Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
91
— Агар сенга шу нарса тушунарли бўлса, демак, Бэркхардтнинг таклифини нега қабул 
қилганим ҳам тушунарли бўлиши керак. 
— Йўқ, буни мен тушунмайман, — деди Эдис. 
Палмер у ҳали ҳам қўлида ушлаб турган финжонга қаради. Финжондаги қаҳва қилт этмасди. 
— Сен буни фақат қандай қилганингни тушунтирдинг, лекин у сенга нега керак бўлганини 
айтмадинг. 
Палмернинг қўли худди сассиз чақириқдаги мисол унга талпинди. Наҳотки, одам ўз 
қилмишларини бошқа бир одамга тушунтиролмайди? Наҳотки, одамлар ўртасидаги муомала 
шунақа қийин кечади? 
— Хўп майли,— деди у. — Кел, бошқачасига тушунтирай: мен отамнинг нусхаси бўлишни 
истамайман ва ҳеч қачон шундай бўлишга интилмаганман. Отам дунёқараши тор, чекланган 
одам эди. Агар унинг ҳаётда қандайдир шиори бўлган бўлса, бу, шубҳасиз, «йўқ» дейиши эди. 
У бутун кун давомида биргина шу сўз билан кун кўриш мумкин деб ҳисобларди. Бу сўзни у 
хотинига, болаларига, дўстликка, ва ҳатто ҳаётнинг ўзига ҳам айтарди. Отадан нафратланиш 
мумкин эмасди, чунки нафрат ҳиссиёт эди. Ундан фақат кўпроқ яшаш мумкин эди. Тағин бошқа 
чораси ҳам бор эди, бунинг учун ўша одамда шундай чорага шундай мойиллик бўлиши керак 
эди. Хэнли шундай йўлни танлаган эди, самолёти билан қайтиб келмаганди. Менда бундай 
чорага мойиллик йўқ эди. Тушунаяпсанми, нима деяётганимни? 
Эдис зўрға йўталиб қўйди. 
— Ҳа. 
— Отамдан кўпроқ яшаш учун қандайдир кучли рағбатга эга бўлиш лозим эди. Бу рағбат 
одамга ҳамиша мадад бериб турмоғи, салбий хусусиятга эмас, ижобий хусусиятга эга бўлиши 
даркор эди. Урушга қадар менда бундай мақсад бўлмаган. Мен унинг ўғли эдим. Уруш пайтида 
шунга амин бўлдимки, мен мустақил шахс бўла оламан ва бунинг учун зарур бўлган қобилиятга 
эгаман. 
Палмер жим қолди, айтган сўзларининг таъсирини текшириб кўрмоқчи бўлди. Шу пайтгача 
қаҳвали финжонга қадалиб турган Эдиснинг нигоҳи бирдан Палмерга қаратилди. 
— Қанақа мақсад эди у? — сўради Эдис. 
— Фойдали бўлиш, одамларга фойда келтириш, — деди Палмер. 
Эдиснинг ингичка, рангпар қошлари чимирилди. 
— Энди мен сени тушунаяпман, — тан олди Эдис. 
— Отам ўлгач, давом этди Палмер, — унинг ҳамкасблари бўлган юзлаб банкчилар
сиёсатчилар ва ишбилармонлар уни анъанавий эҳтиром билан дафн этдилар. У ўз ҳаётини 
бурчига садоқат билан хизмат қилишга бағишлади. У ўз ишига ўта садоқатли ва намунали 
фуқаро тимсоли эди. Сен буларни эшитгансан. Лекин ҳеч ўйлаб кўрдингми, қанчадан-қанча 
майда муттаҳам қаллоблар отамни нега бунча кўкларга кўтариб мақтайдилар? Бемаъни 
одамларнинг мақтови ҳар қандай ҳақоратдан ҳам ёмон. 
— Лекин у фойда келтирарди-ку, ахир? — эътироз билдирди Эдис. 
— Сен у пул берарди демоқчисан-да? — эътироз қилди Палмер. 
— Муҳтожларга пул бериш — фойдали бўлиш демакдир... 
— Пул бериш — оғизни мойлаб қутулишнинг арзон усулидир, — унинг гапини бўлди Палмер. 
Бунда одам эмас — унинг чек қоғози иштирок этади. 
— Энди мен ҳеч нарса тушунмаяпман, азизим. 
— Отам фақат пул берарди, — Палмер секинроқ гапиришга ҳаракат қилди. — одамларга 
фойда келтириш учун, чек қоғозини эмас, ўз шахсининг бир қисмини бериш лозим. 
— Демак, сен ўз шахсингнинг бир қисмини беришни истайсан? 
— Мен нима тўғри деб ўйласам, шуни қиламан, — деди у. — Мен алоҳида шахсман, фақат 
пул сарфлайдиган банкирнинг ўғли эмасман. Мен фойда келтириш ҳақида гапирганимда шуни 
назарда тутган эдим. Мана, гап нимада. 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish