www.ziyouz.com кутубхонаси
75
шунақа аҳамият касб этадики, у ҳаво ва овқат мисоли зарур бўлиб қолади. Бу сиз яхши
ўзлаштириб олишингиз лозим бўлган соҳадир.
— Пулнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини менга тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
Ишонаверинг.
Палмер мисс Клэрига ўқрайиб қаради:
— Сиз, афтидан, яна гапни ҳазилга олиб, мавзуга чап бериб кетмоқчига ўхшайсиз.
— Кечирасиз, бу одат менга онамдан юққан. Йўқ, мен чиндан ҳам нима ҳақида
гапираётганингизни тушунишни истайман.
— Жуда соз. — деди Палмер, қаҳвадан ичиб. — Шундай қилиб, жамият ташкилотнинг
такомиллашувига қараб, пул борган сари ҳал қилувчи омилга айлана боради... Хулласи калом,
инсон пулсиз муносиб равишда на яшай олади, на ўла олади.
— Сизнингча, шунақа бўлиши керакми?
— Эҳтимол, йўқ, — жавоб берди Палмер. — Лекин биз файласуфлар эмас, банкчилармиз.
Биз энг қимматли мулк — пулни таъминлаш, асраш, назорат қилишни ташкил этамиз.
— Сиз энг қимматли нарса пул деб ҳисоблайсизми?
— Сизнингча, энг қимматли нима?
— Соғлиқ-чи?
— Соғлиқни пул ёрдамида сақлайдилар ва тиклайдилар.
— Тушунарли. Айтайлик, ҳм-м, севги, нафрат ҳам пулга олинадими?
— Ўзингиз бир ўйлаб кўринг. Ҳозир биз иккаламиз фалсафий тадқиқотлар билан
шуғулланаётганимиз йўқ. Севги-муҳаббатсиз ва нафратсиз ҳам яшаш мумкин. Лекин инсон
пулсиз яшай олмайди.
— Аммо бу ҳаётнинг бир соҳаси, холос.
— Ҳа. Лекин бу ҳаёт ё мамотни ҳал қиладиган соҳа.
— Майли, шундай бўла қолсин. Аммо шуни таъкидлайманки, ушбу суҳбат баённомасида пул
фақат моддий соҳада энг муҳим омил экани қайд қилинсин.
— Розиман, — деди Палмер.
Мисс Клэри диққат билан унга қаради:
— Сиз фақат мен айтганларимгагина илтифот қилаяпсиз. Ўзингиз ҳаётда моддий эҳтиёждан
бошқа соҳалар ҳам бўлиши мумкин, деб ўйлайсизми?
— Ҳар ҳолда улар суҳбатимиз мақсади бўлиб хизмат қилмайди.
Мисс Клэри алам билан бошини чайқади.
— Сизни сўзда енгиб бўлмайди. Мен газета учун мулоқотингизни ёзиб олмаган бўлардим. —
Бироқ у Палмерга яна бир қараб қўйди-да, таслим бўлди: — Хўп, майли, — деди у, — биз
банкчилармиз. Бизни фақат моддий жиҳати қизиқтиради. Давом этинг, марҳамат.
У ўз қаҳвасидан бир ҳўплади-да оромкурсига суяниброқ ўтирди.
— Банкдаги пуллар қай аҳволда? Биз уларни махсус сейфларда сақлаймиз, у ердан ўғирлаш
мумкин эмас. Кейин уларни сармояга — қимматли қоғозлар, акциялар, корхоналар ва айрим
шахслар учун заёмларга айлантирамиз... Хулласи калом, пул ёрдамида қилинадиган ишларни
айни биз белгилаймиз. Охир-оқибатда, шуни айтиш мумкинки, пулнинг ижодкорлари бизмиз.
— Пул ижодкорлари? Бунинг учун биз нима қиламиз? Пулни босиб чиқарамизми?
— Деярли шундай, — жавоб қилди у.
— Нима, бу қонунийми?
— Мутлақо қонуний, — ишонтирди уни Палмер. — Федерал захира банки сифатида, биз
олаётган ҳар тўрт доллар ҳисобига тоза ҳаводан битта янги доллар ҳосил қиламиз.
— Шу яхшими?
Бунга жавобан Палмер қўлини қарсиллатиб оромкурси қиррасига урди.
— Фалсафий саволлар беришни бас қилинг. Эҳтимол, АҚШда юз бериши мумкин бўлган
ишларнинг энг ёмони мана шудир ва бизнинг эвараларимиз бунинг учун жуда қиммат ҳақ
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |