www.ziyouz.com кутубхонаси
83
— Бинобарин, «Жэт-Тех интернэшнл» шоҳобча бўлиб, бутунлай унинг тасарруфидадир, —
фикр қилди Палмер. — Демак, у ракета двигателларини тайёрловчи «Хай траст
мэнюфэкчеринг» корпорациясини ҳам назорат қилади. «Консолидэйтед энержи» компанияси-
чи? Улар нима тайёрлашади?
— Юксак фаолиятли қоришма, — тушунтирди мисс Клэри. — Қаттиқ ёқилғи, суюқ кислород,
батареялар. Кенг истеъмолчиларга мўлжалланган маҳсулотлар ҳам тайёрлайди, жумладан, қўл
фонарлари учун батарейкалар ва автомобил аккумуляторлари.
— Уйғунликни қаранг, — деди Палмер, — «Консолидэйтед» компанияси «Хай траст»
ракеталарига ёқилғи беради. Шу ерда микрореле тайёрловчи яна бир шоҳобча пайдо бўлади.
Тағин нима ишлаб чиқаришади?
— Транзисторлар, диодлар, конденсаторлар ва ҳоказо...
Палмер рўйхатни кўздан кечиришда давом этди.
— Мана бу филиал эса, — деди у, — ёзув ва ҳисоблаш машиналари ишлаб чиқаради. Улар
Германия ва Италиянинг электрон-ҳисоблаш аппаратлари ишлаб чиқарувчи фирмалари билан
ҳам ҳамкорлик қилишади.
— Атом реакторлари учун автомат ускуналар ишлаб чиқарувчи компания акцияларининг
қирқ беш фоизи уларга тегишли.
— Мана, ниҳоят, фақат атом ишлари билан шуғулланувчи фирмага ҳам етиб келдик, —
гапни илиб кетди Палмер. — Мазкур фирманинг фаолиятига бевосита Уиллингтондан
раҳбарлик қилишади. Айтинг-чи, ҳозир улар Оук Рижда бирор нарса қилишяптими?
— Йўқ, у ерда «Юнион карбайд» фирмаси ишлаяпти.
— Демак, улар ҳозир Вашингтонда ёки Нью-Мексикода нимадир қилишяпти. Яна қанақа
фирмалар бор? Ракеталар ва ер усти таянч нуқталари учун ускуналар. Мана, алюминий ишлаб
чиқарувчи корхона. Бу корхона Чили ва Перуда рух ва мис тармоқлари акцияларига эгалик
қилувчи компанияга қарайди. Кариб денгизи минтақасида боксит, уран, нефть қидирув ишлари
ҳам унинг тасарруфида. Луизианада олтингугурт ишлаб чиқариш. Алкуппада асбобсозлик
заводи. Кантонда каучук. Бёрнбанкда транзистор жиҳозлари заводи, Такомда ёғоч тайёрлаш...
Ий-е, буниси нима? Наҳотки велосипедлар?
— Нега ҳайрон бўлаяпсиз?
— Велосипедлар, — деди у ўйга толиб. — Бироқ, «Координэйтед уэстерн энд юнайтед
компани» номи остида нима яшириниб ётибди, жин урсин?
Мисс Клэри ўйланиб қолди.
— Ўйлашимча, — деди у, — улар ғарбий штатлар учун мўлжалланган турли моллар ишлаб
чиқаришни уйғунлаштиришга уринаяптилар.
Палмер мамнун ҳолда жилмайиб ҳужжатлар жилдини ёпди.
— Жуда яхши, мисс Клэри, — деди у, — тан беришга тайёрсиз деган умиддаман.
— Таърифга сўз йўқ...
— Буни тайёрлаш учун қанча вақт кетди?
Мисс Клэри елка қисди:
— Булар ҳаммаси урушдан сўнгги йиллар маҳсули. Аниқроғи 1952 йил маҳсули. Ўшанда
Лумис гуруҳи яширин олиб борилган курашдан кейин ҳокимиятни қўлга олдилар...
— Сиз яна 1952 йилги воқеалардан айримларини эсдан чиқараяпсиз, — деди Палмер. —
Кореядаги уруш ва Эйзенхауэрнинг президент бўлиб сайланиши сингари арзимас воқеалар... —
Палмер тағин жилдни очиб, машинкада кўчирилган хабарни кўздан кечира бошлади. — Мен
билишни истайман, — деди у, — ушбу салтанатнинг қандай қисми фақат қоғоздагина мавжуд.
Ушбу бирлашмалардан айримлари фақат солиқ тўлашдан қутулиб қолиш мақсадида
тузилмаганмикин? Балки уларни ишга тушириб юборишгандир. Умуман «Жэт-Тех индастриз»
мавжудмикин?
— Ҳа, қанийди мавжуд бўлса, — деди Виржиния Клэри. — Бизда шу компаниянинг
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |