www.ziyouz.com кутубхонаси
82
— Хайрли тонг, — деди у, гап нима ҳақидалигини дарҳол эслолмай. — Қанақа материал? Ҳа-
я.
Палмер ўрнидан туриб, эшик олдига борди-да, уни ёпиб қўйди.
— Сиз буни ҳеч кимга билдирмай тайёрладингизми? — сўради у стол ёнига қайтиб бориб,
оромкурсига ўтираркан.
— Албатта. Бу материални топишда менга «Стар» таҳририятидаги эски бир танишим ёрдам
берди.
Мисс Клэри қўлидаги жилдни Палмерга узатди, кейин ўриндиққа чўкиб, бир оёғини
иккинчиси устига олмоқчи эди, лекин фикридан қайтиб, икки оёғини жуфтлаб ўтирди. Палмер
жилддаги қоғозларни варақлаб чиқди. Бу Жо Лумис ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги қораламалар
эди.
— Сиз ўзингиз буларни кўриб чиқдингизми? — сўради Палмер
— Мен уларнинг тадрижий изчиллигини текшириб чиқдим, — жавоб берди аёл.
Палмер қошини чимирди. Мисс Клэри бугун ўзини ўта расмий тутарди. Гўё уларнинг кечаги
норасмий тушлиги учун ўз айбини ювмоқчи бўлаётганга ўхшайди.
— Бундан бирор нарсани ўқидингизми? — яна сўради Палмер.
— Фақат унинг амалий алоқаларига доир материалларини ўқидим. Сўнг уларни
умумлаштириб, жилдга қистириб қўйдим.
— Жуда соз.
— Юлдузчалар билан белгилаб қўйилган компаниялар — Лумис бошқа қизиқмай қўйган
корхоналар ва инқирозга учраган фирмалардир.
— Жуда яхши, — деди Палмер.
— Агар сиз ушбу варақни кўздан кечирсангиз, ҳозирги пайтда Лумиснинг жуда сустлигига
ишонч ҳосил қиласиз. Унда ҳозир бор-йўғи ўнтача мажбурият бор, холос.
— Мажбуриятларнинг бажарилишида у фаол иштирок этмаяптими? — сўради Палмер.
Мисс Клэри «йўқ» дегандай бош чайқади.
— Менинг танишимга яхши маълум ва мен ўзим буни бошқа манбалардан текшириб кўрдим,
мистер Лумис ўз диққат эътиборини «Жэт-Тех интернэшнл» фаолиятига қаратган.
Палмер тушунарли дегандай бош ирғаб қўйди:
— Ўзини «Жэт-Тех»га бахш этиш — бу саккизоёқ билан қўл тўпи ўйнаш дегандай гап.
Виржиния Клэри Палмер олдида турган қоғозларга ишора қилгандай иягини сал кўтарди.
— Агар сиз иккинчи варақни кўздан кечирсангиз, унда барча филиалларнинг тўла рўйхатини
топасиз.
Палмер жилдни стол устига — ўз олдига қўйди-да, Виржиния Клэрига тикилиб қаради.
— Тан олишим керакки, лаёқатли сўзининг асл маъносини чинакамига энди тушуниб етдим.
— Ташккур, — деди қисқа қилиб мисс Клэри.
— Бу охир-оқибат бизнинг бевосита мажбуриятимизга кирмайди, — давом этди Палмер, —
мен сиз тайёрлаган материални назарда тутаяпман. Мен уни бизнинг кредитлар бўлимимиз
орқали талаб қилишим керак эди.
— Агар сиз унга бир ярим ой сарфлашни лозим топсангиз, албатта, — таъкидлади мисс
Клэри.
Эрталабдан бери энди бир-бирига жилмайиб қўйишди.
— Лекин мен Лумисга бир ярим ойдан кейин эмас, бугун телефон қилмоқчиман, — деди
Палмер ва фирмалар рўйхатини кўздан кечира бошлади.
— Улардан айримлари менга бутунлай номаълум.
— Мен ҳам барчасини билмайман, лекин...
Палмер ичида фирмаларнинг номини ўқий бошлади.
— Уиллингтон корпорацияси «Жэт-Тех индастриз» — бу уларнинг марказими?
— Менинг билишимча, ҳа.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |