www.ziyouz.com кутубхонаси
85
ишга жалб қиламан. Бир ҳафтада уддалайди.
— Сизнинг шахсий билимли фикрингиз қандай?
Элдер яна кулди:
— Ҳозир ким ҳам ўзини билимли деб ҳисоблай олади, жин урсин? Майли, келинг, таҳлил
қиламиз. Асосий компания банк жараёнларини Делавэрда амалга оширади. «Жет-Тех
интернэшнл» ўз корхоналарини такомиллаштириш учун биздан кредитлар олди. Бундан
ташқари, биз шўъба компаниялар билан ҳисоб-китобларда воситачи сифатида қатнашамиз. Ва,
албатта, барча акция муомалаларида биз вакил сифатида қатнашамиз...
— Гарри, мен баъзи нарсаларни аниқлаштирмоқчиман. Бизнинг улар билан муомаламиздаги
жараёнларнинг умумий миқдори...
— Биз «Континентал экуипмент» бўйича уларнинг қарзини уздик, — деди Элдер. — Умуман,
биз уларга саккиз юз миллион ўтказдик...
Орага узоқ жимлик чўкди. Элдернинг сўнгги сўзлари улкан хонани тўлдириб юборгандай
бўлди.
— Вудс! — бақирди Элдер. — Алло, Вудс!
— Раҳмат, Гарри.
— Бу фақат тақрибий рақам.
— Тушунаман.
— Балки мен уни йигирма беш фоизга ошириб юборгандирман.
— Бироқ умумий манзара менга тушунарли, — деди Палмер. — Ҳатто сиз йигирма беш
фоизга ошириб юборган бўлсангиз ҳам. Ҳар ҳолда «Жет-Тех» бизнинг барча амалий
муомалаларимизнинг камида беш фоизини ташкил этади. Агар сиз кам томонга адашган
бўлсангиз ҳам уларнинг улуши бу жараёнларнинг ўн фоизини қоплайди, шундайми?
— Ҳа. Улар билан амалиётимизнинг ҳажми тахминан шундай, — рози бўлди Элдер.
— Бошқача айтганда, улар бизнинг энг йирик мижозларимиз.
— Ҳа, албатта.
— Яна бир бор ташаккур, Гарри.
— Фойдам текканидан хурсандман.
Палмер бир муддат интерком тугмачаларига қараб, қимир этмай ўтирди. Кейин стол устидан
чўзилиб, кечаги кун белгилари қўйилган варақларни олди, улардан бирида қайд қилинган
Лумис телефони рақамини топди. Сўнг телефон гўшагини кўтарди-да, кўрсатилган
рақамларини терди.
— Мистер Лумис? — деди Палмер. — Вудс Палмер гапираяпти.
Гўшакда кекса кишининг овози эшитилди:
— Афсуски, мистер Лумис шаҳарда йўқлар. У душанба куни қайтиб келади. Мен унинг
котибиман, жаноб Палмер. Мистер Лумис учун бирор хабар қолдирасизми?
— Мистер Лумисга мен телефон қилганимни айтинг.
— Хўп бўлади.
Палмер гўшакни қўйди. У кафтлари намиққанини ҳис қилди. Ўзини босишга уринди. Айни
пайтда шундай бўлганидан ўзида қандайдир енгиллик сезди. Аслида, ҳозир кекса Лумисга нима
дейишини ўзи ҳам билмасди.
Палмер ўрнидан туриб, ойна олдига борди. У бугун эшитган маълумотлар устида бош
қотиришга уринди. Бу ерда нимадир қовушмаяпти, ўйлади у. Лумис ўз пули сақланаётган ўша
банкка нисбатан содиқ бўлиши керак эди. Моддий жиҳатдан манфаатдор бўлмаган жамғарма
банкига эса холис бўлиши даргумон.
Палмер дераза олдида туриб «Плаза» меҳмонхонаси ёнидаги айлана арғимчоққа қаради.
Доира айланиб, бир оз олдинга силжиди. Ёш йигит ва қиз келиб арғимчоқларнинг биринчисига
ўтиргач, у юриб кетди.
Қизнинг кийими қизил, сочлари қора эди. Бу Виржиния Клэри бўлса-чи, ўйлади Палмер.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |