www.ziyouz.com кутубхонаси
71
тутаман, — деди мисс Клэри.
Палмер афтини буриштирди.
— Бу ҳеч қанақа даромад келтирмасди. Биз, судхўрлар, ўзимизнинг камтарона фойдамизни
ҳаммадан сиқиб сузиб олишни яхши кўрамиз.
— Унда ярашишни таклиф қиламан.
— Кечқурунга Бернс билан учрашувим белгиланган. Ҳозир эса ростини айтсам, кечқурунгача
қолган вақтимни ўтказиш билан овораман. У билан маърузамга доир масалаларни муҳокама
қилсак демоқчийдим.
— Сиз мени у билан уриштиришга уринаяпсиз, шекилли? — сўради Виржиния. — Бундан ҳеч
нарса чиқмайди. Мен ҳеч ким эмасман, у эса катта сиймо. Бундан ташқари социализм ҳақидаги
ғоя уники эди.
— Хўш, нима қилибди, бунақа ғоя банк ишини менсимайдиган ёки бу ҳақда ҳеч нарса
билмайдиган ҳар қандай одамнинг миясига келиши мумкин.
Виржиния бошини бир томонга эгди-да, унга диққат билан қаради.
— Сизнинг жудаям жаҳлингиз чиқибди, — деди Виржиния, — роса ғазабланган бўлсангиз
ҳам ўзингизни назокатли ва босиқ тутишга уринаяпсиз.
Палмер бош чайқади.
— Ундаймас. Ахир, ҳали ҳеч нарса юз бергани йўқ-ку. Сиз ҳали хабарни жўнатиб
улгурганингиз йўқ, эртага эрталаб уни ўқиб кўргач, йўқ қилиб ташлашим керак эди.
— Ий-е, ҳали шунақами? — деди Виржиния чўзиб. — Менга энди етиб борди, бошқа хабар
керак денг. — У бўш столга ўтирди ва машинкага қоғоз қўйди. — Марҳамат, айтинг.
— Сизлар учун хабарни мен тайёрламайман. Сиз бирданига уч кишининг мажбуриятини
чалкаштириб юбордингиз.
— Уч кишининг?
— Ҳа. Мен Палмерман. Ва мен матбуот учун хабар ёзмайман. Бу сизнинг ишингиз. Сизнинг
исмингиз Виржиния. Лекин сиз ротаторда ишламайсиз. Бу Фреддининг иши. Сиз буни билиб
олсангиз, улар менга шунча пул тўлашмаяпти, сизга бундан камроқ, Фреддига бўлса ҳафтасига
бор-йўғи етмиш доллар беришяпти.
Виржиния унга бирпас қараб турди-да, сўнг кулиб юборди.
— Чекишни истамайсизми? — сўради Виржиния, сўнг столнинг олдига бориб, қоғозлар
орасидан сигарета қутисини топди.
— Ташаккур, — деди Палмер зажигалкасини мисс Клэри сигаретасига тутиб, кейин ўзи ҳам
чўнтакдаги қутисидан сигарета олиб чекди.
— Энди мен мажбуриятларни тақсимлаш борасида ҳаммасини билиб олдим. Банк иши
юзасидан ҳам гапириб беринг.
— Банк иши — бу қарзга пул беришдир. Менингча, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз.
— Фақат қарзга пул бериш, бор-йўғи шуми?
— Йўқ, бор-йўғи шундан иборат эмас. Мана шу ерда сиз адашаяпсиз, — давом этди Палмер.
— Биз фақат нафас оламиз ёки фақат еб-ичамиз, деб бўлмайди. Пул — ҳаётимизнинг зарур
таркибий қисмидир. Ҳозирги замон кишиси ҳавосиз, овқатсиз ва сувсиз яшай олмагандек,
пулсиз ҳам яшай олмайди.
— Шунақами! Мен лол қолдим.
— Лекин амин бўлмадингиз.
— Йўқ, сизнинг шунчалик амин эканингизга лол қолдим.
— Бошланиши ёмон эмас.
У кўзи билан кулдонни қидирди, уни мисс Клэрининг столи устида қоғозлар орасида,
телефон ёнида топди. У ерда учта сурат ҳам бор эди. Сарғайган фотосуратдан бирида олтмиш
ёшли аёл акс этганди. Унинг кўзлари Виржиниянинг кўзларидан ҳам катта эди. Унинг ёнида
йигирма беш ёшлардаги йигитнинг тасвири. У Иккинчи жаҳон уруши даврининг ҳарбий ҳаво
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |