Ходимни вақтинча уйда ишлашга ўтказиш тўғрисидаги буйруқдан намуна
Б У Й Р У Қ
201__ й. «__» ________
|
____-сон
|
_______________ш.
|
Ходимни вақтинча уйда ишлашга
ўтказиш тўғрисида
Мамлакатимиздаги мавжуд коронавирус эпидемияси ва карантин шароитини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-сон билан рўйхатга олинган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги низомга асосланиб, буюраман:
1. Маркетинг бўлими бош мутахассиси Нажимова Гулбаҳор Одиловна меҳнат фаолияти коронавирус эпедемияси муносабати билан 2020 йилнинг
1 апрель кунидан вақтинча – 1 (бир) ой муддатга уйда ишлаш режимига ўтказилсин.
2. Ходимнинг уйдаги меҳнат фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилиши:
ходимнинг иш вақти Меҳнат кодексининг 116-моддасига мувофиқ нормал иш вақти режими (яъни 5 кунлик иш хафтаси (шанба ва якшанба дам олиш куни), соат 9.00 дан 18.00 га қадар бўлган иш вақти (соат 13.00 дан 14.00гача тушлик вақти)) асосида;
иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида — ходимнинг уйдаги ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда тўланиши;
(ёки иккинчи вариант бўйича, яъни:
иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида — ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда тўланиши) (ушбу иккисидан фақат биттасини қолдирасизда);
бунда топшириқлар тўлиқ бажарилганда, яъни иш берувчига онлайн тартибида бир кунда камида 4 марталик турли ва соат 18.00 га қадар юбориладиган бир марталик якуний ҳисоботларни бериб борилиши одатий нормал иш сифатида – табель бўйича тўлиқ иш куни деб қабул қилиниши;
шунингдек, “ходимни вақтинча уйда ишлашга ўтказиш тўғрисида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги келишув шартларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйисин.
3. Ходимга уйдаги меҳнатини тўлақонли ташкил этиш мақсадида TOSHIBA (gm9032782030) русумли нотутбук компьютери ва СANON mf4130 русумли принтер техникаси бириктирилсин ҳамда 1 ой муддатга унинг жавобгарлиги остида топширилсин.
4. Директор ўринбосари К.Жамолов ва Кадрлар бўлми бошлиғи Ж.Суюнова мазкур буйруқ асосида ходимнинг иш фаолияти юзасидан раҳбарга доимий ахборот бериб борсин.
Асос: Меҳнат шартномасига “ходимни вақтинча уйда ишлашга ўтказиш тўғрисида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги келишув.
Корхона директори Р.Жабборов
Do'stlaringiz bilan baham: |