www.ziyouz.com кутубхонаси
88
истамайман.
— Нега энди сен?..
— Мен кулги бўлиш қанақалигини яхши биламан, — давом этди у Палмернинг сўзини бўлиб.
— Ҳали ўсмирлигимдаёқ буни бошимдан ўтказганман. Мен ўз тенгқурларим орасида узуноёқ
найнов эдим. Лекин жамоатчилик орасида пайдо бўлганимнинг биринчи йилиёқ менинг
устимдан кулмай қўйишди. Ва мен ўзимга бундай муомала қилишларига қатъиян қаршиман.
— Мен умуман сени кулгили деб ҳисобламайман, — ишонтирди уни Палмер.
— Сенинг кун тартиби тўғрисидаги заҳарханда танбеҳинг-чи? Мени тушунмади деб ўйлама.
Ташкилий ишларим сенга ёқмаётганини мен яхши тушуниб турибман. Лекин буни мен
қилмасам, ўзинг шуғулланишингга тўғри келади ва бу сенга ёқмаслиги турган гап. Мен сен
учун бирор нарса қилаяпманми, бари сенга маъқул эмас, тўғрими?
— Ҳа, қувноқ эмас, фақат бир шарт билан: агар мен чиндан ҳам сени шундай аҳволга қўйган
бўлсам. Лекин гап шундаки, бунақа нарсанинг ўзи йўқ.
— Шундай ҳовриқмайдиган вазминлиг-у, бирдан мана бундай ғайриоддий ички зиддиятлар
мажмуи, жуда қизиқ-а, тўғри эмасми?
— Мен суҳбатимизни жон-жон деб давом эттираман, фақат нимани назарда тутаётганингни
тушунтириб берсанг бас, — совуқ жавоб қилди Палмер.
Эдис қаҳвали финжонни нарироқ сурди-да, бир муддат уйнинг томи чизмаси билан андармон
бўлди.
— Сен Хаина Керд ишлаган ҳайкални ўз хонангда қолдириш ниятидамисан? — сўради Эдис.
— Агар қолдирмасанг, мен уни анави бурчакка жойлаштираман. — Эдис Палмерга ўгирилди ва
кулиб қўйди: — Мен яна баҳс бошлаш учун сўраётганим йўқ, фақат мен шифтни ўйдиришим
учун айтаяпман. Ахир, кейинги ҳафта электр симини ўтказа бошлашади.
— Мен бу ҳайкални ўз хонамда қолдирсам дегандим.
Эдис яна чизмалар устига энгашди.
— Мана бу девор бўйлаб замондош рассомларнинг тасвирларини илишимиз мумкин,
натюрмортлардан ташқари, розимисан?
Палмер кўзларини қисиб, чизмаларга диққат билан тикилди.
— Мана бу нима, даҳлизми? — сўради у.
— Даҳлизнинг бир қисми, — жавоб берди Эдис. — Мана бу, даҳлизни бўлиб турадиган
девор. Қарши эмасмисан?
— Йўқ.
— Констебл чизган расм, онамнинг совғаси, мана бу ерда осиғлиқ туради, — давом этди
Эдис. — Энгр эса нариги деворда. Шу расмлар теварагида кенггина бўш жой ҳосил бўлади.
Бинобарин, уларга ҳеч нарса халақит бермайди. Мен Эрнстнинг полотносини бошқа барча
модернчи рассомлар асарлари ёнига илишни истардим. Уни мана бу ерга илиб қўйсак-чи?
— Жуда соз.
— Натюрмортлар ошхонага илинади. Майлими?
— Майли.
— Гравюралар бошқа хоналарга мўлжалланапти. Фраскони билан Пирсни меҳмонлар
хонасига илсак бўлар, а?
— «Балиқ ови» гравюрасидан бошқасини. Уни мен ўз хонамга қўймоқчийдим, — қайд этди
Палмер.
Эдис яна унга ўгирилди:
— Яна нима гуноҳ қилиб қўйдим? Нима билан иззат-нафсингга тегиб кетдим? Шу пайтгача
менда: буларнинг ҳаммаси сенинг жонингга тегиб кетди, зерикарли бўлиб қолди, деган
тасаввурда эдим.
Палмер ўрнидан турди:
— Эдис, буларнинг ҳаммаси нимани англатишини мен билмайман, лекин шуни айта
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |