Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
170
санъат асаридек кўринар эди. Бирмунча муддат Палмер чўғдек қизил пальто кийган бўйдор 
малласоч аёлни кузатиб турди, у “Боквит” дўконидан чиқди-да, “Плаза” томон юриб кетди. Шу 
масофадан ҳам аёлнинг бўйи роса 180 см келишлиги билиниб турарди. Агар пальтоси рангини 
айтмаса, бу Эдис ҳам бўлиши мумкин эди. Бу ҳам Эдисга ўхшаб катта-катта одимлар билан 
шахдам юриб борар, сочи ҳам Эдисдақа ялтироқ ва қўлини ҳам шунақа бурчаксимон қилиб 
силтар эди. Аёл олий даражада мафтункор кўринарди. 
Қизиқ, борди-ю, агар бу янги пальто олган Эдиснинг ўзи бўлиб чиқса, мен ўзимни қандай 
ҳис этган бўлардим, деб ўйлади Палмер. У аёлнинг пошнаси баландлигини чамалаб кўрмоқчи 
бўлди. Кўзи ўткир бўлгани билан шунча ердан туриб буни ҳатто чамалашнинг ҳам иложи йўқ 
эди. Бироқ унинг ҳозирги юриши ҳеч бўлмаганда Виржиния Клэри туфлисига ўхшаш жуда 
баланд пошнали туфли кийиб олганига Палмернинг имони комил эди. Эдис эса жуда нари 
борганда беш сантиметрча келадиган пошнали туфли кияди. Демак, бу Эдис эмас. Лекин у 
жуда ҳам жозибадор эди. 
Қуриб кетсин бу гапларнинг бари, ўйлади Палмер деразадан шартта ўгирилар экан. У 
бирданига ҳаддан ташқари кўп нарсалар ҳақида хаёл сурадиган бўлиб қолибди ўзиям. 
Палмер пальтосини кийди-да, банкдан чиқиб, шарқ томон йўл олди. Иккинчи авенюга етиб 
борди ва ресторангача шу йўлдан анча юрди — бунгача уни биров зимдан кузатаётибдими ё 
йўқми, бемалол билиб олса бўларди. 
Кун унча совуқ бўлмаса-да, изғиринли шамол юзга урарди ва Палмернинг кўзи ёшлана 
бошлади. Пештахтага қарамоқчи бўлган одамдай у маҳалла ўртасида тўхтади. Бир маҳалла 
ўтиб, бу усулни яна такрорлади. 
Кун совуқ, аммо қуёшли бўлганидан одамлар кўчада сероб эди. Улар ленчга борар ёки ўша 
ёқдан қайтар эдилар, мусаффо осмон, йўлак асфальтининг жимир-жимир ёғдуси, ўтиб 
кетаётган машиналар ойнасидан ҳаммаёққа ташланаётган қуёш шуълаларининг ўйноқи 
аксидан завқланганча тез ва шахдам қадам ташлар; кийимларини ҳилпиратган шамолдан 
завқланиб юриб борар эдилар. Палмер бундай завқни туймаётган эди. 
Лекин у ўзига нисбатан ишончсизликни ҳис этмоқда эди. Ўз шубҳаларини минг бир тарозига 
солиб, улардан хатолар топиб, хулосалар чиқариб, ўзини ғирт аҳмоқ санаб ва ҳатто жинни 
ҳисоблаб, у шу нарсани англай бошлаган эдики, ўзининг асосий фикрини тасдиқлаш учун 
ҳаддан ташқари кам исботга эга экан. Модомики шундай экан, буни Бэркхардтга изҳор 
қилишнинг нима кераги бор? Ҳеч бўлмаганда биргина кескин исбот бўлиши шарт. Шундай
хаёллар билан у бурчакдаги телефон будкасига кирди ва ўз маклерига қўнғироқ қилди. 
Уларнинг суҳбати қисқагина бўлса-да, бироқ Палмер учун ниманидир ойдинлаштиргандай 
бўлди. 
Ресторангача ярим маҳаллалик йўл қолганда у ортидан ҳеч ким кузатмаётибдимикан деган 
ўйда яна бир текшириб олди ва ҳеч қандай ғайриодатий нарса пайқамади. Шу топ миясига 
унинг шубҳаси адолатлими ё йўқ, бундан қатъи назар, ўзимни муттаҳамларча тутаётибман, 
деган ўй келди. У ресторанга таъби тирриқ бир ҳолда кириб келди, ўз столчасини топди-да, 
виски буюрди. 
Бэркхардт кириб келганида Палмер аллақачон иккинчи стаканга ўтиб улгурганди. Гарчи 
кечиккани учун чолдан ғижиниб ўтирган бўлса-да, у барибир дастлабки енгил ва мазмунсиз 
суҳбатни очилибгина ўтказди. Ресторан камбаргина хонада жойлашган бўлиб, “Н” ҳарфининг 
иккала оёғига ўхшаш иккита хонага ажратилганди. Қачонлардир илгари деворларга манави 
ерда юзтача одамнинг кулгили башаралари чизиб ташланганди. Сувратлар тагидаги ажи-бужи 
имзолар улардан биронтасининг кимлигини билишга халал бермасди. Асл қаҳрамонлари 
кимлигидан бехабар Палмер сувратларнинг кимлигини билиш учун Нью-Йорк аҳли бўлиш керак 
деб беҳуда тахмин қилмоқда эди. 
— ... Биқин гўштига гап йўқ, — дер эди бу орада Бэркхардт. 
— Бу жой ҳақида менга Гарри Элдер айтганди, — изоҳ берди Палмер. — Мен сизни бу ерда 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish