www.ziyouz.com кутубхонаси
72
кучлари кийимида. Учинчи суратда эса ўғилми, қизми, ёш бола тасвирланганди.
— Ойижонингизми?
— Ҳа.
— Буниси... акангизми?
— Эрим. — У бир оз жим қолди, сўнг қўшиб қўйди. — Ва қизим. — Яна жимлик. — Фақат
онам тирик.
Палмер қаддини ростлади, қўлидаги шиша кулдонни Виржинияга тутди, у сигарета кулини
қоқди.
— Бу уруш пайтида юз берди. Биз машинада Лаббок (Техас штати) дан Тонакага
келаётгандик. Тинч океани соҳилидаги жуда хушманзара жой. Машинамизга бир юк машинаси
катта тезликда келиб урилди. Мен тушунаман, — шошилиб гапирди Виржиния, — мен доимо
ўзимга сўз бераман, бу суратни уйдаги бирор қутига яшириб қўяман деб. — Мен ҳаммасини
биламан. — У Палмернинг қўлидан кулдонни олди ва бир чеккага борди. — Энди бўлса, банк
иши ҳақида менга батафсил гапириб беринг...
Палмер сигаретасининг кули тагида қизараётган чўғига қаради-да:
— Агар мен эплай олсайдим, — деди.
Мисс Клэри соатига қаради.
— Етти ярим, — деди. — Сизнинг Мак Бернсга учрашувингиз қачонга белгиланганини
билмайман, балки мен билан овқатланишга улгурарсиз.
Палмерга отаси: — Барча кўнгилсизликлар кўп гапиришдан келиб чиқади, ҳаётда сукут
сақлаш маъқулроқ, — деб таъкидларди.
— Умуман, бирга овқатланишни бошқа пайтга қолдирсак ҳам бўларди, — деди мисс Клэри,
Палмерга имкон бериш учун. — Мен анчадан бери нодонликда яшаб келаяпман, яна бир оз
чидашим мумкин.
Палмер «йўқ» дегандай бош чайқади:
— Афсуски, бу ишни бошқа пайтга қолдириб бўлмайди.
Ўн тўртинчи боб
Палмер умрида биринчи марта «Шраффт» ресторанида овқатланди. У тамадди қилиб
бўлгач, оромкурсига ястаниб ўйга толди. Миллионлаб кишилар ҳар куни шундай тамадди билан
кун кечирадилар, деб қўйди. У мисс Клэри таклифига рози бўлиб, шу ресторанда овқатланишга
кўнди. Бу ерда танишлардан бирортаси учраб қолиши ҳам амри маҳол эди. Бу ажойиб
келишувли қарор эди. Бу ерда иккови бирга овқатланаётганига аҳамият бермай, қорнини
тўйдирса бўларди.
— Юзингиздаги ифодани бир кўрсангиз эди, — деди мисс Клэри, официант столни
йиғиштириб кетгач. — Ахир, мен сизни огоҳлантиргандим: яхшиси курка гўшти буюринг деб.
— Ананас ва ёнғоқдан тайёрланган қайла биланми? — сўради ҳазил билан Палмер. — Отам
менга Шукроналик кунигача ва Рождестводан кейин курка гўшти ейилмайди, деб уқтирарди.
Афсуски, у кишида парранда гўшти юзасидан ҳеч қанақа тавсифнома бўлмаганди.
Мисс Клэри жилмайди ва шошилмасдан стакандаги сувдан ҳўплади. Рестораннинг пуштиранг
хира ёруғи унинг кўзлари остидаги чуқур сояларни сездирмасди.
Уни гўзал деб бўлмайди, ўйлади ўзича Палмер. Лекин у хушрўй, жуда хушрўй. Қадди-қомати
роса келишган, юзи силлиқ, кўзлари катта-катта.
— Сиз учинчи марта отангизга таъна қилаяпсиз, — деди Виржиния.
— Ўз вақтида отам турли-туман ибораларни ўйлаб чиқаришни яхши кўрарди. Эҳтимол, бу
сизга зерикарли туюлар, мен кечирим сўрашим керакдир?
— Йўқ, бу бир оз эскича, лекин мароқли, — жавоб қилди Виржиния. — Нью-Йоркда ўз ота-
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |