www.ziyouz.com кутубхонаси
78
тарғиботчилар ва ислоҳатчилар шу ғояга биноан жамғарма банклари ташкил этишга
киришдилар. Мазкур банклар камбағалларнинг ҳар қандай омонат пулларини сақлаш учун
қабул қила бошладилар.
— Қандай маккорлик!
— Чинакам даҳшат. Ўша давр банклари йирик корхоналар омонатлари ёки бадавлат
кишиларнинг кўчмас мулклари билан муомала қилардилар. Жамғарма банклари эса, ҳафтасига
арзимас чақа олишдан ҳам ҳазар қилмасдан камбағал ўз маошидан қўйиши мумкин бўлган ҳар
қандай миқдордаги маблағни қабул қилардилар. Лекин энг маккорлик томони шунда эдики,
қашшоқлардан омонатга олинган сариқ чақалар муомалага киритилар, омонатчиларга эса,
рағбат тариқасида арзимас фоизлар тўланарди.
— Жиноят!
— Ҳали шошманг, энг даҳшатлиси олдинда.
— Ий-е, бундан ёмони ҳам бўлиши мумкинми?
— Мана, қаранг: жамғарма банклари ўзаро қарз бериш жамиятига айланди. Акция
соҳибларига йўл бекилди. Банклар омонатчиларнинг мулки бўлиб қолди. Муомаладан
тушадиган барча фойда бевосита банкка ўз чақасини қўядиган омонатчиларга тегадиган
бўлди.
— Ана холос, бу деярли социализм-ку!
— Худди шундай, — тасдиқлади Палмер. — Лекин ҳамма гап шундаки, шотланд авлиёсининг
миясига ана шу фикр келганда, Карл Маркс эндигина саккиз ёшга тўлганди.
— О-о!
— Ҳарҳолда, жамғарма банк тизимидаги банк арбоблари ўта изчиллик билан ҳаракат
қилардилар. Одатда, улар ўз мижозларининг омонатларини давлат акцияларига жойлардилар.
Ўта ватанпарварлик ва ўта ишонч билан жойлардилар. Бу банкларнинг деярли барчаси
хонавайрон бўлишдан қутулиб қолдилар. Бошқалари эса инқирозга юз тутдилар.
— Юз йил мобайнида шундай давом этди, денг?
— Юз йилдан ҳам кўпроқ. Кейин ёлланиб ишловчилар бўйича ҳар хил янгиликлар:
касабалар уюшмаси, касаллик ва қарилик ҳодисасини суғурта қилиш, ҳаётни суғурталаш,
ишсизлик бўйича ёрдам пули, нафақа ва шу кабилар пайдо бўлди. Бу борада тижорат банклари
чиранишни йиғиштирдилар. Улар ишчиларнинг ҳар қандай жамғармаларини қабул қилишга
қарор бердилар. Ишчи энди ишлайдими, йўқми, соғми ёки касалми эканидан қатъи назар
банкнинг қадрли меҳмони бўлиб қолди. Агар ўлиб қолса, унинг оиласи ҳам банк хизматидан
баҳраманд бўларди.
— Аммо бунинг жамғарма банкларига нима дахли бор?
— Ҳеч қанақа дахли йўқ. Жамғарма банклари умрини яшаб бўлди. Энди улар ҳеч кимга
керакмас.
— Вой, мунча аянчли, — деди киноя билан мисс Клэри. — Наҳотки шунақа бўлса?
— Ҳа, жуда жиддий. Чунки улар мижозларга ҳеч нарса беролмайдилар.
— Ахир, бу жуда қайғули-ку! Авлиё оталар ва марҳаматли зотлар энди нима қиладилар?
— Агар бунақага йўяверишингизни билганимда,буни сизга гапириб ўтирмасдим.
— Йўқ, йўқ, мен бошқа унақа қилмайман, — деди Виржиния. — Айтинг-чи, бу ҳақда
жамғарма банклари вакиллари билан ҳеч ким гаплашиб кўрдими? Ахир, улар ҳалиям фойдали
иш қилаяпмиз деб ўйлашаяпти-ку.
Палмер илжайди.
— Ҳамма бало шунда-да.
— Демак, улар билан ҳеч ким жиддий гаплашмаган, шундайми?
— Энди нима бўлганига қулоқ солинг, — деди Палмер. — Ўша авлиё оталар ерга уруғ
қададилар. Уруғдан катта дарахт ўсиб чиқди. Ҳозир у ҳеч кимга керак бўлмаса-да, ўсишда
давом этмоқда. Жамғарма банклари ўн минглаб хизматчиларини иш билан таъминламоқда.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |