www.ziyouz.com кутубхонаси
61
тутунини пуркади. Бироқ енгил шабада шу заҳотиёқ уни тарқатиб юборди.
Кайфиятни созлаб олиш керак, ўйлади Палмер. Кайфиятга берилиб кетса бўлмайди. У
ўрнидан турди, сигаретани ерга ташлади, пошнаси билан босиб ўчирди-да, Биринчи авеню
бўйлаб шаҳарнинг ишбилармонлар маҳалласига қараб юрди. Бэркхардт билан учрашувгача
ҳали икки соатча бор эди. Бемалол шаҳарни сайр қилиб, истаган нарсасини кўришга вақт
етарли.
Шундай қилиш ўрнига, Палмер БМТ биносига бориб, автомат телефондан банкка сим қоқди.
— Мистер Палмер, биз анчадан бери сизни излаяпмиз, — жавоб берди малласоч котиба.
Унинг овозида эҳтиром билан бирга ғазабланиш оҳанги ҳам бор эди.
Уни эшита туриб, Палмер ўзига шахсий котиба ёллаш керак, деган қарорга келди.
Қандайдир эллик ёшлардаги оилали аёл бўлгани маъқул. У менинг манфаатларимни ҳимоя
қилиши мумкин.
— Мен бўлимларимиз ишини текширгани боргандим, — жавоб берди Палмер ва шу заҳотиёқ
алдашимга ҳожат бормиди ўзи, деб ҳайрон бўлди.
— Шунақами, кечирасиз, — деди котиба қиз. Унинг жавоби оҳангидан Палмер шуни
тушундики, унинг йўқлигига зарур сабаб борлигидан котиба хурсанд бўлди. — Жаноб Бернс
беш марта телефон қилди, — давом этди котиба, «беш» сўзига урғу бериб.
— Унинг ўзи телефон қилдими?
— Ҳа, шахсан ўзи беш марта телефон қилди, — деди котиба қиз.
— Агар у яна телефон қилса, унга тушунтиринглар, мен ҳозир бандман. Йўл-йўлакай у билан
боғланаман. Соат бешларда ёки яхшиси бешу ўн бешларда мени «Юнион лиг» клубидан
топишлари мумкин.
— Мистер Бэркхардт билан биргами, — қўшимча қилди котиба, — Сизга машинангиз керак
бўлмайдими?
— Йўқ, яна қанақа гаплар?
— Кундузги иккинчи ва учинчи почталар олинди.
— Жиддий гап борми?
— Мен почтани очганим йўқ, мистер Палмер.
— Майли. Яна нима?
— Қандайдир мистер Лумис қўнғироқ қилди.
— Жозеф Лумисми?
— Унинг котиби. У кейинроқ яна телефон қиламан, деди.
— Унга ҳам клубдалигимизни айтинг. Бори шуми?
— Тағин мистер Мерчендалдан меморандум олинди.
Палмер кўзини юмиб, «уф»лади, жаҳли чиққанини билдирмасликка уринди. Котиба қиздан
ғазабланиши учун ҳеч қандай асос йўқ эди. У ўз мажбуриятини сидқидилдан бажараётганди.
— Раҳмат сизга, — деди у. — Мен бошқа телефон қилмайман. Агар бирор шошилинч нарса
бўлса мени «Юнион лиг» клубидан топасиз.
Палмер гўшакни илди, автоматга яна танга ташлади-да, уй телефони рақамини терди.
Гўшакдан аёл овози эшитилди.
— Эдис? — сўради Палмер.
— Салом, дада.
— Жерри, ойинг қанилар?
— Янги уйимизда, ишчиларга нима қилиш кераклигини тушунтираяптилар.
— А-а, шунақами? Жерри, Бентлида сени нималарга ўргатишаяпти ўзи?
— Нимагаям ўргатишарди, ўлгудай зерикарли!
— Унда оддий мактабда ўқиганинг маъқул эмасми? Қайтага анча арзонга тушарди. Сени ўша
ёққа ўтказиб қўяйми?
— Ростданми? Жиддий айтаяпсизми, дада? — хитоб қилди Жерри. — Жуда зўр-ку! Эсини
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |