка»никидан қанча ошиқ.
Кутилмаган бундай саволдан Палмернинг ғазаби қайнаб кетди.
— Сенга нима бўлди? Банклардан бирини ёки иккаласини ҳам қўлга киритмоқчимисан?
— Бу менга мактаб учун керак. Мен иқтисодий мавзуда иншо ёзмоқчиман.
— Иншо «Мен билган банклар» деган мавзуда бўлади, дада, — гапга аралашди Жерри.
— Мен ҳозир сенга банкдаги вазиятни аниқ айтолмайман, — жавоб берди Палмер ўғлига. —
Лекин манзара тахминан шундай: «Бэнк оф Америка»нинг ҳозир тўққиз миллиард беш юз
миллион миқдорида пули бор, бизда эса, тахминан, ўн бир миллиардга яқин. Мен фақат
қўйилган пулларни назарда тутаяпман. Активлар билан сармоямиз миқдори ўн икки
миллиарддан ошади.
— «Чейз Манхэттен»да-чи?
— Етти миллиардга яқин.
— «Фёрст нэшнл сити бэнк»да-чи?
— Бундан сал камроқ.
— Сен кеча мендан олган ўн центни қайтариб берганинг йўқ, — эслатди акасига Жерри.
— «Мэнюфэкчерс бэнк», ва «Кемикл бэнк»ларда аҳвол қанақа?
— Уларнинг ҳар бири уч миллиарддан анча камроқ маблағга эга. Нега энди сен синглингдан
қарзга пул олаяпсан.
— Яна қарзни қайтариб бермаяпсан, — деди Жерри.
— Чунки мен инқирозга учрадим, — тушунтирди Вуди.
— Вуди чиндан ҳам лапашангга айланиб бораяпти, — акасининг гапини бўлди Жерри. —
Уйга қачон келасиз, дада?
— Бугун сал кечроқ бораман, — деди Палмер.
— Менинг соат тўққизда ётишимни биласиз. Ухлаб қолмасимдан етиб келинг.
— Албатта, вақтлироқ бораман.
— Қандай яхши, — қичқирди Жерри, — ҳозирча, дада! — Шу заҳоти Вудининг овози
янгради: — Дада, мен ҳазиллашаётганим йўқ...
— Қайтиб борганимда гаплашамиз. Хайр, — ўғлининг гапини бўлди Палмер. Телефон
ҳужрасидан чиқаркан, ёнидан ўтиб кетаётган одамлар оқимини кузатиб туриб қолди. Уларнинг
ҳаракати тинмасди. Қаердадир шу бино ёнида ва унга туташ уйда катта маош оладиган
амалдорлар ҳам курраи заминда тинчликни асраб қолиш учун қандайдир ҳаракат қилаётирлар.
Улар ўзларининг кичик томошаларини мўъжазгина идораларда ва каттагина томошагоҳларда
кўрсатиб, аста-секин уруш бошланган томонга силжиб бораяптилар, лекин қандайдир йўл
билан тинчликни сақлаб турибдилар.
Бу чиндан ҳам ҳайратланарли эди. Яна шу нарса баттар ҳайрон қолдирардики, сайёҳлардан
ташкил топган бу улкан очофат юҳони БМТ биносида ҳеч нарса қизиқтирмасди. Улар учун бу
ерда дуч келган бирор машҳур шахсга кўз сузиш, майда-чуйда совға-саломлар олиш,
ҳашаматли бино саҳнида суратга тушиш бўлса бас.
БМТ биносидан кейин Палмер генерал Грант қабрига дуч келди. Ниҳоят у клубга етиб
келганида соат ҳали беш бўлмаганди. Чарчаганидан оёқлари чинакам оғриб қолди. Палмер
дарҳол юмшоққина чарм диванга чўкди-да, виски буюрди ва Бэркхардтни кута бошлади.
Палмер бу клуб аъзолигига урушдан олдин қабул қилинган эди, ундаги хизмат сифатининг
юқорилигига бир неча бор иқрор бўлганди. Шуларни ўйлаб ўтирганида ёнига бир хизматчи
келди-да, қўлига бешта хабарнома тутқазди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |