www.ziyouz.com кутубхонаси
73
онасидан нафратланишни ҳали ўрганмаган киши кам учрайди.
— Сизнинг столингизда эса онангизнинг сурати турибди.
— У мен билан яшайди. Ёки аниқроғи, аксинча. Айтиш қийин. Лекин бу бир-биримизни
жондан яхши кўрамиз дегани эмас. Асрдан ортда қолиб бўлмайди.
— Ҳа, албатта.
— Бизнинг муносабатларимиз қуролли ярашувга ўхшайди. Онам менинг банкка кириб
ишлаётганим учун сира кечира олмайдилар.
— Бунчалик қатъиятнинг сабаби нима?
— Минг тўққиз юз ўттиз биринчи йили Холлисдаги уйимизни банк ўз ҳисобига ўтказган эди.
— Шуни ҳалиям кечира олмаяптими?
— Агар уйингиз ота-онамга азиз бўлгандек сизга қадрли бўлганида эди, ўзингиз ҳам кечира
олмасдингиз. Ҳаётимизнинг кўп қисмини — биз Йорквиллда ўтказганмиз. Холлисда ҳашаматли
уйимиз учун отам биринчи бадални тўлаганда хонадонимизда бахтиёрлик қўшиғи янграганди,
орадан уч йил ўтиб эса... — Шу ерга келганда мисс Клэрининг овози бўғилди. — Лекин, — дея
давом этди ўзини қўлга олиб, — Минг тўққиз юз ўттиз биринчи йили кўпчилик шу аҳволга
тушиб қолган эди. Қўшниларимизга тегишли бўлган барча уйлар ҳам муҳрлаб кетилди.
— Ҳа, бу оғир йил бўлган эди, — деди Палмер.
— Ўша йили сизларда нима бўлган эди? — сўради мисс Клэри.
Палмер елкаларини қисди.
— Э, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Ўшанда менинг коллежда ўқиётганимнинг биринчи йили эди.
Умуман, мен ташқи дунёдан яхши ҳимоялангандим.
— Коллежни 1934 йили битирдингизми?
— Ҳа, жуда ажойиб йил эди.
— Мен ҳам Бернард коллежини 1934 йилда тугатганман, — деди мисс Клэри.
Ҳайрон бўлган Палмернинг қошлари чимирилди, кейин оҳиста ўзига келди. У ҳайрон
бўлганимни сездимикин, деб ўйлади. Кейин, албатта, сезгандир. Умуман буни яширишнинг
нима кераги бор? — деган тўхтамга келди.
— Ҳечам бунақа ўйламасдим, — деди у, — сиз анча ёш кўринасиз.
— Ҳарҳолда, мен сиздан анча ёшман. Педди Калхэйн туфайли мен Бернард коллежини
битиришга муваффақ бўлдим.
Палмер сал олдинга энгашди:
— Бу ном менга ҳам танишга ўхшайди.
— У бир вақтлар бизнинг Гарлемда полиция капитани бўлганди.
— Вик Калхэйнга қариндош эмасми, мабодо?
Мисс Клэри ҳайрон бўлиб унга қаради:
— Ҳа. Унинг отаси эди, — деди.
— Сиз ўзингиз Вик Калхэйн билан танишмисиз?
— Бўлмасам-чи. У ҳам Хоули Найм мактабида, болалар бўлимида ўқиганди.
— Ўшандан бери уни ҳеч кўрдингизми?
— Ҳа, бир неча бор. Менинг газетада ишлаганимни биласиз-ку. Сизга бу ёқмайдими?
Палмер бошини чайқади.
— Йўқ, нима деяпсиз? Аксинча.
Мисс Клэри унга узоқ вақт қараб турди, кейин оромкурсига ястаниб, қўлларни тиззаларига
қўйди.
— Нима бўлганида ҳам, Виржиния Клэрининг бор тарихи шу билан тугайди. Яна шуни
қўшимча қилишим мумкинки, бутун бўш вақтимни онамнинг банкка нисбатан кўр-кўрона
нафратдан даволашга бағишлаяпаман.
— Сиз банкда ишлаётганингизни онангиздан яширишингиз мумкин эди.
— Бу ҳақда ўйлаб кўргандим, — деди Виржиния, — У ҳолда онам мени ҳар куни эрталаб
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |